BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.09K subscribers
23.4K photos
1.99K videos
8 files
7.74K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Forwarded from Олтин воҳа
July 17, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 17, 2021
July 17, 2021
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
July 17, 2021
July 17, 2021
July 18, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 18, 2021
Forwarded from СУРАТДАГИ ТАРИХ
July 18, 2021
July 19, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 19, 2021
Forwarded from 🌳
July 19, 2021
July 19, 2021
July 20, 2021
July 20, 2021
July 21, 2021
❗️Антирекорд яна янгиланди: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 719 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 492 нафарга етди

🔺2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 (+719) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌81 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌81 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
🔹Андижон вилоятида 34 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 54 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 45 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 51 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 105 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 70 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 44 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 54 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 116755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
July 22, 2021
July 22, 2021
July 23, 2021
July 23, 2021