BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
📉 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жаҳон бозори ҳамда минтақавий биржалар нархлари таҳлил қилиниб, 1 тонна ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нарх — 3 млн сўм бўлиши эълон қилинди.

Ушбу нархга бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда тузатишлар киритилади.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

Юртимизда мавжуд банкларнинг call - марказлари қисқа рақамлари билан қуйида танишишингиз мумкин:

● Халқ банки – 1106;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Tenge Bank – 1245;
● Қишлоққурилишбанк – 1254;
● Hamkorbank — 1256;
● Даврбанк – 1284;
● Микрокредитбанк – 1285;
● Anorbank – 1290;
● Ziraat Bank – 1293;
● Ипак йўли банки – 1296;
● Трастбанк – 1287.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Зарипов: Бу йил Бухорода ғалладан гектарлар ҳосилдорлиги 75 центнерга етиши кутилмоқда

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
​​💉12 май – Халқаро ҳамширалар куни

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.

Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида вилоятимизда фаолият юритиб келаётган минглаб ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Фурсатдан фойдаланиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида Ватанимиз ва халқ олдидаги бурчини теран англаб, астойдил меҳнат қилаётган Сиз, ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлаган ҳолда, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда улкан муваффақият тилайди!

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов вылетел в Ферганскую область.
У поездки широкая и насыщенная программа. В частности, запланировано ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной промышленности, ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​⚡️"Бухоро" телеканалида "Кун мавзуси" кўрсатуви давом этади. Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун, 12 май куни соат 19.00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда Бухоро шаҳридаги маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар амалга ошириладиган режалар хусусида сўз боради.

📢 Спикерлар:
1. Жамол Носиров – Бухоро шаҳар ҳокими;
2. Хуршид Яхёeв – Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари;
3. Тўрабек Сафаров – Бухоро шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
4. Анвар Камалов – Бухоро шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази шўъба мудири;

Кўрсатув трансляциясини Telegram, Facebook ҳамда YouTube орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Salohiddin Fayziyev ++ ( Shifokorlar )
⚡️«ШИФОКОРЛАР...»

Шеър муаллифи: Абдулла Орипов
Шеърни Салоҳиддин Файзиев ўқиди

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
#Live

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги “Когон шоссеси” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Қайд этиш жоизки, мазкур кичик саноат зонаси 2020 йил 29 майда ташкил этилган. Умумий майдони 1.27 гектардан иборат саноат зонасида 11 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари кичик саноат зонасида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ташаббускорлари билан мулоқот қилди. Белгиланган муддатда амалга оширилмаган лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
🙏🩺“ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БУХОРОДА

Ҳурматли азиз ота-оналар!

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди
томонидан жорий йилнинг 16-21 май кунлари Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.

🔬Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, акция доирасида болажонларга пластик хирургия, ортопедия, офтальмология, отоларингология, кардиохирургия йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилади.

✍️🩺Оғир хасталиги бор, кечиктириб бўлмайдиган бемор болаларни маҳаллий ёки хориж клиникаларида имтиёзли даволаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Буларнинг барчаси Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

📍Манзил: Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

LIVE | Facebook | Instagram
#Live

Вилоят раҳбари Бухоро шаҳар “УНР-985” кичик саноат зонасига ҳам борди. 2018 йил 11 октябрда ташкил этилган мазкур саноат зонаси 2,20 гектар майдонни ўз ичига олади. Умумий лойиҳа қиймати 38 млрд 870 млн сўмлик 16 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Айни вақтга қадар 15 та лойиҳа ишга тушган. Ишга тушган лойиҳалар ҳисобига 46 та янги иш ўрни яратилган.

Ботир Зарипов саноат зонасидаги ишга тушган барча лойиҳаларни бирма бир ўрганиб, мутасаддилар иштирокида муҳокама қилди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифалари белгиланди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube