Аччу гаплар 🌶
1.07K subscribers
2.26K photos
1.67K videos
7 files
4.09K links
Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Facebook: www.facebook.com/blueskyuz
Download Telegram
Ичвормаган шу қолуди 🤦‍♂️

Олдинроқ «Ватан» дегани чиққанди, анча олдин «СНБ» деганини ичворгандик. Энди навбат «Янги Ўзбекистон» деганига шекили.
Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компания Интеллектуал мулк агентлигига «Янги Ўзбекистон» товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаат қипти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Бизни халқни циркда ҳам кулиши қийин


Олдин замонлар қироллар, катта феодаллар олдида сарой масҳарабози (щут) бўлган. Бевосита вазифаси хожаси ва меҳмонларни кўнглини олиш, қилиқлар қилиб уларни зериктирмаслик бўлган. Ораларида шеър айтиш, жонглёрлик қилиш, актёрлик маҳорати, топишмоқлар айтишга усталариям бўлган.
Сўз эркинлиги йўқ бўлган замонларда аёнлар давлатни, хўжайинни, ўзидан обрўлироқни очиқчасига танқид қила олишмаган. Шундай пайтларда «қоғозга ўралган» кўринишда бу ишни масҳарабоз бажарган. Кўпчиликни ичидаги гапларни айтиб ҳаддидан ошиб кетса, «буюртмачи» қолиб, бечорани жазолашган.
Сарой масҳарабози аёнлар ўртасидаги «гилам остидаги кураш»ларга ҳам жалб қилиниб турилган. Уларни қилиқлари, шеърлари, янги латифалари ва томошаларида яширинган маъно орқали керакли хабар, ғоя, эътироз, мурожаатлар қиролга етказилган, керакли масалага шама қилинган, бошқаларнинг сири фош қилинган. Чунки ҳар кимнинг ҳам тўғридан-тўғри мурожаат қилишга «духи» етмаганда.
Стандарт ўйин карталарида 2 та «жокер» картаси бор. Улар ўйинчиларнинг хоҳишига қараб комбинацияда исталган бошқа картани ўрнини босиши мумкинлиги ҳам балки шундандир. Сарой масҳарабозларини тарихий, муҳим сиёсий қарорларда қандай аҳамият касб этишганини Шекспир, Гюгонинг айрим асарларида яққол кўришимиз мумкин.

Хўш нимага буни эслаб ўтдим. Кеча расмий хабарларда Маданият ва санъат институтида аскиячиларни тайёрлаш бўйича янги йўналиш очилишини ўқидим. Қизиқ нимага экан? Халқ оғзаки ижоди, фольклор қисми ҳисобланган аския бўйича шундоқ ҳам Қўқон, Марғилон, Андижон, Ош каби шаҳарларда «мактаблари» бўлса. Кейин юқоридаги нарсалар ҳаёлимга келди ва ўзимнинг саволимга жавоб топгандек бўлдим.
-----------------
Кириш имтиҳонлари қандай ўтаркин? «Ўхшатдим», «Бўласизми», «Гулмисиз, райҳонмисиз», «Бедана», «Хавсана», «Қофия», «Билганлар ...


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Шаҳардаги светларни ўчирсак, чекка-чекка қишлоқларгаям свет етиб боради


Хиёбон, кафе-ресторанлар, дўконлар, сауна ва бошқа маиший бўлмаган эҳтиёж шаҳобчаларида ташқи реклама ва кўча ёритиш чироқларидан фойдаланиш тақиқланади ❗️
Бундай чеклов чораси бутун куз-қиш мавсумида амал қилади ва электроэнергия, сув ресурсларини тежаш мақсадида амалга ошириляпти. Энергия тақсимлайдиган барча корхоналар мамлакат бўйлаб доимий рейдларни ташкил қилишади ва бу чекловларни бузган тадбиркорларни аниқлаб, жавобгарликка тортишади. Ана шундай мажбурий чоралар ҳақида қўшни қирғизистонликларнинг Миллий энерго холдинги қарор қабул қилди.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Қобулдаги Толибон ҳукумати бош вазири мулла Хасан Оҳунд ўз жангариларига хусусий уйларидан ҳарбий базага кўчиб ўтиш ҳақида буйруқ берди. Бундан ташқари толибон жангариларига оддий фуқароларнинг уйлари ва компаниялар офисларига транспорт воситасини олиш мақсадида киришни тақиқлади. Афғонистонда беқарорликлар бошланган вақтдан бери одамларнинг автомобиллари тортиб олинган эди.
Ҳозирча жангариларни базага кўчирилиши сабаби очиқланмаган. Айрим экспертлар бу қандайдир муҳим ишдан олдинги казарма режимига ўтиш ёки жамоатчилик олдида ижобий имидж учун қилинаётган чора бўлиши мумкин дейишмоқда.
------------
Покистон афғон пули – афғонийни босиб чиқариш бўйича ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди. Аввалроқ, расмий Исломобод Афғонистонга янги армияни шакллантириш, банк, иқтисодиёт ва энергетика тармоқлари ишини қайта тиклашга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилганди.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Ўқитувчи Эшматни доскага чақирди.
- Қани Эшмат айтчи, Назрулло Обломуродов қаерда?
- Чапдан биринчи устоз.
- Мақсуда Ворисова қаерда?
- Чапдан иккинчида туриптилар устоз.
- Яхши. Унда Менга Алишер Қодировга кўрсатчи.
- Ўнг томондан иккинчида туриптилар. Ёнида эса Баҳром Абдуҳалимов турипти.
- Жуда яхши. Бешинчи номзод - Шавкат Мирзиёев қани?
- Устоз, Шавкат Мирзиёев қалбимизда (Эшмат юрагини кўрсатяпти 👉❤️)
- Баракалла Эшмат! Баҳоинг беш.


Сиёсий хушёрликни йўқотма 😜


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​❗️Қадимги кельт халқи абадий ҳаётга ишонишган. Улар ҳатто бир-биридан қарз олишаётганида «ўлгандан кейин қайтараман» деган шарт билан ҳам олаверишган.
Қизиқ, нимага банк ходимига бу афсонани айтиб берсам менга кредит беришга рози бўлмадикин 🤔

@blueskyuz
Каналга кириб, «подписка» бўмасдан чиқиб кетадиган, билинтирмасдан ўқийдиганлар бориб келиши керак бўлган жойга ўхшаяпти 😂

#ҳазилдаэнди

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Ёнимиздаги алғов-далғов ишлар


🇨🇳 Хитой Баграмдаги аэропортга кирди. Бугундан америкаликлар қурган ва фойдаланган, улар чиқиб кетганидан бери бўш ётган махсус ҳарбий базадан фойдаланишни бошлади.
Бугуннинг ўзида Баграм аэропортида Покистоннинг 3 та самолёти қўнган.

🇵🇰 Хабарларга кўра покистонликлар Баграмдаги йирик ҳарбий гаспиталдан покистонлик толибон ва бошқа жангари гуруҳлар аскарларини даволаш мақсадида фойдаланмоқчи. Бу ишда уларга хитойликлар ёрдам бериши айтилмоқда.

Шу билан бирга покистонлик толибон ҳаракати Покистон ҳукуматига қарши жиҳод эълон қилди. Мамлакат Бош вазири Имрон Хон афғон толибонлари улар билан музокараларда воситачилик қилишига умид қиляпти. Ўртада юзага келган тушунмовчилик ҳар икки томонни ташвишга солиб қўйган.

Қисқаси қўшни давлат ҳудуди қандайдир катта сиёсий ўйинлар, режалар ишлаб чиқиладиган майдонга айланиб боряпти.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиш ғамини ёзда ейиш керак


Европада кузатилаётган энергетик беқарорлик, аниқроғи газ ва нефт нархининг ошиб бораётгани кўпчиликни ўйлантириб қўйди.
Германияда электр ва газ ўчириладиган бўлса қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида видеолар намойиш этиляпти.
----------------------
Балки биздаям очиғини айтиб, одамларни тайёрлаб бориш керакдир 🤔
«Бу йил қишда газ-свет ўчмайди!» деган ваъдалар олдингилари сингари бажарилмаслиги тобора аниқ бўлиб боряпти.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Гарвард бизнес мактаби вакцина олганлик даражаси 95% бўлишига қарамай, коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи ошиб кетгани сабабли онлайн ўқитиш шаклига ўтди.
Бизда эса ҳалигача талабани турар-жойи билан боғлиқ масала ҳал қилинмаган, вакцина олган талабаларга 10% контракт суммасидан чигирма қилиб бериш ҳақидаги аввалги қарор ижроси ҳали чўзилиб ётипти. Бундай давом этаверса одамлар янгисидамас, аввалги Ўзбекистонни қумсашни бошлашади 🤭

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон орқали қочган


Афғонларнинг Hasht e Subh Daily газетаси президентга яқин кишиларнинг маълумотларига таянган ҳолда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон ҳудуди орқали Бирлашган Араб амирликларига учиб кетгани ҳақида хабар бермоқда. Ўзбекистонни Қозоғистоннинг Fly Jet авиакомпанияси самолётида тарк этган.
Айтилишича, 15 август санасида Толибон ҳаракати жангсиз Қобул шаҳрига киришидан аввалроқ ўз ёрдамчилари ва қўриқчилари билан бир нечта вертолётларда шаҳарни тарк этган.
Термиз шаҳрига қўнган паспотсиз 54 киши орасида 22 та ҳарбий-ҳаво кучлари учувчи ва техник ходимлари, 22 нафар президент қўриқчилари бўлган.
Термиз аэродромида Ашраф Ғани ўз одамлари билан, жумладан миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, президент администрацияси раҳбари, турмуш зртоғи, умумий ҳисобда 31 киши бўлган. Уларни 200 нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар қўриқлаган.

P.S.// Қизиқ, тарихда Ўрта Осиёга бошқа саркардалар, руслар ҳужум қилиб келишганида маҳаллий бошлиқлар Афғонистонга, у орқали бошқа давлатларга қочишганди.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Ҳар йили ўтказиладиган Nature Conservancy табиатни қўриқлаш ташкилотининг фото танлови ғолиби. Ануп Шах бу суратни Марказий Африкадаги ғарбий текисликдаги олган.
100 минг сурат ичидан ажратиб олинган бу сурат муаллифи Ануп Шах Кенияда туғилган, ҳозирда Британияда яшайди.
Nature Conservancy – АҚШ халқаро ташкилоти бўлиб, дунёнинг 72 мамлакатида ишлайди ва ҳаётни таъминловчи ер ва сув ресурсларини сақлаб қолишни ўз вазифаси деб билади. Илмий ёндошув асосида инсониятнинг мураккаб муаммолари, глобал иқлим ўзгариши каби масалаларни ҳал қилишга интилади.

Қолган расмларни кўриш 👉 манба

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Машҳур сиёсатчилар билан боғлиқ навбатдаги оффшор можароси

Журналистик суриштирувлар бўйича халқаро консорциум (ICIJ) «Пандорра досьеси»ни (Pandora papers) эълон қилди. Унда дунё бўйлаб юзлаб сиёсатчиларнинг оффшор зоналардан фойдаланган ҳолда солиқлардан яширинча, маҳфий актив ва бойликларини сақлаётгани ҳақида маълумотлар келтирилган. Сиёсатчиларнинг 19 нафари россиялик.
АҚШда жойлашган ташкилотнинг расмий сайтида бу суриштирув молиявий сирларни фош қилиш бўйича масштаби бўйича энг каттаси экани ва унда дунё бўйлаб 600 нафар ОАВ ходими иштирок этгани айтилади.
Чоп этилган материалларда 14 та компанияга тегишли 12 млн. конфиденциал ҳужжат нусхаси келтирилган. Интернет ва жамоатчиликка сиздирилган 11,9 млн файл ўрганиб чиқилган. Журналистлар тахминича катта қисми россияликларга тегишли – 14%.
Мазкур ҳужжатларда 330 дан ошиқ сиёсатчи ва турли лавозимдаги мансабдор шахслар исми келтирилган, улар 117 та давлатга, жумладан 35 та давлат раҳбарига (Украина, Озарбайжон) бориб тақалади.
Суриштирувда 130 миллиардер ва машҳурлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Вашингтонда жойлашган ташкилот суриштирув давом этаётгани ва ҳали жамоатчилик эътиборига янги исмлар ва компаниялар номлари очиқланиши, улар қаторида машҳур сиёсатчилар, давлат раҳбарлари борлигини айтган.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Нимага ҳайдовчилар мулойим бўлиб машина сигналини чалишмаяпти десам сабаби бу ерда эканда 🤔

#бибиллатибюрипсилами 😂

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Facebook ишлашида узилишлар бўлган бир вақтда даркнетга 1,5 млрд. тармоқ фойдаланувчисига тегишли бўлган маълумотлар «cотувга» қўйилган.
Тинчгина, шу Telegram орқали шахсий фикр, қарашларни, изоҳларни билдириш билан кифояланамиз шекили


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨❄️ Водий довонида қор бошлангани айтиляпти.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz