BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.8K photos
1.94K videos
8 files
7.54K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#кун_тартиби

⚡️Зойир Мирзаев раислигида ўтказилган кенгайтирилган "Ҳокимлик соати"да муҳим вазифалар белгиланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

Ҳафтанинг илк куни муҳим учрашув ва мулоқотлар билан бошланди

👉Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

🔹
Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда иш жараёнини тўғри ташкил этиш, биноларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ва уларда барча зарур шароитларни яратиш борасида мутасаддилар билан фикр алмашди.

🔹
Шунингдек, инфратузилма ва коммуникация тармоқларини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#туҳфа
#кун_тартиби

Оҳангарон шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабни фойдаланишга топширдик.

Бу каби замонавий таълим масканлари вилоятимизда ҳам кўпайиб, ёшларнинг сифатли билим олишига хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Тошкент вилоятида 13 та таълим ташкилотларини Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимида ихтисослаштириш белгиланди.

Мазкур мактаб шулар жумласидан бўлиб, 220 ўринли икки қаватли мазкур ўқув биноси қурилишига 19 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Бу ерда 150 ўринли ётоқхона, барча шароитларга эга спорт заллари, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари барпо этилган. Ҳар бир синф хонаси замон талаблари асосида жиҳозланган.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш бундан буён ҳам фаолиятимиз "кун тартиби"да бош масала бўлиб қолади.

Хусусан, бугун Оққўрғон туманида навбатдаги сайёр қабулимизни ташкил этдик.

Фуқароларни шу қабулга етаклаб келган сабаблар кўп, лекин уларнинг умумий жиҳати битта, бу аввало, давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишонч.

Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши бугуннинг муҳим талабидир.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вакиллари, тегишли мутасаддилар иштирокида табиий газ, электр энергияси таъминотини иқтисод қилиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Мулоқотда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газни иқтисод қилиш, ҳудудларга табиий газ етказиб беришни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсуми даврида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан фикр алмашдик.

Йиғилиш давомида мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида йирик истеъмолчи корхоналар ҳамда газ шохобчаларига етказиб берилиши режалаштирилган табиий газни 25-30 фоизгача иқтисод қилишни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлар таклифлари тингланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM