Украинадаги урушда Россия қуролли кучлари таркибида урушаётган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати эълон қилинипти.
Бу рўйхатда 1110 нафар ўзбекистонликнинг маълумотлари келтирилган.
Яқинда Қирғизистонда "Рус уйи" ходимини қирғизистонликларни урушга ёллаш иши билан шуғулланганликда гумонланиб қўлга олишган эди. Ўзбекистон ичкарисида, Россиядаги муҳожирларимиз орасида бевосита ва онлайн платформалар орқали урушга ёллаш амалиётига қарши қатъий чоралар кўришимиз керак.
Ўзбекистон ТИВ ва бошқа расмий идораларда бу бўйича расмий муносабат бўлишини кутиб қоламиз.
📱 https://t.iss.one/blueskyuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱13🔥6😢1👀1
Энди фуқаролар қисқа — 1520 рақам орқали терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга оид фактлар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.
Айтганча, колл-марказга телефон қилиб коррупция ҳолати бўйича хабар қилмоқчи бўлиб қўнғироқ қилсам, навбатим келгунича телефоним қуввати ўчиб қолди. Мени ҳайрон қолдирган нарса ДХХ колл-маркази мени ўчиб қолган телефонимга алоқа учун қайтиб телефон қилгани бўлди 🙃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣7🔥1👀1
Уч нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний пул ювишда айбланяпти
Халилуллоҳ Омониллаев (22 ёш), Муҳаммадамин Абдураҳмонов (20 ёш) ва Азизилло ўғли Азамов (20 ёш) Буюк Британия Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги томонидан 3 млн. фунт стерлингни юк машинасида ноқонуний олиб чиқишда гумонланяпти.
Лондонда яшайдиган бу шахслар 8 май куни Аксбридж суди томонидан катта миқдорда пулларни ноқонуний олиб чиқиш айби билан маҳкамага тортилган.
Бу шахсларга қарши тергов-суриштирув ишлари 2024 йил 21 июнь санасида Фолкстондаги терминаллардан бирида чегара қўшинлари томонидан тўхтатилган автомобиль юкхонасидан 950 000 фунт стерлинг (13 та кир ювиш қутиларига яширинган) топилганидан бошланган.
Иккинчи автомобиль эса 2024 йил 7 июль санасида Харвич портида тўхтатилган ва кўздан кечирилганида божхона хизмати ва чегарачилар томонидан миллион фунт стерлингдан ортиқ қийматга эга шотланд банкноталари олиб ўтилаётгани фош қилинган.
2025 йил 7 май санасида Британия Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги (NCA) томонидан Лондон ғарбидаги 2 та шахсий уйда тинтув ўтказилган ва умумий миқдорда 500 минг фунт стерлинг нақд пуллар, пул санаш аппаратлари ва вакуум қадоқлаш ускуналари топилган.
Мазкур иш билан шуғулланаётган Пол Орчарднинг (катта терговчи) маълум қилишича «Нақд пулларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ суриштирув ишлари давом этяпти. Нақд пуллар уюшган жиноятчилик фаолияти учун манба ҳисобланади. Пул ювиш жиноятчиларга молиявий фойда олиш ва ўз жиноий мақсадларида ишлатишдаги муҳим хизматлардан ҳисобланади».

👍10🤔2❤1😱1🤨1👀1
🇷🇺 Россиянинг баъзи шаҳарларида етказиб бериш хизматида ишлаётган айрим ходимлар чўчқа гўштидан тайёрланган таомларни «харом овқат» деган сабаб билан етказиб беришдан бош тортишаётган эмиш.
Курьерларнинг бу танловини Москва шаҳри муфтийси қўллаганмиш ва ислом дини тақиқлаган спиртли ичимликлар, ислом тақиқлаган егуликларни сотиб олиши, бошқаларга етказиб бериши ва ҳ.к. мусулмонга мумкин эмас дебди.
🇺🇿 Ўзбекистонда хали бунақа ҳолат кузатилмаган билишимча. Кейин бизда чўчқадан таом тайёрлайдиган жойлар ҳам кам.
Ўзи ана шундай ҳолатда шариатда нима дейилган? Етказиб берадиган одам мусулмон бўлса ва исломда истеъмол қилиш тақиқланган нарсани олиб бориб бериши масаласи қандай? Ўша нарсалар бошқа миллат ва эътиқоддаги кишига бўлса-чи? «Танлаб етказиб бераман» дейдиганларни ишдан бўшатишса тирикчилиги, рўзғори нима бўлади?
Бугун нимагадир шу саволлар ҳаёлга келди 🤔
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
Курьерларнинг бу танловини Москва шаҳри муфтийси қўллаганмиш ва ислом дини тақиқлаган спиртли ичимликлар, ислом тақиқлаган егуликларни сотиб олиши, бошқаларга етказиб бериши ва ҳ.к. мусулмонга мумкин эмас дебди.
