BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.8K photos
1.94K videos
8 files
7.54K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
⚡️Президент сайлов кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида мамлакатда Президент сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МСК Матбуот маркази расмий очилиш маросимига бағишланган тадбирида маълум қилинди.

МСК Матбуот маркази очилиш маросимида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, МСК Матбуот маркази Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 1-уйда (Маърифат маркази, Симпозиумлар саройи биноси) жойлашган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат



Ўз жамоасини тўлиқ вирусга қарши эмлаган чойхона, кафе, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш пунктларига 20:00 дан кейин ҳам ишлашига руҳсат берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.

Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.

Шунингдек, аҳоли тўғридан-тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкент вилоятида 24 июл куни ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

▪️Эртага, 24 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

👉 https://kun.uz/46918922

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Энди, мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада юритилиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат идораларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича очиқ рейтингини шакллантиради.

Жорий йил 1 октябрига қадар барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Ушбу платформа орқали вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мониторинг қилиниб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини Сенатда ҳар чоракда, маҳаллий ҳокимликлар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда ҳар ойда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Komil Allamjonov
Муаммолар ҳақида очиқ, эркин гапиришга шунчалик тез ўргандик-ки, овозимизни чиқармай, чекка-чеккада пичирлашиб юрган пайтларимизни эсламай ҳам қўйдик.
Яна кўп нарсаларни деярли унутдик. Динимизга очиқ эътиқод қилишдан қўрққан пайтларимизни ҳам. Азон товушини фақат масжидларнинг ёнгинасида туриб эшитиш мумкин бўлганини ҳам. Жамоат жойларида “диний либос”да юргани учун кўча-кўйда ушланиб, 15 суткага обориб тиқилганларни ҳам.
“Кўча” курси, биржа курси, давлат курси иборалари-чи, эсингиздами? Қора қозонини қайнатиш учун боласи чет элдан юборган долларни “валютчиклар”дан алиштирган отахон-онахонлар қонунан жиноятчига айланган пайтларни эслайсизми?
Пенсиясини картадан ечолмай, супер-маркет кассаларида сарғайиб, навбатда турганларга ялинган қариялар-чи, ёдингиздами?  
Ҳозир бирор чет элликка “картадаги пулимизни 20 фоизлик ставка – зарари билан нақд пулга айлантирганмиз”, деб гапириб берсак, ишонмаса керак.
МХХдаги “катталар”га ёқмай қолганлар йўқ жойдан туҳмат билан қамаб юборилган даврлар эсингиздами?
Адолат қарор топди. Туҳмат ёки арзимаган айби туфайли қамоқда ўтирган қанчадан қанча юртдошимиз бугун озодликда. Улар билан бирга оилаларига қувонч, хотиржамлик, барака қайтди. Мамлакатимизнинг ҳар бир чеккасида азон товуши янграяпти. Диндошларимиз эркин ибодат қилмоқда. Йиллаб сарсон юрган минглаб бошпанасизлар уйли бўлди, яна қанчаси давлат ҳимоясига олинди. Конвертация очилди. Текширувлар тўхтади, тадбиркорда ҳаловат пайдо бўлди.
Хуллас, гапирса, гап кўп.
Асосийси, бу ўзгаришлар халқ учун ва халқ дарди билан яшайдиган бир инсоннинг қарору иродаси билан амалга ошди. Ва кечаги кунини унутмаганлар бу инсон учун дуода. Холис дуода хайр, барака, яхшилик бўлиши шубҳасиз.
Сиз учун жуда кўпчилик дуода.
Таваллуд кунингиз муборак, муҳтарам Президент!

@allamjonov_ki
⚡️Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилди, режа — 21 миллион нафар

Айни дақиқаларда АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 21 миллион фуқарони эмлаш режалаштирилган.

«Биз шу кунга қадар 1 миллион 34 минг кишини тўлиқ эмлаб бўлдик. Вакцина қабул қилган инсонларнинг жами сони эса 6 миллион нафардан ошди (бу рақам ичида бир, икки ва уч марта вакцина олганлар бор).

Ўзбекистонда бугунги кунда 4,1 мингта эмлаш пунктлари фаолият кўрсатяпти. Афсуски, биз бир кунда битта пукнтда 19 кишинигина эмлаяпмиз холос. Аслида эса имкониятимиз кунига 70 одамни эмлашга етади», — дея таъкидлади Отабеков.

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️«Коронавирусга эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди», — мутахассис

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам коронавирусга чалинанаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтишмоқда.

❗️Аслида бу нотўғри.

Вакцина албатта ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозасини олса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.

Албатта, эмланди, дегани бу — умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.

🦠 Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», — дея таъкидлади мутахассис.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, олимлар ҳамда вакцинага қарши мутахассислар йиғилиб, эмлашнинг ижобий ва салбий хусусиятлари муҳокама қилинганми? Вакцинага қаршилар фикри ўрганилганми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

«Бу масалани муҳокама қилиш жуда муҳим. Ушбу фикрни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда буни ўйлаб кўрамиз.

Умуман олганда, бизда олимлардан иборат ишчи гуруҳ мавжуд бўлиб, ҳар бир масалани атрофлича муҳокама қиламиз. Ҳар бир эмлаш турлари муҳокамалардан ўтган.

Қарама-қарши фикрдаги инсонлар билан ҳам бу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз. Бу фойдадан холи бўлмайди».

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ASTROZENECA ва СПУТНИК каби векторли вакциналар рекомбинант вакциналардан нимаси билан фарқланади? Нега рекомбинант вакциналар самараси пастроқ, деб ҳисобланади?

Дилбар Далимова, Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири:

Рекомбинант вакциналар энг самарали вакцина ҳисобланади. Чунки рекомбинантлар оқсил олишнинг замонавий технологияси бўлиб, бошқа вакциналардан, жумладан, ASTROZENECA ва СПУТНИК дан фарқли ўлароқ, уларда вирус таначаларидан фойдаланилмайди. Ушбу вакцинада синтезланган оқсилдан фойдаланилади ва у организмга юборилганда жавобан антитаначалар ишлаб чиқарилади.

Эркин Мусабаев, Республика Вирусолгия ИТИ директори:

Агар ножўя таъсирлари борасида баҳолайдиган бўлсак, рекомбинант энг самарали вакцина ҳисобланади, чунки унда ножўя таъсир кўрсатувчи вектор мавжуд эмас.

Бошқа вакциналар билан таққослаганда технологиясига кўра рекомбинант энг тоза вакцина.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бугун ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таваллуд куни. Шу муносабат билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари Президентимизни табриклашмоқда.

Жумладан, қуйидагилар қутлов йўлладилар:
ХХР Раиси Си Цзиньпин
Россия Президенти Владимир Путин
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров
Беларусь Президенти Александр Лукашенко
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев
Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Ушбу табрикларда Президентимизнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, халқимизга эса фаровонлик тилаклари билдирилган.
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
Forwarded from Laziz Hamidov
Бугун вакцина олдим. Агар бошимизга вирус билан касалланиш битган бўлса, шу касалликни вакцина олмасдан кутиб олишдан кўра, вакцина олиб кутиб олиш маъқулроқ, деб ўйладим.

Гап қандай ўйлашимда ҳам эмас, менга вакцина олмасликни ўзи ғалати, (олмасликка) ҳар қандай сабаб келтиришни ўзи тушунарсиз.

Вакцина олинг, бусиз йўл йўқ, бу сиз ва бошқалар, атрофдагилар учун муҳим.

Сиз қандай фикрдасиз?
Forwarded from Nizomiddin Abbosov
Таваллуд кунингиз муборак, муҳтарам Президент!

С днём рождения господин Президент!