BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилишни давом эттириши юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётгани қайд этилди.
Барча зарур ташкилий ишлар ҳал қилинган ҳолда, 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши белгиланди.

Состоялось совещание по дальнейшему внедрению рыночных механизмов в зерновую отрасль.
Подчеркнуто, что существующая старая система работы государственных зерновых предприятий не приносит пользы ни производителям зерна, ни перерабатывающим предприятиям.
Определено, что с 1 июня, после завершения всех необходимых организационных работ, будет совершен переход к рыночным ценам при закупке государством и реализации зерна.

#Mirziyoyev #yigilish #gallachilik #bozormexanizmlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Вилоят ҳокими томонидан уруш қатнашчиларига пул ва қимматбаҳо совғалар топширилди

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19 - 23 май кунлари Қўл жанги спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар (қизлар) ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати мусобақасига Бухоро шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур жаҳон биринчилигида 20 дан ортиқ давлатдан 400 нафарга яқин қўл жанги усталари 5 та ёш тоифасида 9 вазнда ғолиблик учун беллашади.

Ҳозирги вақтда 25 нафар қиз ва 55 нафар ўғил болалардан таркиб топган қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Музаффар Ражабов асос солган “Амир Темур” клубида сўнгги тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда.

Бугун, 11 май куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Амир Темур” клуби спорт залига ташриф буюрди. Ҳамда бу ерда спортчилар учун яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди. Хусусан, чемпионатга кўрилаётган тайёргарлик жараёни, спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва кутилаётган натижалар ҳақида “Амир Темур” клуби асосчиси Музаффар Ражабов билан мулоқот қилди.

Спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашиб, яқинлашаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишлари, тайёргарлик жараёнларини юқори даражада олиб боришлари ва албатта ғолиб бўлишларига ишонч билдирди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️"Бухоро" телеканалида "Кун мавзуси" кўрсатуви давом этади. Кўрсатувнинг навбатдаги сони эртага, 12 май куни соат 19.00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда Бухоро шаҳридаги маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар амалга ошириладиган режалар хусусида сўз боради.

📢 Спикерлар:
1. Жамол Носиров – Бухоро шаҳар ҳокими;
2. Хуршид Яхёeв – Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари;
3. Тўрабек Сафаров – Бухоро шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
4. Анвар Камалов – Бухоро шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази шўъба мудири;

Кўрсатув трансляциясини Telegram, Facebook ҳамда YouTube орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро катта спорт байрамига мезбонлик қилди

Аҳоли айниқса, ёшлар орасида спортни тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Бухорода спортнинг “юнон-рум кураши” тури бўйича 2005 - 2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубуги мусобақалари ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 - 11 май кунлари вилоятимиз мезбонлик қилган ушбу мусобақа Бухоро тумани "Работиқалмоқ" МФЙда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёпиқ спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спорт курашлари ассоциацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлиги ва Ички ишлар бошқармасининг бевосита кўмаги билан ташкил этилган ушбу спорт мусобақаси юқори савияда ўтгани билан ҳам муҳим аҳамият касб этди.

10 вазн тоифасида ўтган қизғин ва муросасиз курашларда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Бухоро вилояти, 2-ўринни Тошкент шаҳар ва 3-ўринни Самақарқанд вилояти жамоаси эгаллади.

Якунда ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube