Аччу гаплар 🌶
1.08K subscribers
2.26K photos
1.67K videos
7 files
4.08K links
Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Facebook: www.facebook.com/blueskyuz
Download Telegram
Бугун президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташриф буюриши кутиляпти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида 13 ёшли ўқувчининг онаси ушбу видеоматериални қизининг илтимосига кўра тарқатипти.
Айтишича, метрода унга ёши катта эркак тегажоғлиқ қилганмиш. Қизнинг онаси мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва жамоатчилик эътибор қаратишини сўрамоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Ҳаммага бир хил эътироф ва эътибор.
Паралимпиадачиларимизга берилган автомобилларига олинган давлат рақамлари.

https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Юқоридаги постга расмий муносабат билдирилипти.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган, жорий йилнинг 18-сентабр куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент метрополитенининг “Олмазор” бекатида, шаҳримизнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 2008-йилда туғилган, вояга етмаган, A.Е.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилганлиги ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда, видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналиши ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз.


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Потому что духа нет

Мана неча йиллардан бери АҚШ сиёсий майдонида ҳокимият учун курашда асосан икки партия – республикачилар ва демократлар ашаддий рақиблар ҳисобланади. Уларнинг ўзаро рақобати ҳақида ҳаммада тасаввур бор.

👆Шундай ҳолатни тасаввур қилинг.
Сайлов кампанияси бошланган, тарғибот ва ташвиқот аппарати бор кучи билан ишлаяпти. Мақсадга эришишда ҳамма усуллардан фойдаланиш мумкин.
Республикачиларнинг ашаддий тарафдори такси тўхтатяпти. Манзилга етиб борганидан кейин тўлаши керак бўлган 5 доллар ўрнига 7 доллар тўлайди ва тушаётганида шофёрга «Республикачиларга овоз беринг» деб эшикни ёпиб кетади.
Демократларнинг ашаддий тарафдори ҳам такси тўхтатиб, манзилга етиб борганидан кейин тўлаши керак бўлган 5 доллар ўрнига норози қилиб 4 доллар тўлайди ва шофёрга «Республикачиларга овоз беринг» деб тушиб кетади.
Қандай мақсад кўзланганини тушуняпсизми?

Энди ўзимизга боқсак. Кеча ХДП депутати ЎзЛиДеП номзодига ишончли вакил бўлгани тўғрисида хабарни ўқидим. Кейин эса, қонунчиликда бир партия аъзосини бошқа партиядан кўрсатилган номзодга ишончли вакил бўлиши учун тақиқ қўйилмаган деган жавоб чиқди.
Шу ерда бироз мантиқсизлик бордек туюлмаяптими 🤔
Ўз партиясининг дастури, принципларига содиқлик, шахсий принциплар деган тушунчалар ҳам бор. Ўз партиясидан номзод кўрсатилмаган бўлса тушунса бўларди, бироқ ...

Бу ҳудди собиқ Компартияга ўхшайди, ҳамма унга аъзо ва мақсад бир – социализм қуриш. Фақат ҳар ким социализмни ўзича тасаввур қилади.
Ёки «Шерюрак» фильмида Уильям Уоллеснинг ҳал қилувчи жанг олдидан ёрдам сўраб ҳар бир феодалнинг олдига борганидек. Эсингиздами, қариб қолган бемор феодал ўғлига Уоллесга ёрдамга боришини тақиқлайди ва «Қандай бўлмасин тирик қолиш керак. Сен Роберт Брюс XVII сан. Мансаб, ер ва сувларимизни сенгача мерос бўлиб келишига сабаб аждодларингни ҳеч қачон жангга кирмаганлигидир» дейди.

Хуллас, ҳамма соҳалардек, бунда ҳам биз ўзимизга хос усулни ишлаб чиқиб, ундан унумли фойдаланяпмиз... балки мен ниманидир тушунмаётгандирман 🤷‍♂️

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Қўйимни қайтариб бер
© Ҳоким

Осиё чемпионати совриндори бўлган Мадина Усмонжонова «фуросемид» тақиқланган моддаси аниқланипти.
Ушбу модда қисқа фурсатда вазн йўқотиш ёки бошқа тақиқланган моддаларни истеъмол қилганини яшириш мақсадида фойдаланилади.
«Фуросемид» М.Усмонжоновада икки марта – 2021 йил 15 апрелда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида ҳамда 2021 йил 21 август куни ўқув-машғулот йиғинида олинган допинг-тестлар таркибида аниқланган.
Текширув якунига етгач спортчига қандай чора кўрилиши бўйича расмий хабар эълон қилинади.
Ғолиб бўлгани муносабати билан Наманган вилоят ҳокими иккита қўй совға қилган эди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Биз ҳақимизда эмас деган яхши гумондамиз 🤔


Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qalampir.uz ...га қалампир суртишдими

Баннер мавзусида хайп қимоқчи бўган Qalampir LIVE «еб қўйгани» фош бўлганидан кейин муносабат билан чиқипти. Айтишича, расмни ижтимоий тармоқлардан олишганмиш ва фейк бўлиб чиқипти.
Расмий ахборот сайти мақомига даъвогарлик қиладиганлар фактчекинг, ахборот билан ишлаш бўйича элементар нарсаларни билишмайди ёки ростанам «заказной» материаллар чиқаришади.
Айтганча, нима учундир ҳозир каналдаги постларнинг муҳокама қисмини ёпиб қўйишипти. Фойдаланувчиларнинг «ширин изҳорлари»ни эшитишга тоқат қилишолмади шекили.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Бу расмни олдида машинадан қўлини чиқариб олифтагарчилик қиладиганлар хижолат.
Қўлиндан кеса сен ҳам уч ва ўшанда қўлини ойнадан чиқариб олсанг ярашади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Аччу гаплар 🌶
Тошкент шаҳрида 13 ёшли ўқувчининг онаси ушбу видеоматериални қизининг илтимосига кўра тарқатипти. Айтишича, метрода унга ёши катта эркак тегажоғлиқ қилганмиш. Қизнинг онаси мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва жамоатчилик эътибор…
18 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган бўлиб, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
«Адолат» СДП номзодини колбасаси кўриниб қопти 🤦‍♂️

Одатда, тонг отса ҳаммаси равшан бўлиши керак, лекин бу ерда тун тушиши билан бизда «адолат» нимани устига қурилгани кўриниб қопти 🙃

P.S. Бу сафарги сайловларда баннерлар номзодларга жуда кўп ноқулайлик туғдиряптида. Шуни ўйлаб балки шаҳардаги ҳамма баннерларни йўқотишмоқчи бўлишгандир, биз бўлса уларни нотўғри тушунган эканмиз

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇫 🤖 Робототехника бўйича Афғонистон терма жамоаси аъзолари Қатарда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақага тайёрланишяпти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбга қочиб кетган хитойлик Вей Женшен 2019 йил октябрь ойида Уханда бўлиб ўтган Халқаро ҳарбий ўйинлар вақтида коронавирус атайлаб тарқатилгани ҳақида маълум қилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошланган куниз ҳайрли ўтсин

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
Бугун президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташриф буюриши кутиляпти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​Америкаликларда «Бажар ёки ўлиб кет» (Do or die) деган ибора бор. Бизда эса, «Ўлсанг ҳам, бажариб қўй» дейишади. Биз ўзбекларда ўлим ҳам ўринли сабаб бўла олмайди 🙃

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​«Миллий тикланиш» партиясидан номзод Алишер Қодиров жиззахлик сайловчилар билан учрашувда «Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман, қолган партиялар номзодларини ўйлайманки, халқимиз жойига ўтқазиб қўяди» дебти.
Номзодлар рақибларини ажрата олиши яхши, фақат одамлар «жойига ўтқазиб қўйганида» ҳозир сизлар бунақа гапирмаётган бўлардилар.

Каналга уланиш https://t.iss.one/blueskyuz
​​⚡️Ўзбекистонга 2 миллион 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 (ўзбек-хитой) вакцинаси олиб келинди.

@blueskyuz