#жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири
Хабар бериб бораётганимиздек, шу кунларда Бухорода ҳудуддаги бошқарма, ташкилот ва корхоналар ҳамда жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида экстремизм, терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида республиканинг барча вилоятларидан туман, шаҳар бош имом-хатиблари қатнашмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбар-ходимлари иштирокида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube