BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
“Марказий Осиё + Япония” форматидаги конструктив минтақавий ҳамкорликни, энг аввало, иқтисодий ўзаро боғлиқлик, муқобил энергетика ва экология соҳаларида мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Японии Ёсимасу Хаяси, находящегося в нашей стране с официальным визитом.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-японского многопланового сотрудничества.
Подчеркнута заинтересованность в углублении конструктивного регионального взаимодействия в формате «Центральная Азия + Япония», прежде всего в области экономической взаимосвязанности, альтернативной энергетики и экологии.

#Mirziyoyev #qabul #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Фаластин, Япония, Қатар, Словакия ва Покистоннинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у вновь назначенных в нашу страну послов Палестины, Японии, Катара, Словакии и Пакистана.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #Falastin #Yaponiya #Qatar #Slovakiya #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Tashrif
#Yaponiya
#Varnet

Бугун шунингдек, Япониянинг Ямагата университети қошидаги Бизнес тадқиқотлар маркази директори Тадаши Онодера бошчилигидаги делегация вакиллари Бухоро туманида ҳам бўлишди. Уларга вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Аҳмедов ва туман ҳокими ўринбосари Собир Ҳамроевлар ҳамроҳлик қилишди.

Дастлаб меҳмонлар “Сўфикоргар” маҳалласида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги ташкил этилган “Bukhara-Varnet” масъулияти чекланган жамияти бўлишди.

Бу ерда гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириляпти. Биргина ўтган йилнинг ўзида корхона томонидан қарийб икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди. 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунги кунга келиб 40 гектар майдонда иссиқхона барпо этган “Bukhara-Varnet" даги инновацион ёндашувлар эътиборни тортмай қолмайди. Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Tashrif
#Yaponiya
#Rabotiqalmoq_mahallasi

Шундан сўнг, Япония делегацияcи вакиллари “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносига ташриф буюришди.

Бугунги кунда маҳалладаги бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар “драйвери” бўлмоқда.

Меҳмонларга маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудлар муаммоларини ҳал этишда “маҳалла бешлиги”нинг ўрни, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори фаолиятини биргаликда ташкил этишдан кўзланган ижобий натижалар "Работиқалмоқ" маҳалласи мисолида тушунтириб берилди.

Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилиниши, амалдаги “бешлик”ка солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” ташкил этилиши ҳамда унинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Ташриф давомида меҳмонлар маҳаллада ташкил этилган "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап!" маънавий-маърифий ва маданий - мусиқий тадбирида иштирок этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube