BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.02K subscribers
22.6K photos
1.93K videos
8 files
7.46K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат

🔰Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Халқ назорати – Народный контроль" гуруҳига қўйилган ушбу пост бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: Ушбу учрашув фақат тадбиркорлар учун ташкил этилгани боис, кеча 14 март куни тушдан сўнг Бизнес- омбудсман ва ҳудудларнинг тадбиркорлик масалалари бўйича масъуллари тегишли тартибда хабардор қилинган.

▶️Улар эса ўз навбатида ҳудудларидаги тадбиркорларни ушбу учрашувга таклиф этишган. Агар бу ишлар шунчаки ташкил этилганида залда юзлаб тадбиркорлар йиғилмаган, улар ўз муаммоларини масъулларга дадил ва очиқ-ойдин билдира олмаган бўлишарди.

📌Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ахборот тарқатишда вазиятни аввал тўлиқ ўрганишларини сўраган ҳолда, мансабдор шахслар ва давлат идораларининг шаъни ва нуфузини камситувчи, нохолис, провакацион ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонуний жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Расмий_муносабат

Даъвойингиз кимдан ўзи?

❗️Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси Феруза Бабашева (ижтимоий тармоқлардаги тахаллуси Аслзода Жўрабековна) ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Тошкент вилояти ҳокимини судга берганлиги ва суд мажлиси 5 август куни соат 11:00 да бўлиб ўтиши тўғрисида пост қолдирган.

Гап шундаки, партия Марказий Кенгаши судга мурожаат этиб, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йил 5 мартдаги 79-сонли қарорининг партияга тегишли бўлган 1184,08 кв. метр майдондан иборат бўлган мулкка нисбатан қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Шу тақлид даъвогар томон (партия) Нурафшон шаҳар ҳокимлиги устидан судга даъво аризаси киритган. Бироқ депутат Ф. Бабашева эса ўз фейсбук саҳифасида Тошкент вилояти ҳокимини судга берганлигини таъкидлаб, бу орқали ёлғон маълумот тарқатган ва кенг жамоатчилик орасида вилоят ҳокимининг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик ва жамиятдаги обрўсига путур етказувчи фикрлар билдирилишига замин яратган.

Тўғри, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича депутатларга кўпгина ҳуқуқ ва ваколатлар берилган. Бироқ бу ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқлари поймол бўлиши эвазига бўлмаслиги керак.

Вилоят ҳокими - Президент вакили.

Шахс сифатида кимдир кимнидир ҳурмат қилиши ёки қилмаслиги ҳар бир фуқаронинг шахсий иши. Бироқ, мавжуд нормаларга кўра нафақат мансабдор шахснинг, балки, ҳар бир фуқаронинг обрўси, шаънига путур етказувчи материал тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok