Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Анонс
⁉️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА СОДИР БЎЛГАН ОВҚАТДАН ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШЛАРДА АЙБДОР КИМ – МУТАХАССИС ФИКРИ
⁉️ Оққўрғон, Чирчиқ, Янгийўлда болалар боғчасида болаларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилишига нималар сабабчи?
⁉️ "Олмалиқ музқаймоқлари" – нима учун хатарли?
🎙Бугун 18:00 да Yoshlar kundaligi ушбу мавзуда овозли чат ташкил этмоқда.
✔️Унда вилоят давлат санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутасаддилари иштирок этишади.
‼️Савол ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборинг. Бизнинг ботимиз: @yoshlar_kundaligi_bot
Yoshlar kundaligi
Каналга уланинг👇
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy

"Ёшлар кундалиги" Science гуруҳининг декабр ойи учун танлаган мавзулари:
2) Илмий-оммабоп мақолалар
📕Эволюция назарияси эскирдими? Қалтис саволларга холис жавоблар. Инсоният яралиши ҳақида замонавий илм-фан нима дейди? Галдаги мақоламизда шулар хусусида тўхталамиз.
🗻Абадий музликлар – ҳаёт кафолатими? Глобал исиш даврида яшаяпмиз. Помир ва Олой тоғларидаги абадий музликлар, хусусан, Давидов музлиги шитоб билан эрияпти. Хўш, оқибати қандай бўлади? Қарши чора борми? Музликларнинг бўлиши нега зарур? Ушбу мақола сизга шу ҳақида маълумот бериб ўтади.
⛰Тошкент чўққилари. Азим тоғларда битта чўққи бўлмайди. Кўплаб чўққилар бўлади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Тошкент вилоятида нечта чўққи бор? Уларнинг номлари қандай маънони англатади? Баландлиги қанча? Бу сафар aзим тоғлар қучоғида сукут сақлаб турган чўққиларга сайр қиламиз.
❔Инсоният матриархат даври остонасида(ми?). Ажабланманг, шундай бўлиши мумкин. Бир қанча олимлар шундай назарияни илгари суришмоқда. Хўш, бу жараён қандай юз бермоқда? Шундай бўлиши муқаррарми? Мақолада шу каби хавотирли мулоҳазалар жамланади ва таҳлил қилинади.
🔗Декабристлар: исёнкор жиноятчилар. Баъзида принципиал жиҳатдан олганда, принципларнинг ўзи хато, нотўғри бўлса, унда уларга эргашмоқ керакми? Рус империализми илдизига болта урган бу исёнчилар кимлар эди? Улар ўз давлатига ёрдам бердими ва ёки аксинча? Тарих уларга қандай баҳо бермоқда? Бородино жангида ғолиб чиққан Россияда емирилиш қандай бошланган эди? Тарихга назар соламиз.
📖Конституция: жаҳон тажрибаси. Конституция илк бор қаерда яратилганини биласизми? Бошқа давлатларнинг конституциялари ҳақидаги қизиқарли фактларни ўқишни истайсизми? Унда ушбу мақолани ўтказиб юборманг.
📜Энциклопедия тарихи. Инсоният тарихидаги биринчи энциклопедия қандай ва кимлар томонидан яратилган эди? Буюк француз маърифатпарварлари Вальтер Скотт ва бошқалар илк энциклопедияни қандай яратишган? Шу ҳақида қизиқарли ҳикояни сиз учун тайёрлаяпмиз.
⚔️Тошкент воҳаси жанггоҳлари. Сиз ҳозирги Оққўрғон ва Чиноз кенгликларида Амир Темур ва Aмир Ҳусайннинг бирлашган қўшини мўғул хони Илёсхўжага қарши "Лой жанги" деб номланган жангни ўтказганини биласиз. Аммо Тошкент воҳасида жанггоҳлар кўп. Қаерда қандай жанггоҳлар бўлган? Ушбу мақолани ўқиб, тарих бўйлаб саёҳат қилишга тобингиз қалай?... ☺️
🌊Тошкент воҳасининг суғорма деҳқончилиги тарихи. Илк тўғон, илк ариқлар, сардобалар, уларни қурдирган тарихий шахслар ва бугуннинг гидротехник иншоотлар ҳақида қизиқарли мақола тайёрлаяпмиз. Ариқда шилдираб oқиб ётган сувнинг сизгача босиб ўтган йўли тўғрисидаги мақола сизга ҳам қизиқарли бўлишига кафолат берамиз.
🕹Лудомания ва реаллик. Жамиятда ўйинбозлик (лудомания) касаллиги урчиб кетган. Бугун деярли ҳамма виртуал ўйинлар ишқибозига айланди-қўйди. Хўш, меъёр қаерда? Ўйин ишлаб чиқарувчилар кимлар ва уларнинг мақсадлари нима? Илм бу ҳақида нима дейди? "Ёшлар кундалиги" сизни шулар билан атрофлича таништиради.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_чойхонаси #Бўка #Анонс
📌Ифторлик яқин. Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Хусусан, баҳорнинг исмалоқ сомсаси-ю, коватак қўшиб пиширилган чойхона палови барибир бошқача.
✊Ўзбек – чойхона шайдоси. Қонимизда бор. Биз учун чойхона шунчаки таомланиш эмас, элга қўшилиш, дўстлар даврасида соғлом гурунг, дийдор палласидир.
🤝Тез кунда "Ёшлар чойхонаси"да кўришамиз!

#Ёшлар_чойхонаси #Анонс
👬Ёшларимиз бугун қаерда???
⭕️Шундай бир тоифа ёшлар борки, улар туни билан ТикТок муҳокамасида, Инстаграм рекламасида... Яна баъзилари дискотека, рlayStation сингари ғарбнинг ёшлар онгини заҳарлаш учун ўйлаб топган ғурбатхоналарида.
🫖Бизнинг чойхона ёшлари эса вилоятимизнинг ўз фикр ва овозига, ўз ҳақиқатига эга асл фарзандлари. Бу ердаги суҳбатлар ҳам чакана эмас. Бугунги куннинг актуал мавзулари, ўзгача ёндашув ва қизғин гурунглар. Бунинг устига антиқа таомнома ҳам бор.
✅ Буларнинг бари "Ёшлар чойхонаси" да. Бу ерда ҳатто машҳур зиёлилар ва олимлар, мутасадди раҳбарлар билан галстуксиз гаплашамиз.😉
🔘Илк суҳбат эса энг оғриқли мавзу - коррупция тўғрисида бўлди. Жуда қизиқ гаплвр, тортишувлар бўлди Тўлиқ видео қисқа фурсатда эълон қилинади! Кўринг, галдаги суҳбатдош сиз бўлишингиз мумкин.