BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.5K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#Ғиждувон_тумани

Ғиждувон туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғбот ойлиги "Нодирабегим" МФЙда жойлашган “Гулистонобод” тантаналар саройидан бошланди.

Тарғибот тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилмоқда.

Дин ишлари бўйича кўмита маслаҳатчиси Илҳом Маърупов сўзга чиқиб, ҳар бир инсон қалбида ўз юртига садоқат, фидоий бўлиш туйғуси ватанпарварликнинг олий нишонаси ҳисобланиши, зеро, инсон учун энг азиз ва муқаддас бўлган Ватанни ҳимоя этиш, уни севиш ва эъзозлаш ҳар бир инсондан буюк маънавий жасоратини талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#Ғиждувон_тумани

Ғиждувон туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғботи “Хўжаи жаҳон савдо комплекси”да давом этмоқда.

Тарғибот тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилмоқда.

Бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда. Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда фикр юритганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлардан_хабарлар
#Ғиждувон_тумани

🔰 Кўкча маҳалласининг чўл ҳудудида жойлашган «Оғитма» аҳоли пункти
туман марказидан 180 км узоқликда жойлашган. Ушбу аҳоли пунктида 51 та хонадондаги 60 та оилада 220 нафардан кўпроқ, асосан, қозоқ миллатига мансуб ватандошларимиз истиқомат қилиб келади.

♻️Куни кеча Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, полковник Миржамол Миралимов ҳамда
туман ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси билан мазкур овулда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли учун байрам дастурхони ёзилди.

Шунингдек арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Янги_Ўзбекистон
#Ғиждувон_тумани

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил январь ойида вилоятимизга ташрифи доирасида берилган топшириқларига асосан “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қутчи массивида “Янги Ўзбекистон” шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Икки йил аввал киришилган бу лойиҳа амалиётига биноан, массивда 129 та беш қаватли, жами 2 минг 580 та хонадонга мўлжалланган замонавий, энергия тежамкор уй-жой барпо этилмоқда. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда.

Энг азиз ва энг улуғ байрам олдидан “Янги Ўзбекистон” шаҳарчасида ижтимоий соҳа иншоотларидан янги ўқув йилида 330 ўқувчини ўз бағрига олиш имконига эга умумтаълим мактаби, 180 нафар жажжи ўғил-қизга мўлжалланган шинам мактабгача таълим муассасаси ва кунига 100 қатновга мўлжалланган оилавий шифохона поликилиникаси бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ҳудуддаги уй-жойларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, кўчиб келаётган оилалар ва одамларга қулай шарт-шароит яратиб беришга эътибор кучайтирилган.

Вилоят хокими ўринбосари Жалол Арашов бошчилигидаги ишчи гуруҳи мазкур манзилда бўлиб, айнан ичимлик ва оқова суви, иссиқлик ҳамда электр тармоқлари, шу билан бирга газ қувурларини тортиш билан боғлиқ ишларни манзилли ўрганди. Бошланган ишларни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

Якунда ҳудудда 24 та 480 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни жорий йилнинг 1 ноябрига қадар фойдаланишга топширилиши бўйича вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил январь ойида вилоятимизга ташрифи доирасида берилган топшириқларига асосан “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қутчи массивида “Янги Ўзбекистон” шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Икки йил аввал киришилган бу лойиҳа амалиётига биноан, массивда 129 та беш қаватли, жами 2 минг 580 та хонадонга мўлжалланган замонавий, энергия тежамкор уй-жой барпо этилмоқда. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда.

Яқинда “Янги Ўзбекистон” шаҳарчасида ижтимоий соҳа иншоотларидан янги ўқув йилида 330 ўқувчини ўз бағрига олиш имконига эга умумтаълим мактаби, 180 нафар жажжи ўғил-қизга мўлжалланган шинам мактабгача таълим муассасаси ва кунига 100 қатновга мўлжалланган оилавий шифохона поликилиникаси бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ҳудуддаги уй-жойларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, кўчиб келаётган оилалар ва одамларга қулай шарт-шароит яратиб беришга эътибор кучайтирилган.

Вилоят хокими ўринбосари Жалол Арашов бошчилигидаги ишчи гуруҳи мазкур манзилда бўлиб, айнан ичимлик ва оқова суви, иссиқлик ҳамда электр тармоқлари, шу билан бирга газ қувурларини тортиш билан боғлиқ ишларни манзилли ўрганди. Бошланган ишларни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

Якунда ҳудудда 24 та 480 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни жорий йилнинг 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилиши бўйича вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятимизда 120 та дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани юртдошларимизни жуда хурсанд қилди.

Хусусан, шу йилнинг ўзида Ғиждувон ва Қоракўл туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивлари ҳамда уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда замонавий андозадаги жами 2 300 та хонадонга мўлжалланган 87 та уй-жой барпо этилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Бундан ташқари, турли дастурлар доирасида ижтимоий соҳа иншоотларидан 28 та таълим, 6 та соғликни сақлаш, 5 та спорт-соғломлаштириш ҳамда 25 та бошқа маъмурий бино-иншоотлар барпо этилаётгани маҳаллий аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилади, албатта.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида вилоятда нисбатан энг кўп аҳолисига эга Ғиждувон туманида янги массив учун “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидан ер майдони ажратилиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ўтган йилдан бошланган эди.

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли шинам турар жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма иншоотлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган мазкур жараён бугун якуний босқичда ниҳоясига етказилмоқда. Замонавий андоза ва кенг кўламдаги бинокорлик ишлари самараси ўлароқ, бугун кўз ўнгимизда халқпарвар “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

“Янги Ўзбекистон” массивини фойдаланишга топшириш маросими катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, секторлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбари, фаол нуронийлардан Аҳад Шарипов, маҳалла фаоли Шаҳло Хўжаева ҳамда бошқалар йиғилганларни фойдаланишга топширилаётган янги ва шинам турар жой иншоотлари, замонавий инфратузилма, қулай муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан самимий қутлаб, кейинги йилларда юртимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини янгилаш, туманлар марказларини шаҳарсозлик қоида ва меъёрларига мос, янгича андозаларда қайта қуриш, қолаверса, ҳудудда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳалари фаолияти сифатини кўтаришда муайян чора-тадбирлар амалга оширилганини эътироф этдилар. Мактаб ва мактабгача таълим тизимида яхши натижа бераётган ислоҳотлар Ғиждувонда ҳам ўз самарасини бераётгани қайд қилинди.

Ботир Зарипов ўз табригида “Янги Ўзбекистон” массивига кўчиб ўтаётган ёш оилаларни самимий қутлар экан, туман марказидан 15 километр узоқликда, Қизилқум чўлига туташ “Қутчи” массивига қарашли “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун ҳам эркин иқтисодий зона ташкил қилинаётгани аҳоли ижтимоий муҳофазаси учун катта имконият эканини таъкидлади. Мазкур ҳудудда ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш баробарида биринчи босқичда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, одамлар моддий манфаатдорлиги оширилади. Бу “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида истиқомат қиладиган хўжаликлар учун ҳам қўшимча даромад манбаи деганидир.

Фақат шу эмас, ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда узунлиги 28 километр бўлган темир йўл тармоғи қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Бу эса ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг уй-жойга муҳтож қатламларини турар жой билан таъминлаш имкониятини беради.

Тантанада дуога қўл очган нуронийлар Яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, туманга кўрк бўлган “Янги Ўзбекистон” массивида барпо қилинган ўзига хос шаҳарча ва ундаги шинам иншоотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорликларини билдирдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

“Барака” массивида барпо қилинган “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида айни кунда 468 та хонадонга мўлжалланган жами 24 та, ҳар бири 5 қаватдан иборат замонавий турар жой иншоотлари қад ростлаган. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда. Бу қурилиш ишларида пудратчи сифатида жонбозлик кўрсатган “Agro Mir Bulding” МЧЖ ва Зафар Жўрақулов бошлиқ бинокорлар жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Ҳудудда баркамол авлод таълим-тарбияси учун 1 минг 56 ўринга эга 53-сонли, уч қаватли умумтаълим мактаби, 360 ўринга мўлжалланган 57-сонли, икки қаватли шинам давлат мактабгача таълим ташкилоти, унинг ёнидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли икки қаватли оилавий поликлиника қуриб фойдаланишга топширилгани кўпларни мамнун қилди. Эндиликда ҳудудда ўндан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси билан бирга истироҳат боғи ҳам ташкил этилаётгани, турар жой иншоотлари атрофи кўкаламзорлаштирилаётгани айни муддао.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Дарвоқе, “Барака” МФЙ нинг “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида барпо қилинган шинам турар жойлардан дастлабкиси умидли спортчи, бир неча марта мамлакат ва ҳатто, уч карра Осиё чемпиони Узукжамол Юнусовага бепул расмийлаштириб берилиб, унинг келгуси йил март ойида Жаҳон чемпионатида муносиб қатнашишига катта ишонч билдирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Шу ерда вилоят раҳбари ва мутасаддилар шаҳарча кўринишини олган массив аҳоли вакиллари билан самимий мулоқот қилишиб, турар жойларда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

“Янги Ўзбекистон” массивининг фойдаланишга топширилгани ғиждувонликлар учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Тантана баҳонасида тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Вилоятимиз санъат усталарининг дилтортар қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube