Buxoro Kadastr ️
2.79K subscribers
6.38K photos
1.08K videos
1 file
4.58K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (949-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 414 399 тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини жойлаштириш жадваллари ишлаб чиқилади.

Бунда, маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланади.

Бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилишга чекланган нархлар ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради

Ҳукумат қарори (951-сон, 25.11.2019 й.) билан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, ягона ер солиғини тўлаш муддати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан молиявий ҳолати солиқ қарздорлигини белгиланган муддатда тўлашга имкон бермайдиган юридик шахслар учун узайтирилади.

Бунда қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлиши керак:
👉 агар солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича қарздорликнинг бир марталик тўлови солиқ тўловчини банкротликка олиб келса;
👉 солиқ тўловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) товарлар ва хизматлар реализацияси мавсумий хусусиятга эга бўлса;
👉 солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки енгиб бўлмайдиган кучларнинг бошқа ҳолатлари натижасида зарар етказилган тақдирда.

Солиқ тўлашнинг муддати 1 ойдан 24 ойгача:
👉 солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига ёки келгусида юзага келадиган солиқ қарздорлигига нисбатан;
👉 мазкур Низомда назарда тутилган бир солиқ ёки солиқларнинг бир неча тури бўйича узайтирилиши мумкин.

Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Фармонга кўра, қишлоқ жойларда:
👉 кўп квартирали уй-жойлар қурилиши камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида жойлаштирилади;
👉 ушбу уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлар танлов савдолари якунларига кўра аниқланади;
👉 уй-жой қуриш учун ер участкалари танлов ғолиби бўлган тадбиркорларга электрон аукцион савдоларисиз бепул берилади.

Шаҳар жойларда эса, кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга пуллик асосда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш учун 15 йил муддатга берилади.
Бунда, кредит:
👉 қишлоқ жойларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
👉 шаҳарларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.

Янги тартиб доирасида субсидиялар қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека фоизларини қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Шаҳарларда эса:
👉 дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
👉 биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун Тошкент шаҳрида – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Яна 700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади

Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (1031-сон, 24.12.2019 й.).

Қарорга кўра, Орол денгизининг суви қуриган тубида “яшил қопламалар” барпо этиш давом эттирилади.

Шунга кўра, 700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади.

“Яшил қопламалар” барпо этиш учун, жумладан:
👉 ўрмон хўжаликларидан қўшимча 1000 нафар ходим жалб этилади;
👉 ишчилар озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланади;
👉 чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб берилади;
👉 авиация, алоқа ва бошқа хизматлар жалб этилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган “Йўл хатираси”га кўра, 3 минг гектар майдонда маҳсулдор яйловзорлар барпо этилади.

Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун мос бўлган дарахт кўчатларини етиштириш мақсадида Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигида 20 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналар аҳолига лизинг ва кредитга берилади

“Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (52-сон, 30.01.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.

Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишилган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Интенсив боғ ёки токзорлар – улар ҳосилга киргунча қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар – 1 йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига 7 йилгача муддатга лизингга берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши мумкин.

Қарор билан Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ташаббускорлар мурожаати асосида туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан талабгорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Рўйхат шакллангач, туман ҳокимлиги тегишли агентликларга ёки Жамғармага ёзма мурожаат қилади.

Агентликлар, Жамғарма икки ой муддатда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлайди. Лойиҳани тасдиқлаб, туман ҳокимлигига тақдим этади.

Шу асосда, туман ҳокимлиги томонидан 10 кун муддатда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдони 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисига ер ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-604-сон, 17.02.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, махсус иқтисодий зона тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади.

Махсус иқтисодий зоналар бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган давлат мулки объектлари, маъмурий-ҳудудий тузилмалар ҳудудлари негизида, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар алоҳида ҳолларда фақат фармацевтика ва аграр йўналишидаги махсус иқтисодий зоналар учун берилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисига ер участкасини ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Махсус иқтисодий зоналар қуйидаги турда ташкил этилиши мумкин:
👉 эркин иқтисодий зоналар;
👉 махсус илмий-технологик зоналар;
👉 туристик-рекреацион зоналар;
👉 эркин савдо зоналари;
👉 махсус саноат зоналари.

Шунингдек, бундай ҳудудларда қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосини олиб бориш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби бир қатор фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади.

Махсус иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан 30 йил муддатга ташкил этилади.

Махсус иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш Президент қарорига биноан амалга оширилади.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ушбу Қонун кучга киргунга қадар эркин иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар улар тақдим этилган муддат ўтгунига қадар сақлаб қолинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

👉 аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

👉 қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

👉 аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

👉 барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

👉 “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

👉 "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

👉 молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4771, 01.07.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

➡️ Марказнинг асосий вазифаларидан бири мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил қилиш ҳисобланади.

☑️ Марказ давлат бошқарув органи ҳисобланади ва давлат ораганларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

2020 йил 1 сентябрдан:

👉 барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади

“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5197-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

❗️Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқон хўжаликларига берилган ер участкаларини давлат рўйхатидан ўтказишда тўлов ундирилмайди

Ҳукумат қарори билан (610-сон, 29.09.2021 й.) Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва давлат реестридан кўчирмалар берганлик бўйича давлат хизмати кўрсатилганда тўлов ундирилмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–773-сон, 31.05.2022 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига ўзгартиришлар киритилди.

🔰Унга кўра:

☑️ Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш:

▫️фуқароларга БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
▫️мансабдор шахсларга 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) биринчи марта содир этган шахс, агар у кўп квартирали уйдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;
бу бўйича кўрсатилган хизматлардан ҳамда бажарилган ишлардан олинган маблағлар солиққа тортилмайди.

🗓 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Qonunchilik_yangiliklari

Prezident tomonidan imzolangan qonun bilan amaldagi 20 dan ziyod qonun, jumladan 4 ta kodeksga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritildi.

«Huquqiy axborot» kanalining xabar berishicha, Yer kodeksiga kiritilgan o‘zgartishlarga ko‘ra, hokimliklarning qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarni ijaraga berish bo‘yicha ochiq elektron tanlov yakunlarini tasdiqlash vakolati chiqarib tashlandi.

▪️Yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlar davlat ro‘yxatiga olinganligi to‘g‘risida Ko‘chmas mulk obektlariga bo‘lgan huquqlarning davlat reyestridan elektron ko‘chirma beriladi (ilgari guvohnoma).

▪️Yer uchastkasidan belgilanganidan boshqa maqsadlarda foydalanilganida Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi organlari yer egasini yoki yerdan foydalanuvchini oldindan xabardor qilgandan keyin yer uchastkasiga bo‘lgan huquqni bekor qilish haqida sudga da’vo arizasi kiritishi belgilandi.

▪️Bo‘sh turgan, qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalari fermer xo‘jaligini yuritish uchun ochiq elektron tanlov orqali beriladi (ilgari ochiq tanlov asosida).

▪️Dehqon xo‘jaligini yuritish uchun fuqarolarga yer uchastkalarini berish tartibi fuqarolarga yakka tartibdagi bog‘dorchilik, polizchilik va chorvachilik uchun yer uchastkalarini ajratishga nisbatan ham tadbiq etiladi.

Telegram | Facebook | Instagram
👍1
⚡️Qonunchilikdagi so'nggi yangiliklar⚡️

❗️Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qo‘yish tartibi belgilandi

“Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qo‘yish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi Qonun (O‘RQ–781, 29.06.2022 y.) Prezident tomonidan imzolandi

🔰Qonunga ko‘ra, Yer uchastkalarini quyidagi maqsadlarda kompensatsiya evaziga olib qo‘yish jamoat ehtiyojlari deb eʼtirof etiladi.
📝Batafsil bu yerda o'qing.

⚡️Yer uchastkasi olib qo‘yilganligi munosabati bilan egasiga noqulayliklar uchun ko‘chmas mulk qiymatining 5 foizi miqdorida qo‘shimcha to‘lov to‘lanadi⚡️

🔰 Qonunga asosan, yer uchastkasi olib qo‘yilishi munosabati quyidagilar kompensatsiya qilinadi.
📝Batafsil bu yerda o'qing.

⚡️Mahallalarda ijtimoiy xizmatlar kompleks yondashuv asosida ko‘rsatiladi⚡️

“Mahallalarda ijtimoiy xizmatlarni ko‘rsatish va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga yordam berish tizimini yangi bosqichga ko‘tarish hamda xotin-qizlarni kasbga o‘rgatish ishlarini yana-da jadallashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori (PQ–300-son, 29.06.2022 y.) qabul qilindi
📝Batafsil bu yerda o'qing.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️1-maydan davlat ko‘chmas mulklari va aksiya paketlari Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga o‘tkaziladi

"Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qaroriga ko‘ra:

🔹respublika mulki boʻlgan davlat koʻchmas mulklari va davlat aksiya paketlari (ulushlari) Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga oʻtkaziladi, bundan Strategik islohotlar agentligi, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga tegishli ulushlar hamda Prezident qarorlarida nazarda tutilgan hollar mustasno;

🔹davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni tashkil etish bilan bogʻliq taʼsis hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlar Davlat aktivlari agentligining tegishli buyrugʻi mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi;

🔹davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bitim tuzilgach 10 kun muddatda “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritiladi;

🔹vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat koʻchmas mulki negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va ularni begonalashtirish hamda davlat ishtirokidagi korxonalar va ular tizimidagi korxonalarga uchinchi shaxslar tomonidan investitsiya kiritishga oid kelishuvlari (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha majburiy tartibda Agentlik xulosasi olinadi.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра:

▶️“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

🔹51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – 3 ойгача;

🔹101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – 6 ойгача;

🔹200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда –12 ойгача.

Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

🔸51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;

🔸101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;

🔸200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
1👍1