Ўзи ана шундай ҳолатда шариатда нима дейилган? Етказиб берадиган одам мусулмон бўлса ва исломда истеъмол қилиш тақиқланган нарсани олиб бориб бериши масаласи қандай? Ўша нарсалар бошқа миллат ва эътиқоддаги кишига бўлса-чи? «Танлаб етказиб бераман» дейдиганларни ишдан бўшатишса тирикчилиги, рўзғори нима бўлади?
Бугун нимагадир шу саволлар ҳаёлга келди 🤔
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯5🤔1🤬1👀1🗿1
«Қулоқсиз» аёллар учун махсус қамоқхоналар
Саудия Арабистонида 1960-йиллардан бери фаолият юритиб келаётган махсус бошпана-марказларда (приют) фақат хотин-қизлар сақланади. Бу ерга турли жиноятларда айбланган аёллардан ташқари, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган, уйдаги зўравонликка қарши чиққан, эркинлик сўраганлар, оиласи/уйидан ҳайдаб юборилган, эрига итоат қилмаган, уйидан рухсатсиз ташқарига чиққанлар ҳам сақланади. Дор ул-Райя деб номланган бундай уйлар аёлларни назорат қилиш ва жазолаш мақсадида фойдаланиладиган тўлиқ ёпиқ муассаса ҳисобланади. Аёлларни оила ва жамиятга «қайтариш» ишлари психиатрлар иштирокидаги реабилитация курслари ёрдамида амалга оширилади.
Аслида эса, ёпиқ эшиклар ортида аёлларни камситилиши, зўравонликларга ва таҳқирланишларга учраётгани ҳақида айтиб келинса ҳам, Саудия Арабистони ҳукумати ҳеч қандай танқид ва эътирозларга муносабат билдирмасдан келади.
«Реабилитация» марказида бўлган аёллар у ердаги аҳвол ҳақида инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотлари, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаолларга бошдан кечирганлари ҳақида айтиб беришган. The Guardian нашри ана шундай аёлларнинг ҳикояларини алоҳида материал қилиб эълон қилди.
Аёлларнинг айтишича марказ шароити ўта оғир, бу ерга олиб келинган хотин-қизларнинг ўз жонига қасд қилишга уринишгани, суицид ҳолатлари тез-тез учраб туради. Сақланаётган аёлларга исм-фамилияси билан эмас, балки махсус бириктирилган рақамлар билан мурожаат қилинади. Кимдир исмидан фойдаланса, намозни ўтказиб юборса, сақланаётган бошқа аёллар билан гаплашса (аёл билан аёл гаплашиши марказда бир жинслилар ўртасидаги бузуқлик сифатида баҳоланаркан) калтакланади. «Айбдорларга» дарра уриш барча ходимлар гувоҳлигида амалга оширилади.
Марказда сақланаётганлар ва уларнинг хоналари режали тинтуви пайтида аёлларни хўрлаш, таҳқирлашлар, камситишларга дуч келиши, жинсий зўравонликлар ҳақида айтилади.
Дор ул-Райя келтирилган аёл ўз хоҳиши билан уйига қайтиб кета олмайди. Муассасанинг рухсати билан оиласи ёки унинг васий вакили бўлган эркак киши ҳамроҳлигида қўйиб юборилади. Марказда сақлаб турилган бир аёлнинг айтиб беришича, озод қилишдан аввал отасини чақиртиришган. Қизга ҳам, отага ҳам ўз шартларини ёзиб беришни сўрашган. Қиз «мажбуран эрга узатмаслик, калтакламаслик, ишга жойлашиб ишлашга рухсат беришларини» хоҳлашини айтган. Ота эса қизидан уйдан ташқарига рухсатсиз чиқмаслик ва доим эркак киши ҳамроҳлигида кўчага чиқишни талаб қилган. Ҳар икки тараф ўз шартларини айтиб, имзо билан розиликларини тасдиқлашганидан кейин уйларига рухсат берган. Бироқ уйга келиш билан қиз яна зўравонликка учраган. Оқибатда у уйидан ҳам, давлатидан ҳам қочиб кетишга мажбур бўлган.
Саудия Арабистонидаги ҳар бир қиз албатта Дор ул-Райя ҳақида эшитган, билади. Шунинг учун «ортиқча» эркинлик талаб қилиб юборгани учун у ерга юборилишини билган аёллар у ерга тушмаслик учун ўз жонига қасд қилишга уринишади. Бу ерга тушгандан кўра уйдаги зўравонликларга чидашни танлаган ва кейинчалик вафот этган хотин-қизлар ҳақида ҳеч ким гапирмайди.
Албатта, бу марказдан қутулиб чиққанлар бошдан кечирганлари ҳақида Арабистоннинг ўзида қолиб гапириб бериши янада хавфли бўларди. Шу сабабли, уларнинг айримлари бошқа давлатларга қочиб чиқишган ва аёллар ҳуқуқи қандай бузилаётгани ҳақида гапириб беришган.
Бунгача у ерда йиллар давомида ташқи дунёдан узилган (ҳеч қандай телефон ва ташқи дунё билан алоқа, газета, ташқари ҳовлида айланиш ҳам йўқ) ҳолатда сақлаб турилиши мумкин.
Бу ерга тушиб қолган ёлғиз ёки оиласи воз кечиб юборганларнинг қисмати жуда ачинарли. Марказдан чиқиш учун улар бегона эркакнинг васий бўлишига, ўзига хотин тополмаган кишига хотин бўлишга рози бўлиш каби шартларни қабул қилишга мажбур бўлишади, айримлар эса ойнадан ёки томдан ташлаб ўз жонига қасд қилишни танлашади дейди гувоҳлардан бири.
Материал оригинали шу ҳаволада https://www.theguardian.com/global-development/2025/may/28/saudi-arabia-women-girls-rehabilitation-prisons-dar-al-reaya
https://t.iss.one/blueskyuz

👍5😱3❤1🔥1🤔1 1
Судлар билан боғлиқ янгиликлар, судлашганларнинг ишлари бўйича чиқарилган ҳукмдан келиб чиқиб, Ўзбекистонда «Судга мурожаат қилинг» деган ибора «Иди на ...» деб эшитиладиган бўлиб қолди
#менсизгаайтсам #масаланда 🤔
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
#менсизгаайтсам #масаланда 🤔
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣8💯4❤1👍1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон телеканалида Россиянинг, хусусан Путиннинг бошқа давлатларга, миллатларга нисбатан сиёсатини кескин танқид қилиб, очиқчасига норозилик билдирилиши тахсинга лойиқ.
Балки биз ҳам ўнтадан бир ҳолатда битта нота билдириш ўрнига телевидения орқали мана шундай кескин баёнотлар билан чиқишлар қилишимиз керакдир
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
Балки биз ҳам ўнтадан бир ҳолатда битта нота билдириш ўрнига телевидения орқали мана шундай кескин баёнотлар билан чиқишлар қилишимиз керакдир
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡5❤3🔥2👏2💯2👍1😎1
Тошкентлик АҚШ Президентининг кадрлар масаласи бўйича бошқармасига раҳбарлик қиляпти.
Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида туғилган экан.
Times of Malta ва OCCRP биргаликда Трамп маъмуриятидаги муҳим лавозимлардан бирини эгаллаб турган бизнесмен ва сиёсатчи Сержио Горни аслида Малтанинг Коспикуа шаҳрида эмас, Тошкентда туғилганини аниқлашипти.
12 ёшида АҚШга оиласи билан кўчиб келган.
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида туғилган экан.
Times of Malta ва OCCRP биргаликда Трамп маъмуриятидаги муҳим лавозимлардан бирини эгаллаб турган бизнесмен ва сиёсатчи Сержио Горни аслида Малтанинг Коспикуа шаҳрида эмас, Тошкентда туғилганини аниқлашипти.
12 ёшида АҚШга оиласи билан кўчиб келган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1👏1🙏1🤣1
«Док-1 Макс» сабаб яна бир бола вафот этди
Жиззахлик 8 ёшли Муслима Зиёбоева «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш оқибатида 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолган эди. У 3 июль куни вафот этди. Бунгача дори қурбонлари сони расман 68 нафар эди, яна ўнлаб болалар ногирон бўлиб қолган.
Уларга белгиланган компенсация ҳали ҳам тўлиқ тўлаб берилгани йўқ.
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
Жиззахлик 8 ёшли Муслима Зиёбоева «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш оқибатида 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолган эди. У 3 июль куни вафот этди. Бунгача дори қурбонлари сони расман 68 нафар эди, яна ўнлаб болалар ногирон бўлиб қолган.
Уларга белгиланган компенсация ҳали ҳам тўлиқ тўлаб берилгани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢12😱2👀2
Жиннихонага янги бош шифокор тайинланди. У ишни жиҳозлар ва эшикдаги ёзув тахтачаларини алмаштиришдан бошлади.
© Одессаликлар латифасидан
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
© Одессаликлар латифасидан
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣5🔥2👏1💯1 1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги гап бугунга тўғри келмаса ...
Бу одам олдин жуда бошқача сайраган экан. Қурилиш ҳудудидаги дарахтларни кесганларга жазо чораларини қаттиқ қилиб қўйиш керак, мен дарахтларни кесмайман деган экан.
Бугун бўлса бошқача гап.
Юнусободдаги қурилишда кечаси дарахт кесиб кетилгани, норози бўлаётган маҳаллий аҳоли билан қаердандир пайдо бўлган «буқача йигитлар» ўртасидаги жанжаллар ҳам шу киши билан боғлиқ машмашалар эди шекили.
Қандай хулоса қилиш мумкин? Киши пули кўпайиб, сал эркинликни сезиб қолса босар-тусарини билмай қолади деган гап тўғри бўлиб чиқяптими? Айримларни доимий арқонда ушлаб туриш керак шекили ёки «осмондаги варракни» ипи янаям семиз амакини қўлига ўтдимикин 🤔

👍17🔥4👏2🤬1💯1
"Мажлисдаман" деган гапга аёллар нега ишонишмайди десам, сабаби бор эканда
📱 https://t.iss.one/blueskyuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣28😱3🔥2💯2👀2👏1 1