BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.37K subscribers
26.5K photos
2.24K videos
8 files
8.72K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Бўка
#Сайлов

Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашидаги бўшаб қолган
“29-Кўкорол” сайлов округидаги депутатлик сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов жараёнини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш учун барча шароитлар ҳозирланган. Фуқароларга 334-чи сайлов участкасига кириш қисмида бир янги ниқоб ва тиббий перчаткалар берилмоқда.

👨‍⚕️ 👮‍♂️ Сайлов ўтказилиши белгиланган бинога тиббиёт ходимлари, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилган.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#сайлов

"Бу сайловлар керак эмас" деган фикрга муносабат

📌Ўзбекистон Республикаси сайловига қадар бир ойча вақт қолди. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа арафасида сайловнинг аҳамияти ҳақида фикр юритар эканмиз, биринчидан ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз танловини амалга ошириши, яъни овоз бериши Конституциямизда белгиланган ҳуқуқларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.

Айнан эркин ва очиқ тарзда олиб борилган сайловлар орқали ҳокимият ва давлат тузилишининг демократик тамойиллари амалга оширилади. Бу ҳуқуқдан фойдаланиш, ҳар бир сайловчига давлат бошқаруви жараёнида иштирок этиш ва бевосита давлат органларининг шаклланишига таъсир кўрсатиш имконини беради.

🔍Иккинчи сабаб бутун мамлакатнинг келажакдаги ҳаёти фуқароларнинг сайловда иштирок этиши ёки иштирок этмаслигига боғлиқ. Танлаш имконияти фуқароларга ҳар куни эмас, балки – бир неча йилда бир маротаба берилади ва шунинг учун у сайлов давридан кейинги даврда мамлакатнинг йўлини аниқлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшиш учун тўлиқ масъулият ва эгалик ҳисси билан ёндашиш керак.

▪️Учинчи сабаб шуки, сайловларда иштирок этиш бу фақатгина декларатив, фуқаролик позицияси эмас, балки фуқаронинг ўз мамлакати тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этувчи жараёндир. Ўз ҳуқуқидан ўринли фойдаланган фуқаро, ҳурматга лойиқдир, чунки биринчи навбатда сайлов жараёнида иштирок этиш - соғлом фуқаролик жамиятини ривожлантириш демакдир.

🔰Тўртинчи сабаб, фуқароларнинг сайловларда қатнашишининг юқори кўрсаткичи, адолатли сайлов кафолатидир. Фуқаролар ўз сиёсий позициясини қанчалик фаол намоён этиб, фикрини билдирса, сайловлар ҳам шунчалик ҳалол амалга оширилади. Айнан барчани ушбу жараёнга бўлган масъулиятли ёндашуви “Бу сайловлар керак эмас...,“, “Сайлов ҳеч нарсани ўзгартирмайди” – деган фикрларни йўққа чиқаришга ёрдам бериб, сайловчилар фаоллиги туфайли, жараённинг виждонсиз иштирокчилари учун қонунни бузишга уриниш ва овоз бериш жараёнига таъсир қилиш имконияти бўлмайди.

▶️Фақатгина электорат фаоллиги орқали демократик институтининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мумкиндир.

Бахтиёр Маҳкамов.

👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021

Ўз келажагингизга бефарқ бўлманг!
Сайловда иштирок этинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021

Ҳар бир танловимиз учун ўзимиз масъулмиз. Сиз ушбу танловга тайёрмисиз?

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
Forwarded from "Халқ овози"
#сайлов

81 ёшли Фотима ая Обидова ҳам уйидан чиқмаган ҳолда Президент сайловида иштирок этди.

@XO_2020_X
Forwarded from "Халқ овози"
#сайлов

Бўка тумани ҳокими Аббосов Низомиддин Равшанович "Жағалбайли" маҳалласида жойлашган 162-сонли сайлов участкасида овоз берди.

Ҳоким сайловга оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.

"Халқ овози" газетасини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Каналга уланиш учун босинг👇

@XO_2020_X
Forwarded from "Халқ овози"
#сайлов

Президент сайловларини ёритишда журналистлар Гулжаҳон Ёмғурова ва Эгамберди Аҳмедовлар фаол иштирок этиш билан бирга ўзлари ҳам 160-168- сайлов участкаларига бориб овоз беришди.

@XO_2020_X
#сайлов
#жараён

⚡️Бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун депутатлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, бўшаб қолган ўринлар учун 6 та, яъни 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шахри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларида жараён сайловчиларнинг юксак уюшқоқлигида ўтмоқда.

Юқоридаги округларга қамраб олинган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчилар муҳим сиёсий жараёнда ўзлари танлаган номзодга овоз беришмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from "Халқ овози"
#сайлов_2023

161-сайлов участкаси.

-Ўзим ишонган номзодга келажак, Ватаннинг равнақи ва истиқболи учун овоз бердим,- дейди Бахтиёр Нурматов.

https://t.iss.one/gazeta_xalq_ovozi
Forwarded from "Халқ овози"
#Сайлов_2023

#157_сайлов_участкаси.

Сайловчилар сони 1822 тани ташкил этади. Муддатидан олдин овоз берганлар 396 нафар,
уйда ётиб қолган ногиронлар 67 та,18 ёшга тўлиб илк овоз бераётганлар 5 нафар.

https://t.iss.one/gazeta_xalq_ovozi
Forwarded from "Халқ овози"
#Сайлов_2023

91 ёшдаман. «Дўстлик» маҳалласидаги «Тинчлик» кўчасида яшайман.
Беҳисоб шукур шу кунларга етганимизга.Давраларни тўрида ўтириб дуо қилиб, ибратли ишлар билан ёшларга ўрнак бўлаяпмиз. Бугунги сайловда иштирок этиб сайловолди дастури билан танишгач менга маъқул келган номзод учун овоз бердим.

Норимбой
Каримов
#155_сайлов_участкаси.

https://t.iss.one/gazeta_xalq_ovozi
Forwarded from "Халқ овози"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

Мадина Мухиддинова
2- сонли касб-ҳунар мактабининг битирувчиси.

У Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтаётган сайловда илк бор иштирок этди.
160-сайлов участкаси

https://t.iss.one/gazeta_xalq_ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2024

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Бугун эрталабдан Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига қарашли 1006 та сайлов участкасида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

🔰 Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида қулайликлар яратилди. Жумладан, уйда овоз берувчи шахслар учун яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди.

📑 Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, сиёсий партияларнинг вакиллари сайлов жараёнларини кузатиб борди.

 📎 Соат 20.00 га қадар барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмади.

📍 Ҳозирги вақтда бюллетенларни санаш жараёнлари давом этмоқда.

Абдулазиз Мусаев,
Тошкент вилояти ҳудудий
сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари

@tosh_vil_saylov