BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.7K photos
11.2K videos
23 files
39.8K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Хабар берганимиздек, айни пайтда Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда муаммо ва таклифлари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 163 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Хабар берганимиздек, айни пайтда Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда муаммо ва таклифлари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 163 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Сайёр қабул давом этмоқда. Ҳозирга қадар қабулда муаммо ва таклифлари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 16 нафари шахсан вилоят ҳокимининг қабулида бўлишди.

Шунингдек, фуқаролар вилоят секторлари раҳбарлари, ташкилот ва идоралар масъулларига муаммоли масалалари юзасидан юзланишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 12.10. Сайёр қабул давом этмоқда. Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 301 нафарга етди. Улардан 32 нафари муаммо ва таклифлари билан шахсан вилоят ҳокимига юзланишди.

Мурожаатлар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Қонуний ҳал қилиш имкони бўлмаган мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 14. 20. Сайёр қабул давом этмоқда.

— Кўп йиллардан бери диск чурраси касаллиги билан хасталаниб ётгандим. Оилавий шароитимиз оғирлиги туфайли даволанишга имконимиз бўлмади. Охири ҳокимиятга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мурожаатимиз инобатга олиниб, ҳокимлик кўмаги билан операция қилиндим. Ҳозирда аҳволим жуда яхши. Шу билан бирга уй-жойимизниям таъмирлаб беришди. Бугун қабулга миннатдорлик билдириш учун келдим. Инсонпарвар давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Ҳокимиятдагилар ҳам соғ-омон бўлишсин доим, - деди сайёр қабулга келган Бухоро шаҳрида яшовчи Матлуба Марзиева.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 15.45. Сайёр қабул давом этмоқда.

Айни вақтга қадар вилоят раҳбари 83 нафар фуқаро билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларини тинглади. Мурожаатлар уй-жой, ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам кўрсатиш, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга доир бўлмоқда.

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 17.50 Сайёр қабул якунланди. 9 соатга яқин давом этган қабулда нафақат Бухоро шаҳри, балки вилоятнинг барча ҳудудларидан 312 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 93 нафар фуқаро шахсан вилоят ҳокими қабулида бўлиб, муаммолари билан юзланди. 9 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинадиган бўлди. Шунингдек, фуқарроларга мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Sayyor_qabul #Kadastr
#Buxoro

📣Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

📨Аҳолининг Кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.

🖊 Кадастр билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 10:00 дан бошлаб сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармалари раҳбарияти бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Ғиждувон тумани, “Зарафшон” МФЙ, 1-сектор штаби биноси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Sayyor_qabul

Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев, шунингдек, туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари томонидан эртага, 30 январь куни соат 10:00дан бошлаб Бухоро тумани "Работиқалмоқ" МФЙ биносида вилоят аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул давомида
ишга жойлашиш,
касб-ҳунарга ўқитиш,
субсидия олиш,
аҳолини бандлигини таъминлаш, фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий ёрдам бериш ва шунга ўхшаш бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Манзил: Бухоро тумани "Работиқалмоқ" МФЙ биноси. Мурожаат учун телефон: (+99893) 458 - 64 - 63.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri
#inson_qadri_uchun

Xabar berganimizdek, aholi bilan to‘g‘ridan-to‘g‘ri muloqotni kengaytirish, mavjud dolzarb muammolarni aniqlash, ularni bevosita joyida bartaraf etish yuzasidan aniq va tezkor choralar ko‘rish maqsadida Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripov, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan ayni paytda Bilim va malakalarni baholash agentligi Buxoro viloyat bo‘limida jismoniy va yuridik shaxslar uchun navbatdagi ommaviy sayyor qabul o‘tkazilmoqda.

Murojaatlarni tezkor o‘rganish, muhokama qilish va ularga yechim topish maqsadida qabulda viloyat sektorlari, boshqarma va idoralar rahbarlari ham ishtirok etmoqda.

Hozirga qadar qabulda ishtirok etishni istab ro‘yxatdan o‘tgan fuqarolar 69 nafarni tashkil etmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube