Buxoro Kadastr ️
1.29K subscribers
5.67K photos
978 videos
1 file
4.08K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​Томорқа ер эгаларига On-line тарзда микрокредитлар ажратилади

“Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4767-сон, 30.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Томорқа хизмати” МЖЧларга:

⭕️ иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони;
⭕️ вилоятлар ва туман (шаҳар)лар марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида махсус савдо майдонлари ажратилади.

Қарорга кўра, кластер усулида фаолият юритадиган жами 25 та “Томорқа хизмати” МЖЧга 3 йил муддатга кредит ёки уларнинг устав капиталига кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан улуш ажратилади.

♻️ Аҳоли томорқаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит берилади.

Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз On-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизми жорий этилади.

2023 йил 1 январга қадар “Томорқа хизмати” МЖЧ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилади.

〽️ Қарорга кўра, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳаражатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#infografika_2020

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди

👉 https://kun.uz/49790947

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Kartografiya_Press
#kun_tarixi
O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilingan kun.
Davlat gerbi O‘zbekiston Respublikasining 1992 yil 2 iyuldagi 616-XII-sonli «O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi to‘g‘risida»gi Qonuni bilan tasdiqlangan.
O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi quyidagi ko‘rinishga ega: tog‘lar, daryolar va so‘l tomoni bug‘doy boshoqlaridan, o‘ng tomoni esa chanoqlari ochilgan g‘o‘za shoxlaridan iborat chambarga o‘ralgan gullagan vodiy uzra quyosh zarrin nurlarini sochib turadi. Gerbning yuqori qismida Respublika hurligining ramzi sifatida sakkizburchak tasvirlangan bo‘lib, uning ichki qismida yarim oy va yulduz tasvirlangan. Gerbning markazida baxt va erksevarlik ramzi — qanotlarini yozgan Humo qushi tasvirlangan. Gerbning pastki qismida O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘ini ifoda etuvchi chambar lentasining bandida “O‘zbekiston” deb yozib qo‘yilgan.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇👇👇
Telegram Facebook Instagram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​⁉️ Савол: Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тасдиқланган.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Ayni damda Toshkent viloyati Bo'stonliq tumanida OAV va blogerlar ishtirokida Press-tur o'tkazilmoqda.

Unda tumandagi yo'lning muhofaza hududiga qurilgan uy-joy va boshqa inshootlar to'g'risida ma'lumot berilmoqda.

So'nggi paytlarda Bo'stonliq tumanida snos bilan bog'liq materiallar ijtimoiy tarmoqlarda ko'plab noto'liq xabarlar tarqalmoqda.

Mutasaddilar tomonidan aslida holat qanday ekanligi ochiqlanmoqda.

Press turda Davyergeodezkadastr qo'mitasi mas'ullari ham ishtirok etmoqda.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Ишонч телефони хамда 1211-қисқа рақамли “Ишонч телефони” – “Call Center” орқали Давергеодезкадастр қўмитаси соҳаси бўйича келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси таҳлили (2020 йил 1 июль ҳолатига)

👉 Батафсил...

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4771, 01.07.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

➡️ Марказнинг асосий вазифаларидан бири мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил қилиш ҳисобланади.

☑️ Марказ давлат бошқарув органи ҳисобланади ва давлат ораганларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

2020 йил 1 сентябрдан:

👉 барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
"Омонқўтон" МФЙ ҳудудидаги 600 ёшдан катта бўлган кенглиги 22 одамнинг кулочига тенг бўлган чинор дарахти туман ҳокимлигига давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

🌳 Ургут тумани ҳудудларида мавжуд бўлган жами юзлаб тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан "Давлат табиат ёдгорлиги" деб эълон қилинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлаган?

“Юксалиш”
умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Электр ўтган жойда ҳам, йўл четида ҳам, дарё бўйида ҳам қурилиш қилинган» – Олий суд раиси ўринбосари Бўстонлиқдаги «снос»лар ҳақида

👉 https://kun.uz/87546891

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
2 июль санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 220 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 876 млн.сўмлик 115 та мулк 2,2 млрд.сўмга реализация қилинди.

3 та 1 сўмлик бўш бинолар:
- Жиззах вилояти, Зомин туманидан бошланғич нархи 1 сўм бўлган қозонхона биноси учун 46 млн.сўм нарх тасдиқланди.

10 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича;
- Фарғона вилояти, Бағдод туманидан бошланғич йиллик ижара ставкаси 10 млн.сўмлик собиқ маъмурият ва архив биноси учун 14,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

44 та тадбиркорлик учун ер участкалари;
- Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридан нархи 2,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 175,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

39 та уй-жой қуриш учун ер участкалари;
- Бухоро вилояти, Когон туманидан нархи 1,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 16,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 1 та кўчмас мулк, 16 та автотранспорт воситалари, 1 та асбоб-ускуналар, 2 та ҳудудларни тозалаш ҳуқуқи реализация қилинди.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
2020 йил 1 сентябрдан:

👉 барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ “ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
ИМЗОЛАДИ
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувон ЭИЗ фаолияти ҳамда тадбиркорларга яратилган қўшимча имтиёзлар "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Бухоро вилоятидан савдога чиқарилган давлат активлари

1️⃣ “Buxaraagrofrukt” МЧЖнинг 1,9% давлат улуши 26,1 млн.сўмдан (
кўриш)
2️⃣ Собиқ 5-сон мактаб бино ва иншоотлари 1 сўмлик бошланғич нархда (
кўриш)
3️⃣ Собиқ ҚВП биноси 1 сўмлик бошланғич нархда (
кўриш)
4️⃣ “Peshku tuman sharob savdo” МЧЖнинг 100% давлат улуши 454 млн.сўм (
кўриш)
5️⃣ 32-сонли мактабнинг эски бино ва иншоотлари 1 сўмлик бошланғич нархда (
кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз инвестицион ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичларининг жорий йил I ярмидаги ижросини муҳокама қилишга, шунингдек, қатор мамлакатлар билан устувор қўшма лойиҳаларнинг боришини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел совещание в формате видеоконференции, посвященное обсуждению выполнения прогнозных показателей инвестиционной и внешнеторговой деятельности страны по итогам I полугодия текущего года, а также рассмотрению хода реализации приоритетных проектов и перспектив расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с рядом государств-партнеров.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #tashqiiqtisodiyfaoliyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter