Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Оққўрғон
3 йилда 140 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган
"Биров сизга ёрдам сўраб келса, уни ортга қайтарманг, ёрдам беринг. Негаки, у киши аввал Аллоҳга борган, у эса сизга йўналтирган!"
Ушбу жумлани бекорга эсламадик. Бизда ишга эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш маркази деган ташкилот бор, ўша ташкилот вакиллари юқоридаги гўзал жумлани ўзларига шиор қилиб олишса яхши бўларди.
Узоққа бормаймиз, Оққўрғон тумани Бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари 3 йилдирки, ишсиз фуқароларни касбга ўқитяпмиз, уларга субсидия ажратяпмиз деб жами 140 млн. сўмни талон-торож қилишган. Жинояти фош бўлмаганда, ким билсин яна неча йил халқни алдарди. Бир нарса одамни ўйлантиради, касбга ўқитилмаган шунча ишсиз фуқаронинг ҳоли нима кечди экан-а, уч йилдан буён уларнинг қора қозони қандай қайнамоқда?
P.S: Тез орада бу ҳақида видеоматериал жойланади.
@yoshlar_kundaligi_rasmiy