BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.37K subscribers
26.5K photos
2.24K videos
8 files
8.73K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Бўка_туман.
#мурожатнома

2021 йил 20 январ куни Бўка туманидаги 1 сектор худудида жойлашган Бўка Агротехнологиялар техникумида 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг Олий Мажлисга хамда Ўзбекистон халқига Мурожаатноманинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган "Янги марралар якдил қадамлар" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида Тошкент давлат Транспорт университети устозлари доцентлар хамда докторантлар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишдан иборат.
Тадбирда 150 нафар фуқаролар иштирок этди.

Республика маънавият ва маърифат маркази Бўка туман бўлинмаси раҳбари Ч.Абдурасулова
#Бўка_туман
#Алишер_Навоий_581_йиллиги

🔰Ғазал мулкининг султони, туркий тиллар адабиётининг асосчиси буюк аллома Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка туман бўлинмаси ҳамда Бўка туман Халқ таълими бўлимига қарашли барча мактабларда фаолият юритиб келаётган Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамкорлигида Алишер Навоий ҳазратларининг таваллудлари юзасидан маданий экскурсия уюштирилди. Мазкур экскурсия давомида туманининг истеъдодли ижодкорлари ҳамда китобсевар тарғиботчилари томонидан Мир Алишер Навоий қаламига мансуб ғазаллар,рубоийлар ва алломанинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар берилиб, уларнинг ижроси асосида видеороликлар тайёрланиб маънавият ва маърифат каналларида кенг ёритилди. Бу эса ўз навбатида нафақат Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ижодий илҳом, мотивация балки улар маънавий тарғибот ишларини олиб бораётган ёшларнинг онгида ҳам адабиётга муҳаббат ҳиссини уйғотади албатта.

Бўка туман маънавият бўлими
#эълон #сайёр_қабул #Бўка_туман

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўка туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва туман фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 24 март куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўка тумани, Тошлоқ МФЙ, А.Қодирий кўчаси, 1 сонли касб-ҳунар мактаби биносининг кичик зали.
📍 (Тошлоқ масжиди рўпарасида)

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/bukakadastr
Facebook Instagram