BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.37K subscribers
26.5K photos
2.25K videos
9 files
8.75K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Бўка_тумани
#Оммавий_спорт_тадбирлари_ўтказилмоқда

Бўка туманида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш мақсадида туман ҳокими Низомиддин Аббосов, туман прокурори Бекзод Юлдашев, ИИБ бошлиғи Акмал Бабаханов, ДСИ бошлиғи Алишер Кадиров, шунингдек, корхона ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси иштирокида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам!" юриш марафони ўтказилди.

📎 Спорт машғулоти билан старт олган тадбир давомида бадантарбия машқлари, 5 км га енгил юриш марафони каби соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тадбирлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, куни кеча спортнинг эркин кураш тури бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Муҳаммад Вахобовга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

🎵 Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар барчага ажойиб хуш-кайфият улашди.

Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати