Blogger Abdullayev
12.1K subscribers
643 photos
954 videos
12 files
3.09K links
@antikorruz ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muxbiri

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Обуначимиздан келган илтимосга биноан эълон қилмоқдаман.

Ушбу видеодаги нарса кўк йўталга фойдали экан. Обуначимиз айтишига қараганда ушбу видеодаги айтилган нарсаларни бажаргандан сўнг ўз чақалоғи шифо топибди экан. Шифокорлар ҳам ёрдам бера олмаган кўк йўтал касалига ушбу видео маслаҳати ёрдам берган эмиш. Ушбу видеони яқинларингизга улашинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Ижтимоий тармоқларда гўёки аёл ўзини бензин қуйиб ёқиб юбормоқчилиги ва ушбу ҳолат Чирчиқ шаҳар бозорида содир этилган дейилган гапларга ўз муносабатимни билдириб ўтаман. Давлат белгилаб қўйган қонун остида савдо қилиш керак, қонунни бузиш керак эмас. Воқеа жойида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Журатбек Рахмонов борлиги видеода кўриниб қолибди. Журатбек Рахмонов ўз ўзидан кимгадир тегадиган одам эмас. У инсон қонуний фаолият юритишини ушбу аёлдан аввал ҳам талаб қилган. Ушбу аёл савдо қиладиган жойни умуман олганда марказий бозорга алоқаси йўқ. Ҳақиқий сотувчилар марказий бозор ичида қонуний фаолият юритмоқда. Ушбу аёл эса сохта тадбиркор холос. Давлат ишчиларини қонуний фаолиятига мана шундай провокацион ҳаракатлар қиладиганларни оқламайман. Биринчи ҳоким ўринбосари Журатбек Рахмонов, Марказий бозор маъмурияти ва ушбу жойда бўлган қолган масъуллар айбдор эмас! Ушбу воқеа жойида бўлган масъуллар қонун устуворлигини талаб қилишган. Бу аёл азалдан шундай шантажлик йўлларини қилиб келади. Ман холис фикр билдираман бу ерда сохта табдиркор номи остидаги аёлни шантажчилиги ва давлатга бўлган аҳолини ишончини сўндириш учун қилинган ҳаракат. Шахсан бу аёл қонунни талаб қилган одамни қулоқ деб ҳақоратлаб ҳам келади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Дунё қарашимиздаги шармандалик муаммо бор.
Икки ёшни тўйини қиламиз, икки ёшга аталган дабдаба тўйлар энг қиммат мебелларгача оламиз. Ёшлар маза қилиб яшасин қиммат мебелларда ётсин деймиз-ку, лекин қўшни хонада мебелсиз ерда ётган элликдан ошган ота-она тақдири қизиқ эмас ҳеч кимга. Ҳою хавас ортидан йиллаб қарз тўлаш ҳам аслида шу дабдабали тўйлар ҳисобланади. Бир инсон бор эди элликдан ошган қизи фарзандлик бўлганида бешик тўй бераман, қизинг уялиб қолмасин қудаларимиз олдида уялиб қолмайлик деб соғлиғига эътибор бермай касалхонага бормади. Ички тана аъзоларидаги муаммоларга эътибор бермай қон туфлаб юраверди. Охир оқибат бешик тўйга бешик бериб жони узилди. Лаънати ғурур ва бир тийинга қиммат бўлган анъана деб вафот этди. Тушунмайман дабдаба билан икки ёш бахтли яшаб кетади деб ўйларсизларми? Бола камбағал ёки касал экан қизимни бермайман дейишади. Савол бой ва соғлом болага берсанг бахтли яшаб кетадими? Бахт бойликдами? Қизни мебели расво экан, қуда тараф паст экан, гулдек ўғлимга мебелни арзони сарпони расвосини қилишибди дейишади. Қизиқда аслида ўғлинг қилиши керак мебелни эркаклик ғурури бор одам ўзи мебель қилади. Сарпони эркак кишига қилиниши ман учун шармандалик ҳолат. Куёв учун сарпо сўраётган қуда тарафга атаб куёвга лозим иштон беринглар. Лаънати ғурур ва бир тийинга қиммат ўйлаб топилган анъана қанча ота-оналарни ёстиғини қуритишдан нари бормади. Оддий кошона оддий шинамгина ўтказилган тўй гашти бор. Оддийликда ҳаловат бор, одамлар нима дейди деб дабдаба қилишдан наф йўқ. Одамлар бугун келиб шунчаки еб ичиб кетади, керак бўлса шунда ҳам камчилик топади. Мана шу бизнинг дунё қарашимиздаги муаммо. Тупурдим мебелгаям дабдаба қилинган тўйларга ҳам анъанага ҳам... Ман оддийлик тарафдориман бир тийинга қиммат ҳою ҳаваслар манга қизиқ эмас. Шу постим учун негатив фикр билдиришингиз ҳам қизиқ эмас...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Янги очилган поликлиника қулайликларга эга бўлиши керак эди, муаммоларга эга бўлиши керак эмас. Блоггер Абдуллаев номига шахси сир сақланиши сўраган тиббиёт ходимининг маълум қилишича ойлик маош берилмаган экан. Бунга сабаб эса Молия штат ажратмаган эмиш. Ҳозирда Чирчиқ шаҳар 4-сонли оилавий поликлиникасининг ходимларига фақатгина 3-сонли оилавий поликлиникаси орқали маош тўлаб беришмоқчи экан. Қизиқ ғалати эмасми? Май ойида ишчиларни 3-оилавий поликлиникадан бўшатишган бўлса, энди май ва июнь ойи учун 3-оилавий поликлиника орқали ойлик тўлаб беришмоқчи эмиш. Ахир бу жиноят ҳисобланмайдими? Кимдир ушбу ҳолатни изоҳлаб бера оладими? Аҳолини қийнашаётгани етмагандек энди тиббиёт ходимларини қийнашмоқдами? Яқинда Блоггер Абдуллаев томонидан 5-сонли оилавий поликлиника ёнидаги дарахтлар қуриб кетгани ҳақида танқидий пост эълон қилинган эди. Ушбу пост юзасидан 4-сонли оилавий поликлиникасининг маъмурияти Шифокорлардан 50.000-сўм, ҳамширалардан эса 22.000-сўмдан йиғишга жалб қилишмоқда эмиш.(Асослар мавжуд.) Демак бу ишни бошида қайсидир каттакон бор шундайми?! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Тўрақул Арзикулов нималар бўлмоқда? Қани сифатли тиббиёт, қани назорат? Яқинда бу кетиш бўлса ёппасига иш ташлаб юборилиши ва тиббиётимизда ходимлар қолмаслигига ҳеч ким кафл бўла олмайди. Шундоқ ҳам бугунга келиб Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасида кадрлар етишмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Асилбек Худоёров сиз изоҳ берарсиз балки?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Бугун Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов Касб-ҳунар мактабининг битирув тадбирида қатнашди. 2023-2024 ўқув йилида 347-нафар ўқувчилар битиришди. Ўқишни қизил дипломга тугатган ёшларимизга шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов қизил дипломларни топширди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Paris-2024 олимпиада ўйинларида юртимизни номини ҳимоя қиладиган спортчиларимизга омад тилайман. Юртимиз байроғини юксакларга кўтариб ватанимизни шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилакдошман. Қолаверса Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг битирувчи спортчилари ҳам ушбу олимпиада ўйинларида иштирок этишади. Олға чемпионлар биз сиз билан фахрланамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Бирорта депутат 200кватт лимит камлиги, халқ қийналаётгани тўғрисида, халқни тарафида бўлиб гапириб чиқмади-я?

Номардлар, бу йил сенларни ҳам лимитинг тугаяпти, кўрамиз ким сайлайди экан.

Сайловга яқин халққа ёқиш учун лимитни бекор қилишни талаб қилишмаса ҳали. Ўрганиб олишди ёлғон ваъдалар билан дахлсизликка эга бўлиб олишни...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Бу иссиқда домда яшаётган аҳоли кондиционер ишлатишга мажбур.
Биттасини айтишича, бир кунда 35 минг сўм электр токи ёқаётган экан. Энди буни бир ойга кўпайтиринг, 1.050.000 сўм бўлади. Бунинг устига сув, газ, ахлат каби бошқа коммунал тўловлар ҳам бор. Уйга бозорлик.
Ҳаммасини харажати 5 млн сўмга боради.
Яъни, ўртаҳол бир оила бир ой кун кечириши учун 5 млн пул керак бўлади.
Савол туғилади: ҳамма шунча пул топа оладими? Албатта йўқ.
Энди айтинг: бир оила етарлича яшаши учун нима қилиши керак..!?
Ўғирлик қилсинми ёки порахўрлик? #OʻZBEKENERGO_xalqni_qiynamang

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#қора_сатрларим #тарқатинг

Атрофимда девор йўқ,лекин худди бурчакман,
Муҳаббатдан асар йўқ ачиб кетди бу тема.
Фарқим нима шайтондан?инсон қиёфасиман,
Икки кўзим кўриб билиб алмашдимми?аслимни?
Эришдимми?нафсимга нафас олиб қафасда,
Ўтирибман энди жим кечир гуноҳкорингман.
Юзта юзли юзим ювиб юзлансам гар ўзингга,
Ошиб кетса гуноҳим савобдан тарозингга.
Насиб этасанми? манга жаннатнинг йўлларини,
Қабул этасанми? Ожиз қулингни қўлларини.
Ҳасад қилиб ҳақиқатга дақиқалар йўқотдим,
Ҳазрат кўрсатиб ўзимни охир харсангдек қотдим.
Ёлғонларим боғлиман оғриқ бўлиб оғриман,
Кечир мани илтимос кечир гуноҳкорингман.

Гуноҳкорингман шайтанатда тош қотган,
Гуноҳкорингман қуёшдек ғамгин ботган.
Гуноҳкорингман башариятдан улкан доғ,
Гуноҳкорингман ҳузурингга борурман қандоқ?

Режаларимда ўлим йўқ лекин ўлим режасида ман борман!
Юрагимда куз бироқ ташқимда баҳорман.
Ёш бошимга хавф солар шайтоннинг бирлашмаси,
Айланади битта дона ҳаётимнинг тасмаси.
Ё нима қасди бор манда?шайтон қилар шарманда,
Гуноҳ кутади мандан жоним чиқгунча тандан.
Ўламанми?ватанда бир минг бир хатарда,
Ким мани кузатарди амалим узатади?
Одамлар орасидан изладим бир чин дўстни,
Асл дўстим ўзингсан кўзим кўрмади ростни.
Дўзахий бўлиш осон,ҳазрати бўлиш армон,
Умид қиларман ҳамон орамизда бир замон.
Йўқдан қилган борингман жаннатингга зорингман,
Ҳамма хатоли афсус Роббим гуноҳкорингман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг #Тарқатинг
Мактаб ўқувчилари орасида наркотик сифат дори воситасига қарамлик кўпаяётган экан.

Болангизни назоратга олинг, билиб-билмай нашавандга айланиб кетишига йўл қўйманг.

Ота-оналарга юбориб, хабардор қилиб қўйинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Imosh Cafe Fast Food va Milliy taomlari - @Imoshcafe

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

"Қуда тараф келинни мебели расво экан." деган гаплар асабингизни бузмасидан Мирзоҳид мебелларини тавсия этаман. Арзон ва сифатли дидингизга мос мебелларни буюртма асосида тайёрлаб беради. Сопига қўшиб калласини олиб берадиган даражадаги мебеллар айнан сиз учун. Қуда тараф камчилик топа олмайдиган қилиб сифатли мебелларни сиз учун тайёрлаб беришади. Ўзингиз учун замонавий мебелларга буюртма беришингиз мумкин. Қудалар дамини олсин. Батафсил маълумот учун тел:+998885995511
https://t.iss.one/mebel5511

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi