BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.05K subscribers
22.3K photos
1.91K videos
8 files
7.38K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
#Бўка_тумани

Уч авлод учрашуви

⚡️Бугун Бўка туманидаги Бўстон маҳалласи марказида туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Бўка туман бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бўка туман Кенгаши ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида уч авлод учрашуви ўтказилди.

Унда фахрийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

📌 Учрашув доирасида кексалар ўз хаётий тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашди. Шунингдек, туманда кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган фахрий инсонларнинг иштироки учрашувга ўзгача кўрк бағишлади.

Тадбир доирасида туманда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакиллари томонидан "Озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида миллий кўргазмалар намойиши ташкил этилди.

Тадбир якунида бу каби маданий тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш ёшларга ҳам маънан, ҳам руҳан ўзгача мотивация бериши таъкидлаб ўтилди.
#бизнинг_манзиллар #Бўка_тумани

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бўка туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Бўка туман филиали

Бўлим бошлиғи – Махкамов Акмал Акбаралиевич
Филиал раҳбари – Сотиболидиев Мухаммадали Шерали Ўғли

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Бўка тумани, Янгибоғ МФЙ, Ободлик кўчаси,

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/bukakadastrtvkad
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#Она_тилим_жону_дилим

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка тумани бўлинмаси ва туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 21 октябрь "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан маънавий- маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
🔰 Бўка тумани ХТБ га қарашли
2 - умумий ўрта таълим мактабида 21-октабр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигиинг
32 йиллиги муносабати билан "Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан - она тилим" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔰Тадбирда ўқувчилар томонидан ватанни ҳамда она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, куй - қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

✍️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка туман бўлинмаси
@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#маънавият
⚡️ХТБ қарашли 13- умумтаълим маетабида тил байрами ўтказилди

🔰Жорий йилнинг 21 октябрь куни 13-мактабда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔰Ташкил қилинган тадбирда ўқувчилар ўзбек тилининг тарихи ва бугуни кундаги аҳамияти ҳақида кўплаб қизиқарли ҳамда қимматли маълумотлар билан танишдилар.

🔰Тадбирда ўқувчилар ўзбек тили бўйича саводхонлигини, хусусан, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.

РМММ Бўка туман бўлинмаси
@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#Ўзбек_тили_миллат_руҳи

⚡️Жорий йилнинг 21 октябрь куни 53-мактабда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирда ўқувчилар ўзбек тили бўйича саводхонлигини, хусусан, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.

РМММ Бўка туман бўлинмаси
@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#Тил_миллат_кўзгуси

⚡️Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан 53 умумтаълим мактабида маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирда ўқувчилар ўзбек тили бўйича саводхонлигини, хусусан, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.

РМММ Бўка туман бўлинмаси
@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#Она_тилим_сарчашмангдан #сарҳуш_дилим!

⚡️Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан
39 умумтаълим мактабда ўтказилган "Она тилим-сарчашмангдан сарҳуш дилим!" деб номланган байрам тадбиридан лавҳалар

⚡️Тадбирда ўқувчилар ўзбек тили бўйича саводхонлигини, хусусан, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.

РМММ Бўка туман бўлинмаси

@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from MA'RIFAT YOG‘DUSI
#Бўка_тумани
#Она_тилим_сарчашмангдан #сарҳуш_дилим!

⚡️Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан
39 умумтаълим мактабда ўтказилган "Она тилим-сарчашмангдан сарҳуш дилим!" деб номланган байрам тадбиридан лавҳалар

⚡️Тадбирда ўқувчилар ўзбек тили бўйича саводхонлигини, хусусан, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этишди.

РМММ Бўка туман бўлинмаси

@buka_tuman_manaviyat
Forwarded from Nizomiddin Abbosov
#Бўка_тумани
#Онлайн_мулоқот

📌
Бўка тумани ёшлари!!!

🕰 Бугун, 2021 йил 11 ноябрь соат 18:00 да Бўка тумани ҳокими Абосов Низомиддин Равшанович ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда
@buka_tuman_hokimi каналида аудио суҳбат ўтказилади.

⚡️ Туманимиз ёшлари! Сизларда қандай муаммо бор? Марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва муаммоларингизга ечим топинг.

Жонли эфирга ➡️ ушбу ҳавола орқали уланишингиз мумкин!

@buka_tuman_hokimi
#Бўка_тумани
#Семинар

Бўка туманида 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги техникаларини куз-қиш мавсумида таъмирлаш бўйича туман марказидаги Агросервис МТП да кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узоқов, вилоят прокурори ўринбосари С.Рўзиев, вилоят қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, Бўка туман ҳокими Низомиддин Аббосов ва сектор рахбарлари, ММТП раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари иштирок этишди.

Жорий йил куз-қиш мавсумида 2022 йил ҳосили учун Бўка туманида жами 231 та чопиқ тракторлари, 47 та ўрим комбайнлари ва 1204 та тишли бараналари ҳамда чигит экиш мосламалари таъмирланиши кўзда тутилган.

Семинарда қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш ният қилиниб жонлиқ сўйилди, эхсон дастурхони ёзилиб отахонлар дуоси олинди.

Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати