BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.6K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Яшил макон#кузги мавсум#долзарб 40 кун#

Давлат экология қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирини сифатли ва тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қўмита томонидан ҳудудларга масъулларга бириктирилиб, кўчат экиш жараёнларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, кўчат захираларини ўрганиб бориш каби масалаларда иш олиб борилаяпди.

Ғиждувон тумани Ўрмон хўжалигида 150 минг туп сада қайрағоч ҳамда 100 минг туп қайрағоч дарахт кўчатлар захираси ташкил қилинганлиги ўрганилиб, мониторинг қилинди.

Шунингдек, йиғилганлар кўчатларни экиш ва парваришлаш, касалликларга қарши кураш усуллари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон #кузги_мавсум #долзарб_40_кун

Бугун, 24 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ғиждувон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирларининг бориши билан танишди. Ғиждувон туман давлат ўрмон хўжалигида бўлган вилоят раҳбари мавсумга кўчатларни тайёрлаш ва етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Танишиш жараёнида масъулларга кўчатларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда зарур бўладиган техникаларни жараёнларга жалб қилиш, кўчат экиладиган ерларни тайёрлашга мўлжалланган техникаларни сифатли ишлашини назоратини олиб бориш, ишчи кучини кўпайтириш зарурлиги борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида, "Долзарб 40 кун" тадбирлари доирасида туманда умумий миқдорда 644 минг 500 туп кўчат экиш белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 10 минг тупга яқин кўчатлар экилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#кузги_мавсум

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилдан буён ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилаётгани том маънода халқ ҳаракатига айланди. Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Унинг доирасида бу мавсум Бухорода 6,5 миллион туп кўчат экилиши режалаштирилган.

Бунинг учун вилоятда 3 та кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда 7,7 млн. дона 27 хилдаги турдаги дарахт ва кўчат захиралари яратилган.

Йиғилишда дарахт экиш тадбирларида нафақат соҳа вакиллари балки, шу Ватанда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг иштирок этиши, барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги, айниқса, аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни эса давлатимиз раҳбари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Лойиҳани давом эттирган ҳолда бугун Бухоро шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумига расман старт берилди.

Тадбирда секторлар, корхона ва ташкилотлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, имом хатиблар, ёшлар, спортчилар, ободонлаштириш ходимлари, умуман, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, лойиҳанинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди. Қайд этилганидек, ушбу хайрли ишдаги иштирокимиз билан вилоятимиз экологиясини яхшилаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса, иқтисодиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Табиат, атроф-муҳитни асрашда ҳар биримиз аввало, ўзимиз, қолаверса, яқинларимиз, келажак авлод олдидаги масъулиятни ҳис этишимиз лозим. Бугун экилаётган ҳар бир ниҳол, эртага катта дарахтга айланади, биз нафас олаётган ҳавони тозалайди, озиқ-овқат манбаи бўлган тупроқларни мустаҳкамлайди, деди вилоят раҳбари.

Эзгу иш албатта, эзгу ниятлардан бошланади. Шу боис ҳам эзгу ниятлар тилаган ҳолда дуо қилинди. Шу куни “Янгиобод” маҳалласининг бўш турган ҳудуди обод этилиб, бу ерда “Маҳалла боғи”ни барпо этиш мақсадида 500 га яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Халқимизда “Кўчат эккан, икки дунё саодатига эришади” деган нақл бежиз айтилмаган. Халқнинг турмушини янада фаровон қилиш ҳамда қулай яшаш шароитларини яратишда кўчаларда бўй кўрсатувчи дарахтларнинг ўрни беқиёс. Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур доирадаги хайрли тадбирлар давомий тарзда амалга ошириб борилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube