BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.3K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#paxtachilik
#G‘ijduvon_tumani

Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги”да уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича республика кўргазмали ўқув семинари бошланиш арафасида. Мазкур дала ўқув семинарида қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиқлари ва ходимлари, қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш, уруғчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказларининг раҳбар-ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларининг Қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиқлари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар корхонаси ҳудудий раҳбарлари, Уруғчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий ИТС раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг станция ва участка бошлиқлари, уруғлик пахта етиштирувчи субъектлар ва элита уруғчилик хўжаликлари мутахассислари қатнашиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#paxtachilik
#G’ijduvon_tumani

Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон супер элита уруғчилик” МЧЖда уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича республика кўргазмали ўқув семинари бошланди. Кун тартибида кўрилаётган асосий масала – 2023 йил ҳосили учун уруғлик пахта хомашёсини жамғариш мақсадида уруғлик ғўза майдонларига холисона баҳо бериш ҳамда апробация тадбирларини сифатли ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама қилинмоқда. Мавжуд вазият “Ғиждувон супер элита уруғчилик” МЧЖ дала майдонларидаги пахта парвариши мисолида тушунтирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#paxtachilik
#G’ijduvon_tumani

Ўқув семинарининг асосий қисмида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев сўзга чиқди ва 2022 йил уруғлик пахта майдонларида ўтказиладиган дала апробация ишларини сифатли амалга ошириш масалалари хусусида тўхталди. Қайд этилганидек, жорий йил 7 июлда давлатимиз раҳбарининг “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Президентимиз ҳузурида Пахтачилик Кенгаши ташкил этилди.
Қарорда пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчиликни, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт хажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Пахтачилик кенгашига вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларни юқори авлодли уруғликлар етиштиришга ихтисослаштириш тизими жорий этилди.
Мазкур қарор ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, пахтачилик йўналишида 119 та туман, 390 та ҳудудларидан танлаб олинган 3172 та субъектларнинг 100 минг гектар ғўза майдонлари уруғлик пахта етиштиришга ихтисослаштирилди.
Ҳудудларда ўтказилган танловларЎзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарорининг 1-иловаси Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан амалга оширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#paxtachilik
#G’ijduvon_tumani

Семинарда дала шароитида гўза навдорлигини аниқлаш бўйича апробация ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, ғўза навларини тўғри жойлаштириш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишда ғўза апробациясининг мақсад ва вазифалари, уруғлик пахта майдонларида дала апробациясини норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари асосида ўтказилишини назорат қилиб бориш, соғлом уруғлик фондини яратишда ўсимликларни химоя қилиш соҳаси олим ва мутахассисларининг асосий вазифалари, элита уруғчилик хужаликларига юқори навдорликка эга бўлган ғўза навларининг оригинал уруғлик материалларини етказиб берилишида институт ва нав муаллифларининг олиб бораётган ишлари, янги яратилаётган ва истиқболли ғўза навларини давлат нав синаш участкаларига топшириш ва синов ўтказиш тартиби, уруғлик майдонларида апробация кўрикларини ўтказиш, навга хос бўлмаган ғўза тупларидан тозалаш, ҳосилини териб олиш тартиби ва яроқсиз деб топилган майдонлардан уруғлик пахта теришга йўл қўймаслик ҳақида тушунчалар берилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#paxtachilik
#G’ijduvon_tumani

Бундан ташқари, семинарда “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” вилоят бошқармаси ҳамда қатор соҳага алоқадор ташкилотлар томонидан ташкил этилган апробация гуруҳлари эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Ғўза уруғчилиги хўжаликларида ғўза агротехникаси бўйича олиб борилаётган ишлар, апробациянинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди, уруғлик пахта майдонига эга фермер хўжалик раҳбарларига апробацияни сифатли ўтказиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам поддержки хлопководства.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #paxtachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter