Аччу гаплар 🌶
1.08K subscribers
2.26K photos
1.67K videos
7 files
4.08K links
Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Facebook: www.facebook.com/blueskyuz
Download Telegram
​​Хитойнинг ўзида TikTok га чеклов қўйиляпти

TikTok иловасига эгалик қиладиган Хитойнинг ByteDance компанияси 14 ёшдан кичик барча фойдаланувчиларнинг аккаунтларини «махсус режим»га ўтказди. Эндиликда улар TikTok иловасидан бир кунда 40 минутдан ошиқ фойдалана олишмайди.
Болалар учун 22:00 дан 06:00 гача Douyin (TikTok хитой аналоги) иловасида ҳам видео кўриш тақиқланган.
Август ойида Хитой ҳукумати болалар учун ўйинлар вақтини ҳам чеклаган эди: жума, шанба, якшанба кунлари 20:00 дан 21:00 гача. Ҳукуматдаги масъуллар шу тариқа болаларни ўйинга қарам бўлиб қолишнинг (лудомания) салбий оқибатларидан ҳимоя қилишмоқчи.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Бирлашган қиролликда фақат битта инсон – Британия қироличаси автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса ҳам бошқариш ҳуқуқига эга.
Қироллик оиласининг бошқа аъзоларига бу имтиёз тадбиқ қилинмайди.

Если чё шуни номзодларга эслатиб қўйсанглар ҳам бўлади.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 👥26 сентябрь ДХХ ходимлари куни


1991 йил шу куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти ЎзССР КГБсини тугатиш ва МХХни тузиш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди.
Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Сайловдан олдин улар иш ҳақи, пенсияларни кўтарамиз, миллионлаб иш ўринлари яратамиз, иқтисодиёт, тиббиёт, таълимни юксалтирамиз, деб томоқ йиртишади. Лекин сиз бунга эътибор берманг! Бу ўзимизнинг эски, чиройли урф - одатларимиздан...

© «Кавказ асираси» фильмидаги Жаброилнинг ҳозирги кунларга мослаб айтган гаплари

#сайлов #ваъда

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Мазза қилиб кино кўрмоқчидим.
Нима бўлди 🤔

@blueskyuz
Бугун президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташриф буюриши кутиляпти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг янги маҳфий самолёти суратлари TikTok ижтимоий тармоғига тарқатилди.
Калифорния штатидаги Мохаве чўли Палмдейл 42-заводида йиғилаётган янги русумдаги самолёт жамоятчилик эътиборидан яшириб келинаётган эди. Northrop Grumman B-21 Rider бомба ташувчи бу самолётларнинг суратлари тарқатилиши ортидан лойиҳанинг маҳфийлиги йўқолди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Гамбияда ашнақа

🇬🇲 Гамбия давлатида ўтадиган сайловларда овоз бериш ўзига хос. Кўп ерларда бўлгани каби бу давлатда ҳам сайловлар ҳаққоний ўтиши учун қайғуришади.
Сайлов участкасига келган фуқаро овоз бериш учун махсус ажратилган жойга ўтади. У ерда оғирликка эга шарчалардан бирини олади ва номзод сурати ёпиштирилган барабанга отади. Шу тариқа, битта сайловчи битта номзодга овоз берганини аниқлашади. Агар овоз бериш кабинкасида овоз эшитилмаса ёки овозлар сони биттадан ошиқ бўлса, демак ғирромлик қилинган.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Хорижий давлатларнинг ҳарбийлари Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида ўқишлари мумкин

Президент томонидан имзоланган қарорга мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳарбийлари Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ўқув юртларида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишлари мумкин.
Бунда ўша давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашига расмий мурожаатлари керак бўлади. Номзодларни бакалавриат, магистратура, интернатура ва бошқа олий ҳарбий таълим даражаларига қабул имтиҳонсиз амалга оширилади.
Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Инновация, замонавий технологияларда, ҳарбий салоҳиёти бўйича дунёнинг ҳеч бир давлатидан қолишмайдиган Хитой армиясида халигача 10 мингга яқин почта каптарларини сақлашади. Уларнинг ҳар бири 100 гр. гача бўлган «юк» кўтаришга ва керакли масофани босиб ўтишга ўргатилган.
Бундан мақсад, уруш вақтида замонавий алоқа воситалари ишдан чиқса, алоқани таъминлаш ва қўшинлар ўртасида ҳаракатларни мувофиқлаштириш экан.
Яна бир қизиқ маълумот: почта каптарларига қарши йиртқич қушлардан фойдаланиш ёки учиб кетаётганида отиб тушириш ҳолатлари учрайди. Шу сабабли, айрим ҳолатларда хабарларни махсус ўргатилган қалдирғочлар ёрдамида юбориш мумкин. Қалдирғочлар тезлиги, учиш траекторияси ва баландлигини тез ўзгартириши уларни деярли қўлга тушмайдиган қиларкан.

#шунчакифакт


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Қарға дарахтда оғзида бир бўлак пишлоқ билан ўтирарди. Буни кўрган тулки хийла ишлатиб пишлоқни тортиб олмоқчи бўлди. Унинг олдига келиб:
- Сайловга борасанми? – деб сўради.
Қарға «ҳа» деганди оғзидан пишлоғи тушиб кетди.
Пишлоқни олиб кетаётган тулкининг ортидан қараб қолар экан, ўзича ўйлармиш: «йўқ деганимда бирор нарса ўзгарармиди?»


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Бугун Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда кейинги йил Усмон Носирнинг 110 йиллик юбилейини нишонлаш, Кемеровадаги қабрини ободонлаштириш тўғрисида айтиб ўтди.
Суратда шоирнинг Кемеровадаги хароб аҳволдаги қабри ёдгорлиги.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида бўлиб, сайловчилар билан учрашади

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг эшиклар ...

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент метрополитенининг «Буюк Ипак йўли» бекатидан йўловчилар навбатдаги ноқулайликка учрашди. Метро вагонлари эшиклари очилмай қолди 🤦‍♂️
Биз тролллейбус, трамвай ва метро транспорт турлари инқирозга юз тутиб, олиб ташланишини гувоҳи бўладиган авлодга айланиб боряпмиз.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​«Халқ хизматчиси» деган номни бемалол «халқ боқимандаси» деб ўзгартирсак бўлади

Янги Сенат биносини реконструкция қилиш доирасида 5,2 млрд сўмга гуллар, 1 млрд сўмлик сувенирлар, португал мармаридан плиталар ва 1,1 млрд сўмлик устунли капитель, 105 млн сўмга немис винил гул қоғозлар (обой) ва бошқалар сотиб олингани хабар қилинмоқда.

🔖 22 сентябрда Greenstore компанияси билан декоратив гуллар ва 48 дона бересклет, 100 дона гортензия, 30 дона вейгела, 51 сарвари, 431 тафлон , 400 дона инглиз сиренлари, 84 дона ҳинд сиренлари, 159 дона турли хил қарағайлар ва бошқаларни етказиб бериш бўйича 5,2 млрд сўмлик шартнома имзолаган.

🔖 Сентябрь ойида Golden Ganch Mansurjon хусусий корхонаси шартнома доирасида умумий қиймати 1,76 млрд сўмлик учта ўйилган эшик (дарвоза) етказиб берган.

🔖 Июль ойида Avangard Tosh компанияси 1,57 млрд сўмлик, яъни ҳар бири 684 минг сўмлик 2000 дона сирланган плиталар (400×400×50 мм, тўрт қиррали, Нурота гранит) етказиб беришга буюртма олган.

🔖 Июнь ойида ПА ҚБ Khalid-Trade дан ҳар бири 3,5 млн сўмлик миллий нақшли 250 дона сувенирлар сотиб олган (жами — 1 млрд сўмдан кўп).

🔖 Май ойида Qizil Tosh компанияси билан ҳар бири 79,1 млн сўм бўлган Moleanos (Португалия) мармаридан (жами 1,1 млрд сўм) 12 та қопламали плиталар ва устунли капительни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган.
Шунингдек, Qizil Tosh компанияси 149,6 млн сўмлик 8 та Жельтау гранит устунини (ҳар бири 16,2 млн сўм) ва Жельтау гранитидан 4 устунли базани 90,5 млн сўмга (ҳар бири 19,6 млн сўм) етказиб берган.

🔖 Июнь ойининг бошида High Level компанияси билан Rasch (Германия) дан 300 ўрам флизелин асосидаги винил обойларини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолаган. Бир ўрамнинг нархи 350 минг сўм, умумий суммаси — 105 млн сўм.

🔖 Май ойида Ipak Yoli Ceramic компаниясига умумий қиймати 187,4 млн сўм бўлган 660 та девор ва 330 та пол (Хитой) керамик плиталарини етказиб бериш бўйича буюртма келиб тушган.

————————————
Кимдир Сенат давлат олий органларидан бири давлатни юзи, обрўйи, қудрати яна бир нарсалари рамзи сифатида яхши кўриниши, хориждан келадиганлар олдида уялиб қолмаслик учун шунақа бўлиши керак деб ўйлаши мумкин.
Лекин шундай безатилган бинонинг шинам кабинетида ишлайдиган сиёсатчилар бор давлат сипо ҳаёт тарзи кечирадиганлар ишлайдиган ривожланган давлатлардан молиявий ёрдам сўрашини ақлга сиғдириш қийин. Қайси давлатда нима қадрият, қайси масала «приоритет» эканини шиорларсизам билиб олиш мумкин


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Кеча ТВ орқали тунги рейдларга бағишланган кўрсатувга кўзим тушди. Мухбир массаж ва спа салони ходимига савол беряпти:
- Ҳозир ҳамма ёқда карантин, карантин чекловларидан хабариз борми? Келган мижозлани сиз иссиғини, касал-касалмаслигини текширишиз, санитария нормаларига риоя қилишиз, антисептик (у ерда антисептикмас, бошқа ҳимоя воситаси керак) билан таъминлашиз керак...
Бунақа савия канал рейтингига қандай таъсир қилади ёки шундай қилиб рейтинг олиш нимага керак тушунмадим хуллас.
———————————
1947 йил. Нью-Йорк тунги клубларидан бирида ишловчи қизлар чечакка қарши вакцина олишяпти.

#двойнойстандарт #мля 🤦‍♂️


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz