BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.
Улардан бири Самарқанд бизнес ва туризм марказидир.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами, реализуемыми в Самаркандской области.
Проекты нацелены на превращение Самарканда в современный город, повышение комфорта жизни населения, деятельности предпринимателей и инвесторов, развитие сферы туризма.
В их числе – деловой и туристический центр Самарканда.
В ходе презентации обсуждены практические аспекты проектов, меры по качественному строительству сооружений с применением современных решений.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туризмни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Ўзбекистон туризм магистрали” бўйлаб, 31 та туман ва шаҳар ҳудудидан ўтувчи йўллар бўйида “Карвонсарой”лар барпо этиш чоралари белгиланди.
Туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилди.
Ички туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию туризма.
Определены меры по строительству караван-сараев вдоль Туристской магистрали Узбекистана – дорог, проходящих через 31 район и город.
Анонсирован ряд льгот для предпринимателей, организующих гостевые дома, точки питания и торговли, развлекательные заведения в туристических селах.
Особое внимание уделено вопросам развития внутреннего туризма.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buxoro #turizm_oyligi

Жорий йилнинг 8 - 12 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида "Ёшлар туризми" ойлиги доирасида "Ёшлар туризми" халқаро қурултойи бўлиб ўтади. Ушбу қурултойда қатнашиш учун танлаб олинган бухоролик ёш делегатлар ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в торжественном открытии Международного туристического центра "Великий шелковый путь".

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Turizm_fidoyisi

Пешкў тумани "Садир" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Янги турмуш қишлоғида яшовчи 74 ёшли Муҳаммад ота Қудратовга "Туризм фидойиси" кўкрак нишони топширилди

2018 йилда бутун Ўзбекистонни велосипедда айланган, кейинчалик юртимиз бўйлаб пиёда саёҳатга чиққан Муҳаммад ота Қудратовга нишонни Бош вазир ўринбосари- Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов топширди.

Маълумот учун: Бухоролик нуронийларнинг "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасидаги яёв саёҳатлари 2021 йил март ойида Андижон вилояти Хонобод туманидан бошланган.

Муҳаммад ота Қудратов ва Ширин бувининг саёҳатлари 100 кундан зиёд давом этиб, улар республикамизнинг 12 та вилояти,Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонга ҳам саёҳат қилишган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turizm_piknik_zonalar

⚡️Президент қарорининг ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида туман-шаҳар марказларида пикник зоналар (ҳудуд) ташкил қилиш вазифаси белгиланган.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг туман (шаҳар)ларида 20 га яқин пикник зоналар ташкил этилиб, улардан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xalqaro_aloqalar #turizm

БАА нинг Wizz Air лоукостер авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turizm

⚡️Бухорода туризм соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 10 - 11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари жараёнида воҳанинг юксак туризм салоҳияти эътироф этилиб, бу тармоқни янада ривожлантириш ва туристлар оқимини кескин кўпайтириш борасида белгилаб берилган муҳим вазифалар доирасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров томонидан кўҳна кентимизга келадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Унда туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари учун жорий этилган имтиёзлар, қулай имкониятлар ва енгилликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан вилоятга янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш ва туризм ривожини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган масалалар ва юзага келаётган муаммолар ечими бўйича мутасадди ташкилотлар масъулларига вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров томонидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Учрашув якунида вилоятга хорижий мамлакатлардан, жумладан, Америка, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш бўйича соҳа вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​#turizm

⚡️Диққат эълон!

Бухоро туманидаги “Bukhara-Varnet” инновацион кластери маҳаллий аҳоли ва ички туризм доирасида келаётган сайёҳлар учун севимли агро ва экозона сифатида севимли жойлардан бирига айланиб бўлган бўлиб, бунда ташриф буюрганларга иссиқхонадаги мева ҳамда сабзавотлардан тановул қилиш имконияти ҳам яратилган.

Эндиликда “Bukhara-Varnet” янги туристик манзилгоҳ сифатида вилоятдаги туристик корхоналар турпакетларида акс этади. Шу муносабат билан “Янги туристик йўналиш” қаторига кирган ушбу манзил бўйлаб вилоят Туризм бошқармаси инфо-тур ташкил этади.

Ушбу инфо-турда қатнашиш ва “Bukhara-Varnet” инновацион кластерининг янги туризм йўналиши сифатида очилиш маросимига барча журналист, блогерлар, ҳокимлик ва ташкилотлар матбуот котиблари ҳамда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорларни таклиф қиламиз!

❗️Эртага, 25 октябрь соат 10:00 да вилоят Туризм бошқармаси олдида ташкил этилган автобус Бухоро туманига жўнайди.

✍️Манзил: Бухоро шаҳар И. Каримов кўчаси, 1 уй

☎️Рўйхатдан ўтиш учун: +998914170072

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turizm
#infrastruktura

Бухоро кўчаларида сайёҳлар учун йўл кўрсаткичларининг сони ортмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари” давлат стандарти ( O’z DSt 3331:2018) умумий талабларига асосан ҳамда туристик мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида, Бухоро вилоятида бир қанча кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ички туризмнинг босқичма-босқич йўлга қўйилиши, республикамизнинг бир нечта вилоятлари ўртасида транспорт қатновларининг ортиши туфайли маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташрифи яна ортиб бормоқда.

Шу боисдан, саёҳат давомида сайёҳлар эркин ҳаракатланишлари учун Бухоро шаҳри бўйлаб асосий туризм обектларига олиб борувчи йўлларда ягона шаклдаги туристик ахборот кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳрининг Б.Нақшбанд, Хақиқат, Арабон, Мирдўстим, Афросиёб М.Анбар кўчаларидасида замонавий стандартлар асосидаги яна 11 та устунда йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_ziyorat
#turizm_haftaligi

🔴"Dunyo bo'ylab" TV Live

Бухорода бўлиб ўтаётган "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" доирасида ўтказилган тадбирлар тўғридан-тўғри эфирда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xalqaro_ziyorat
#turizm_haftaligi

Бухорода бўлиб ўтаётган “Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон - энг яхши мусулмон - меҳмондўстлик дестинацияси” халқаро форумига старт берилди.

Унда маҳаллий ва хорижий зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган туризм соҳа вакиллари, халқаро ва маҳаллий ОАВ, турли мусулмон давлатларидан келган инфлюенсерлар, диний қўмита аъзолари ва Туризм қўмитаси вакиллари иштирок этишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube