BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани


"Пахтакор" маҳалласидаги 4-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1974 йилда қурилган бўлиб, 150 ўринга эга.

Муассаса табиий газ орқали иситиш тизимига эга. Шунга қарамай бу ерда эҳтиёжга яраша кўмир таъминоти ҳам жамғарилган.

Ботир Зарипов муассасада бўлиб, қозонхоналар ҳолатини кўздан кечирди. Шу билан бирга электр, табиий газ етказиб берувчи пунктлар, ёнғин хавфсизлиги бурчакларида техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги эътибордан четда қолмади. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
#Бешлик_билан_учрашув 

Ботир Зарипов Жондор туманида мавжуд 52 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “бешлик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари билан навбатдаги маротаба учрашди. Учрашувда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклиф ва мурожаатлар ўрганилди. Хусусан, “бешлик” вакиллари ички йўллар, мактаб, боғча, оилавий поликлиникаларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш каби долзарб масалалар юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди Уларни ҳал қилиш бўйича масъуллар ва муддатлар белгиланди.

Ботир Зарипов билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлашини таъкидлади.

— Бажарилган ишлардан қиладиганларимиз ниҳоятда кўп. Буниям биламиз. Яна бир масала шуки, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишда "бешлик" вакиллари ташаббускор бўлиши зарур. Яъни маҳаллада маънавий-маърифий муҳит барқарорлигини таьминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизликни камайтиришда уларнинг роли муҳим. Ана шунда ҳаётимиз янаям ўзгаради, – деди Ботир Зарипов.

Шу билан бирга “бешлик” вакилларига маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, шу кунларда тўқсонбости экинлар экиш, қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
#қишки_агротехник_тадбир

Қишки мавсум олдидан вилоятда белгиланган ирригация-мелиорация тадбирлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ерни шўр ювишга тайёрлаш, шўр ювиш, хўжаликлараро ва хўжалик ички ариқларини тозалаш, шарбат ҳовузлари ҳозирлаш, сув олиш қулоқларини жиҳозлаш, сув иншоотлари ва насос агрегатларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, Жондор туманидаги “Демун” маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган Насилло Маърупов раҳбарлигидаги “Насилло Миржон Мирзо” фермер хўжалигида ҳам бугун иш қизғин. Хусусан, фермер хўжалиги аъзолари ва шу ерлик аҳоли томонидан Кўча қишлоғидан ўтувчи ички ирригация тармоғини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди.

Туман секторлари раҳбари ва бошқа дахлдор масъулларга ариқ ва зовурларни тозалаш, бетонлаштириш, ерларни шўр ювишга тайёрлаш, маҳаллий ўғит жамғариш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Қайд этилганидек, мавсумда белгиланган ирригация чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши вегетация даврида сув исрофгарчилигининг олдини олиб, ички суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини оширади. Мелиоратив тадбирлар эса суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини камайтириб, ушбу тадбирлар ўтказилган майдонларда зарарли тузларнинг дренаж тармоқлари орқали коллектор тармоқларига чиқиб кетишига эришилади. Бу эса мўл ҳосил гарови демакдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
#агротехник_тадбир

Жондор туманидаги “Пўлоти” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатаётган Насилло Маърупов раҳбарлигидаги “Насилло Миржон Мирзо” фермер хўжалигида ҳам бугун иш қизғин. Хусусан, фермер хўжалиги аъзолари томонидан дала четларига тут дарахти экиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди.

Туман секторлари раҳбари ва бошқа дахлдор масъулларга ишларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Фермернинг билдиришича, ҳозирда Жондор ўрмон хўжалигидан белгиланган шартнома асосида минг тупга яқин тут кўчатлари олиниб, хўжалик ихтиёридаги ерларнинг четларига ўтқазилмоқда. Қолаверса, яна шунча миқдорда ток кўчатлари ҳам экилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Бухоро илмий тажриба станцияси томонидан Жондор тумани Ўртачўл пунктида ажратилган қарийб 9 гектар ер майдонининг 5 гектарида тут кўчатхонасини барпо қилиш ҳаракати ўтган йилдан бошланган. Якунига етган йил ноябрь ойида икки йиллик парваришдан сўнг бу тут ниҳолларини харидорларга пешма-пеш етказишга киришилган.

Жорий йил бошидан тумандаги фермер хўжаликларида мавжуд дала майдонлари атрофларига 2 миллион тупдан ортиқ тут кўчати етказиб бериш аллақачон бошланган. 

Ботир Зарипов ушбу станция кўчатхонасида бўлди. Масъулларга мавжуд кўчатларни фермер хўжаликларига етказиб бериш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

"Чорзона" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирда 510 та хонадондаги 652 та оилада уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳалланинг асосий даромад манбаи деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат.

Ботир Зарипов Жондор туманидаги ўрганишлар жараёнида мазкур маҳаллада ҳам бўлди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, маҳаллада 1972 йилда қурилган маданият клуби узоқ йиллардан бери қаровсиз ва маънан эскирган ҳолда ётибди. Ҳудуддагилар шу клуб фаолиятини қайта тиклаш, бунинг учун аввало иншоотни реконструкция қилишда вилоят ҳокимидан ёрдам сўрашди.

Ботир Зарипов бу масала бугуннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлаб, бу борада зарур чора-тадбирлар белгиланишини билдирди.

— Маънавият ва маърифат масаласи кун тартибига чиққан бугунги даврда бундай масканлардан унумли фойдаланиш керак. Бунинг учун қандай кўмак зарур бўлса, беришга тайёрмиз. Фақат бу ишни узоқни ўйлаб қилиш керак. Яъни бинодан тадбиркорлик мақсадида ҳам фойдаланиш чораларини кўриш, унинг ҳудудидаги мавжуд ер майдонида аҳоли учун кичик дам олиш жойларини ташкил қилиш лозим, – деди вилоят раҳбари.

Ўз навбатида Ботир Зарипов маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди. Шу ердаги бир хонадон мисолида томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, хонадонларни тартибга келтириш, экин ва дарахт экиш бўйича қатъий топшириқлар берди. Якка-ёлғиз яшаётганлар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмаклашиш, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, ажримларга йўл қўймаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар билан манзилли ишлаш, маҳаллада маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш юзасидан ҳам вазифалар белгиланди.

— Буларнинг барчаси маҳалла еттилиги зиммасидаги ишлар аслида.Шу боис сизларнинг ишга бўлган муносабатингиз кўп нарсани ҳал қилади. Ижтимоий-маънавий муҳитга таьсир кўрсатади, – деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, вилоят ҳокими туман секторлари, туман ҳокимининг ўринбосарларига ҳам амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

“Охших” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунга келиб, 684 та хонадонда 4 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Фаол меҳнат билан банд бўлганлар сони 1 435 нафарни ташкил этади. Ишсизлар сони эса 31 та. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов туманга ташрифи чоғида дастлаб мазкур маҳаллада бўлиб, еттилик билан мулоқот қилди. Вилоят раҳбари мулоқот давомида одамлар турмуш даражасини янада яхшилаш, ишсизликка барҳам бериш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ажримларнинг олдини олиш ва маҳалла ҳаёти билан боғлиқ бошқа масалаларда амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Бу борада уларнинг таклифларини ўрганди. Шунга кўра долзарб вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳаллада қурилиши тугалланмаган ва бўш ётган бино-иншоотларда ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, ободонлаштириш ишларига жиддий эътибор қаратиш кераклигини қайд этди. Бу борада ҳудуд масъулларининг фаолиятига танқидий баҳо берди.

Қайд этиш жоизки, маҳаллада ўнлаб оилалар мебелсозлик, уста дурадгорлик билан шуғулланиб келишади. Нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни Қоракўл, Олот, Ромитан, Пешку туманларидан мебель излаганлар бу ерда тайёрланаётган маҳсулот билан қизиқишади.

Бу ердаги “Абдул Боқи Раҳмон” хусусий корхонаси ҳам замонавий лойиҳада барпо қилинган хонадонлар учун турли кўринишдаги бежирим ва пишиқ мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бугунга келиб корхонада 20 нафардан ортиқ ишчи-мутахассис меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг ҳар бири кунига ўзига юкланган вазифа — донабай буюртма ёки мебелнинг таркибий қисмини тўлиқ ясаб, битириб топширмоқда. Қолаверса, қишлоқда якка тартибда хонадонларда, кичик устахона ва цехларда тайёрланаётган пишиқ-пухта мебель маҳсулотлари реализацияси, буюртмалари ва хариди билан ҳам мазкур корхона ва турдош субъектлар изчил иш олиб бориб, умумий фаолият ривожлантирилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур корхона фаолияти билан ҳам танишди. Бу каби тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш орқали ҳудуднинг иқтисодий фаоллиги, одамларнинг даромадини ошириш зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга масаланинг айни шу жиҳатларини инобатга олиб, бу йўналишда корхона ташкил этиш истагида бўлган фуқаролар ва мавжуд тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Оқшайх кўчаси 25-уйда яшовчи Қаноат Бозорова уч йил аввал миясида ўсимта борлиги аниқланиб. Бир умр ногирон бўлиб қолди.

Ҳозирга ўзгалар кўмаги ва парваришига муҳтож. Вилоят ҳокимининг йўқловидан хонадон аҳлининг боши кўкка етди. Ботир Зарипов онахондан ҳол-аҳвол ва Яратгандан унга шифо сўради. Оиладагилар билан дори-дармон ва бошқа масалаларда муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Аҳолининг шу каби ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг муаммолари билан тизимли ишлаш зарурлигини таъкидлаб, масъулларга бу борада муҳим топшириқлар берди.

Хонадондагиларнинг мурожаатига кўра, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлар аравачаси топширилди.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

“Охших”да бугунга келиб 60 та хонадон мебелчилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадоннинг ўртача ойлик даромади 7-8 миллион сўмни ташкил этмоқда. Даромадни янада ошириш мумкин. Бироқ ўтган йиллар давомида хонадонларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мебель ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда нообод, ташландиқ ётган майдондан 1,8 гектар ер “Охших” кичик саноат зонасини ташкил этиш мақсадида ажратилган.

Умумий лойиҳа қиймати 12,7 миллиард сўмга молиялаштирилган мазкур мебелсозлик ҳудудида йигирмага яқин устахона, мебель ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга жиддий киришилган ва кичик саноат зонаси туфайли 150 дан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш имконияти яратилмоқда. Айни кунда бу ерда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ботир Зарипов кичик саноат зонасида бўлиб, лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шу ерда ҳудуддаги кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг барчасини амалга ошириш, уларни зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ташаббускорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди.

Масъулларга кичик саноат зоналари ҳудудини ободонлаштириш, бўш лотларга тадбиркорларни жалб этиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишчи ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube