BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Замон талабига жавоб бермайдиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.
Транзит йўловчилар оқимини ошириш, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик чоралари белгиланди.
Вилоят ҳокимлари озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича ахборот берди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам устойчивого развития экономики.
Указано на необходимость полного отказа от практики поддержки государством предприятий, не соответствующих современным требованиям.
Определены меры по увеличению потока транзитных пассажиров, недопущению роста цен на авиабилеты.
Хокимы областей доложили об обеспечении продовольственной безопасности и стабильности цен на рынках.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#barqarorlik_reytingi

⚡️БУХОРОДАГИ “ЭНЕРГЕТИК” ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ “БАРҚАРОРЛИК РЕЙТИНГИ”ДА 100 БАЛЛИК КЎРСАТКИЧГА ЭРИШИБ, ААА ТОИФАСИГА КИРДИ

— Жорий йил 1 февралдан бошлаб, юртимизда тадбиркорлар рейтинги жорий этилиб, юқори рейтингга эга тадбиркорларни рағбатлантириш амалиёти жорий қилинди. Тўғрисини айтаман, яқинда корхонамизга вилоят солиқ бошқармаси масъул ходимлари ташриф буюриб, бу амалиёт ҳақида бизга тушунча берганида яхши тушунмаган эдим.

— Бугун Савдо саноат палатаси сайти орқали корхонамизнинг рейтингдаги тоифаси ва балларининг текшириб кўрсам, бизнинг корхона ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасини (100 балл- ААА тоифаси) эгаллаб турибди. Шундан сўнг, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай аниқланиши ва у бизга қандай рағбатлар бериши билан қизиқиб, бу ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлдим.

Ушбу рейтингда 20 йиллик фаолиятимизни ўзига камида 10 балл берилди.

Бу юртимизда барқарор иш юритаётган корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини англатади. Яширмайман, бошқа мезонлар бўйича ҳам 90 балл олишимизда шу пайтгача солиқ маъмурчилигида белгилаб берилган солиқ мажбуриятларимизни ихтиёрий равишда тўғри бажариб келаётганимиздан деб ўйлайман.

Энди биз рейтингдаги юқори поғонадан тушмасликка ҳаракат қиламиз, негаки, А рейтингдаги корхоналарда эндиликда солиқ идоралари томонидан текширишлар ўтказилмайди. Бундан ташқари, ҚҚСдан ҳосил бўлган солиқ суммаси бир кунда қайтариб берилади ва бошқа енгилликлар ҳам берилади.

Бу ўз-ўзидан бизга корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ҳажмимизни оширган ҳолда ишчиларимиз сонини янада орттиришга имкон беради.

Нодира Рўзиева,
2000 йилда фаолияти йўлга қўйилган “Энергетик” хусусий корхонаси раҳбари.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM