BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.2K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_туман

⚜️Ғиждувонда йўлларни асфальтлаштириш давом этмоқда

"Нодира" МФЙ Нодира кўчасининг ички хўжалик автомобиль йўли дастур асосида таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишларига 14 та ишчи механизаторлар, 6 дона автосамосвал, 1 та грейдер, 2 та каток, 1 та водовоз, 1 та битумовоз ва 1 та укладчик жалб қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_туман

Ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда қарор ижроси бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.

Хусусан, Ғиждувон туманидаги "Гулистон" маҳалласи ички йўлларига "Ромитан Транс йўл қурилиш" МЧЖ йўлсозлари томонидан асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Маҳалланинг 2.9 км тупроқ йўли 1 млрд 287 млн сўм маблағ ҳисобига асфальтлаштирилди. Мазкур жараёнда жамиятнинг 15 нафар ишчи ходимлари ҳамда 17 та техника кучидан фойдаланилмоқда.

Шу кеча кундузда "Ромитан Транс йўл қурилиш" МЧЖ муҳандислари туманнинг "Дилкушо" маҳалласи ички йўлларида асфальтлаштириш ишларини давом эттиришмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_туман

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллаларнинг инратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда..

Ғиждувон туманида ҳам қарор ижроси бўйича хайрли ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, туманнинг "Ҳавзак" маҳалласида 1 кмга яқин ички йўллар бетонлаштирилди. Бу учун "Саноат қурилиш эффект" МЧЖ йўлсозлари томонидан 600 млн сўмлик ишлар бажарилди. Ушбу маҳалланинг 3.5 км йўлларини ҳам асфальтлаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, "Файзулло Хўжаев" маҳалласи "Сўфи чўян" кўчасининг 1 км қисмига 550 млн сўм маблағ эвазига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Юқоридаги қарор талабларидан келиб чиқиб, туманнинг жами 115 км ички йўлларини асфальтлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда барча маҳаллаларда йўлларни асфальтлаштиришга тайёрлаш, шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube