Blogger Abdullayev
11.4K subscribers
864 photos
1.25K videos
16 files
3.9K links
@antikorruz ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muxbiri

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар тоза ҳаводан эркин нафас олиши керак. Бурун ачиши уксус ёки аммиак каби ҳидлардан азият чекмаслиги зарур. Экология вазирлигидан муносабат кутиб қоламиз. Сизлар ҳам нафас олишга қийналмоқдамисизлар?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯8🤬42😨2🤯1😱1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулаб тушиш арафасидаги подъезд — одамлар ҳаёти хавф остида!

Чирчиқ шаҳар, Алишер Навоий кўчасидаги 373-уйнинг ҳолати жуда ҳам ташвишли. Уй подъездининг ахволи оғир — деворлар ёрилиб, қисман эмас ёмон ва ачинарли ҳолга келган. Бу эса нафақат эстетик, балки инсон ҳаёти учун ҳам хавф туғдиради.

Савол туғилади: бу ҳудуд учун масъул бўлган бошқарув сервис компанияси қаерга қараб турибди? Нега муаммоларга ўз вақтида чора кўрилмаяпти?

Ҳар доимгидек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраевадан ушбу муаммоли масалага жиддий эътибор қаратишларини сўраймиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬13😱6🤯2😡2😨1
Блогер Абдуллаев томонидан “Чирчиқ шаҳри 10-кичик ноҳиясидаги 52-уйнинг ачинарли ҳолати ҳақида” эълон қилинган мақола юзасидан қўшимча маълумот

"Гўзал шаҳрим гулласин" бошқарув сервис компанияси томонидан танқидий мақоламизда келтирилган муаммоларга тезкор чоралар кўрилди. Хусусан, ҳудуддаги мавжуд ахлатлар йиғиштирилиб, махсус техникалар орқали олиб чиқилди. Ер тўлада тўпланиб қолган сув эса канализация тизимида юзага келган тиқилиш сабабли содир бўлгани маълум бўлди. Бу юзасидан "Сув таъминоти" Чирчиқ шаҳар филиалига расмий ариза тақдим этилган ва муаммо тегишли мутахассислар томонидан бартараф этилди.

Кўрилган тезкор чоралар, муаммонинг ечилгани ва мутасаддиларнинг фаоллиги албатта таҳсинга сазовор. Шу билан бирга, аҳолига ҳам муҳим мурожаатимиз бор: мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарур. Агар ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини ҳис қилиб, тўловларини ўз вақтида амалга оширса, бундай муаммолар илк босқичдаёқ олдини олиш мумкин бўлади.

Биз, бошқарув сервис компаниясидан келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишни қатъий ва жиддий талаб қиламиз. Ачинарлиси шундаки, ҳозирда ҳам мажбурий тўловларни амалга оширмай келаётган аҳоли сони етарлича.

Шу боисдан, ҳар бир фуқарони масъулиятли бўлишга, ўз уй-жойига, атроф-муҳитига бефарқ бўлмасликка ва муаммоларга фақатгина танқид билан эмас, амалий ҳисса билан ёндашишга чорлаймиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥86👍5💯5👏1
🎓 Chirchiq davlat pedagogika universiteti – Gumanitar fanlar fakulteti

📽️ Fakultet hayotidan lavhalar, faoliyat yuritayotgan kafedralar, o‘quv jarayonlari va talabalarning yutuqlari haqida to‘liq TASVIR!

📌 Gumanitar fanlarga qiziqasizmi? Bizning fakultet – siz izlayotgan imkoniyatlar manzili!

🎥 Videorolikni tomosha qiling va biz bilan yangi marralarni zabt eting!👇
https://www.youtube.com/watch?v=anwK1uA9igg

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏74🔥3👍2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ — Тошкент вилоятининг бўш ташлаб қўйилган қисмими?

Нега Бўстонлиқ тумани аҳолиси доим муаммога дуч келиши керак? Нега айнан бу ҳудуддаги фуқаролар ва ҳайдовчилар 50 даража иссиқда азият чекишига мажбур? Талаб кескин ошган, одамлар қатновда қийналаётган бир пайтда мутасаддилар қаерда?

Яқинда Ангрен шаҳрига автобус қўйдик, транспорт тизимини яхшилаяпмиз, деб оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилиб, ўзини кўз-кўз қилган вилоят раҳбарлари Бўстонлиққа нега бепарво? Ёки Ангренликлар инсон, Бўстонлиқликлар эса «иккинчи сорт» фуқароларми?

Бўстонлиққа бориш учун ҳамиша тирбандликка тўқнаш келамиз — нега бу муаммо йиллар давомида ечилмаяпти? Бу ҳолатдан ҳоким хабардорми? Транспорт вазирлиги қайда қарайяпти?

Яна муаммога ечим топиш ўрнига, масалани кўтарган Жахонгир Тўлагановга босим ўтказишни афзал кўрасизларми?

Нега мутасаддилар фақат “ҳимоя” ҳолатида? Нега улар ишлаш ўрнига танқидчиларни жавобгар қилишга шошилади?

Халқ овозини эшитишдан қачон чўчимайсизлар? Муаммога қарши курашишни эмас, уни бартараф этишни қачон ўрганасизлар?

Эътиборингизни қайтариб сўраймиз: Бўстонлиқ ҳам Тошкент вилоятининг бир қисми, бу ерда ҳам инсонлар яшайди. Уларга ҳам муносиб ҳаёт, муносиб транспорт керак!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👏8👍3🔥21
Мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда

"Чирчиқ шаҳри 9-микра район 23-домнинг рўпарасидаги ҳолат, шу ердан 50 метр тепароқда махсус чиқинди ташлайдиган жой бор афсуски айрим маданиятсиз фуқаролар ахлатларини махсус жойларга олиб бормасдан ярим йўлга ташлаб кетишмоқда, тўпланиб қолган бу чиқиндилар шамолда атрофга ёйилиб ўзидан ёқимсиз ҳид чиқармоқда.

(Мазкур ҳолат содир бўлишининг сабабларидан бири махсус чиқинди ташлайдиган жойда ҳар доим жудаям кўплаб итлар тўпланиб туради шунга айрим фуқаролар айниқса ёш болалар итлар ташланиб қолишидан қўриб ярим йўлга чиқиндиларини ташлаб кетишаётганини шахсан гувоҳи ҳам бўлдим)

Масъуллардан мазкур ҳолатни бартараф этишларини сўраб қоламиз.

Ушбу мурожаатни бу гуруҳга учинчи маротаба юборяпман натижа бўладими ёки йўқми."

P.s: Мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш мушкулми? Мана шу мурожаатни йўллаган фуқаро Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов гуруҳида 3-маротаба қайта-қайта йўлламоқда. Қизиқ Муроджон Абдураҳимов ушбу мурожаатни кўрмаганми? Кўрмаган бўлса мана биз кенг жамоатчиликка эълон қилган холда кўрсатиб берамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬12😡21🤯1😱1💯1😨1
Rasmiy munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda "Chirchiq shahar 3-kichik nohiya hududidagi 71-uyning orqasiga mana bu shirkat xodimi chiqindi tashlab ketayapti" mazmunidagi xabar boʼyicha Toshkent viloyati Ekologiya boshqarmasi Chirchiq shahar boʼlimi tomonidan joyiga chiqib oʼrganildi.

Oʼrganish davomida Chirchiq shahar Kamalak MFY 71-uyning orqa tomonida “E.E.”MChJ tomonidan atrofidagi chiqindilarni to'planganligi ma'lum bo'ldi.
Holat MCHJ tomonidan maxsus texnika jalb qilinib bartaraf etildi.

Oʼz oʼrnida atrof-muhit muhofazasiga befarq boʼlmagan yurtdoshlarimizga minnatdorchilik bildiramiz.

✍️Toshkent viloyati Ekologiya boshqarmasi Matbuot xizmati

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
9👍3👏2🔥1💯1
Чирчиқ шаҳри Адолат МФЙ ҳудудидаги 16А-уй олдидаги манзара — ачинарли аҳволда.

Ушбу кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи "Хислат омад" бошқарув сервис компанияси фаолиятидан аҳоли жиддий норози. Фуқароларнинг таъкидлашича, мазкур компания томонидан ҳеч қандай амалий ишлар олиб борилмаяпти. Тозалик ва ободонлаштириш ишларини эса кўп ҳолларда аҳолининг ўзи амалга ошириб келмоқда.

Савол туғилади: агар бошқарув сервис компанияси ҳақиқатдан ҳам хизмат кўрсатмаётган бўлса, у ҳолда бундай компаниянинг умуман кераги борми?

Мазкур ҳолат юзасидан жойига чиқиб, ўрганиш ишларини амалга оширишни режалаштирган эдик. Афсуски, шаҳар ҳокимиятида ушбу йўналиш учун жавобгар мутасаддилар учрашувга келмадилар. Бунга "Zoom орқали йиғилиш бор", деган сабабнигина келтиришди, холос.

Фуқароларнинг ҳақли эътирозлари эътибордан четда қолмаслиги лозим. Бу масалага масъул идоралар ва ташкилотлар чуқур ёндашиши шарт.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8😨3🔥2🤯2😱2😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғон маълумот ва ҳақиқат масаласи: ким айбдор — хизмат кўрсатувчи компаниями ёки расмий шахс?

Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган "Энг тезкор" бошқарув сервис компанияси томонидан фуқаро мурожаати гўёки бартараф этилгани ҳақида кўзбўямачилик асосида жавоб хати юборилган.

Ажабланарлиси шундаки, Адлия вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими бош маслаҳатчиси Э.Хасанов ана шу компания берган жавоб хатига асосланиб, фуқаро мурожаатида келтирилган муаммолар гўёки тўлиқ ҳал этилгани ва талаб қаноатлантирилганини баён қилган.

Эътиборлиси, мурожаат йўллаган онахон томонидан билдирилган эътирозда қайд этилишича, у кўтарган муаммолар ҳалигача ҳал этилмаган.

Энди эса энг муҳим савол: ким айбдор? Ёлғон маълумот берган бошқарув сервис компаниясими? Ёки ана шу сохта маълумотга асосланиб хулоса қилган ва ҳал қилинмаган муаммони гўёки ҳал этилган деб ҳисоблаган расмий — Адлия вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими бош маслаҳатчисими?

Ҳақиқат барибир ошкор бўлади. Фуқароларнинг мурожаатларига муносабат билдиришда масъулиятни ҳис этиш ва ишни холислик билан баҳолаш — давлат хизматчиларининг бурчи ва вазифасидир.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8😱3🤯2😡21🔥1🙈1😨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳри Адолат МФЙ ҳудудидаги 16А-уй ҳолати: "Хислат-Омад" БСК ва масъулиятсизлик ҳақида

Чирчиқ шаҳри Адолат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 16А-уйга хизмат кўрсатувчи “Хислат-Омад” бошқарув сервис компанияси ҳақида аввалроқ эълон қилинган танқидий мақоламга нисбатан ўзини "ақлли" қилиб кўрсатмоқчи бўлганларга энди барчасини борича, юзакорликсиз эълон қиламиз.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева! Ушбу манзилда юзага келган муаммолар юзасидан икки маротаба шахсан сизнинг ходимларингизни таклиф қилдим. Афсуски, ҳар икки ҳолатда ҳам сизнинг ходимларингиз келмади.

Аҳоли азият чекаётган, эътибордан четда қолган ушбу муаммога эндиликда бевосита шахсан ўзингиз аралашишингизни сўраб қоламиз. Чунки масъул ташкилотлар ва уларнинг номига иш юритаётганлар бу масалага беэътиборлик билан ёндашмоқда.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬75😡4😱3😨1
Ҳой инсонлар! Бўлди-да, энди! Нотўғри тушунманглар, илтимос…
Яна ўша “драммага ўч” фантазияларни ёқиб-ёқиб ўчириб қўя қолайлик!

Котиба опа-ку оддийгина одам… У Zoom йиғилиши тугашини кутиб, чарчаган раҳбарига чой олиб киради. Э, "Zoom"лар-ку ҳозир “Zzz”га айланган — чўзилгани сари чўзилади. Раҳбар эса чанқайди, ҳоли йўқ.

Шунда опа, меҳрибонлик билан чой олиб кириб, стаканни қўяётганди… Қарангки, оёқлари чалиниб кетди-ю, шакк! — бошлиқнинг олдида тиззасига ўтириб қолди.

Энди мана шу ҳолатни камера ушлаганми, ё ундаги “фантазия бойлари”ми — дарров скрипт: “Офис муҳаббати”, “Котиба ва Сирли Раҳбар”, “Zoom ортидаги зино”... 🎬

Афсуски, ҳақиқат сизни ўйлагандек “кино”мас. Бу воқеада романтика йўқ, фақатгина иссиқ чой, чалиниб кетган оёқ ва ёқимсиз “ўхшамаган сурат”.

Лекин йўқ! Кўпчилик буни “Суний интеллект ўйлаб топган сценарий!” деб эълон қилади. Тўғри-да, энди ҳар бир муаммо ортида AI бор:
“Чой тўкилса — AI айбдор”, “Zoom чўзилса — AI ҳийласи”, “Тизза устида турган котиба? — AI’нинг романтик протоколи!”

Одамлар-а… Балки энди ҳар бир ҳолатга кўзгудек оддий қарашни ўрганармиз? Ёки йўқми? 🤷‍♂️

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤣304😁4🙈3🤬2👍1🔥1😱1💯1
Эътиборга сазовор раҳбарлар: улар доимо ёрдам қўлини чўзадилар

Чирчиқ шаҳрида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга доимий равишда кўмак бериб келаётган қуйидаги сахий ва меҳрибон инсонларни албатта эслаб қолинг. Улар ҳар доим ёрдам сўраганга «йўқ» демай, кўмак қўлини чўзиб келишади:

1. Тадбиркор Далер Орзиев,

2. Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров,

3. “Сув таъминоти” Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Равшан Маякубов.

Бу инсонлар ҳеч қачон яхшилик қилишдан ўзини тиймайди. Улар доимо амалий ёрдам беришади, аммо бу хайрли ишларини оммага эълон қилишни лозим топишмайди.

Яна бир қатор инсонлар ҳам борки, уларнинг номини ошкор қилмаслигимизни сўрашган. Аммо шуни аниқ айтиш мумкин: Чирчиқ шаҳрида меҳрибон ва сахий инсонлар бор ва уларнинг яхшиликлари кўпчиликнинг дуоси билан мукофотланмоқда.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏17👍10🔥8🥰43💯1
Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникадаги ҳолат эканлиги айтилмоқда. Расмда акс этган ҳолат ҳақиқатга тўғри келадими? Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Мазкур масала юзасидан Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан боғланиш имкони бўлмади — берилган қўнғироқларга жавоб қайтаришмади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬92😨2🤯1😱1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана санга, мана санга деди-да! Шартта “сплошной” чизиқни босиб, қоидабузарлик қилди. Оқ рангли Nexia-3, давлат рақами 10 084 DAV бўлган бу автомашина Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги балансида экани маълум.

Ҳар доим оддий ҳайдовчиларни жазолаш осон. Лекин, қоидабузар мансабдор ёки давлат ташкилоти автомобили бўлса-чи? Бундай ҳолатларда ҳам жазо муқаррар бўлиши керак. Қонун ҳаммага тенг, деб айтамиз-ку! Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Тартиб ҳамма учун бир хил бўлиши шарт!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯11👍7😡3🤬21🔥1😱1
Ҳурматли Чирчиқ шаҳри аҳолиси!

Яқин кунларда “Юлдуз” Premium хонадонлари турар-жой мажмуаси ўзининг янги барпо этилаётган замонавий ва қулай хонадонларини расман сотувга қўяди.

Тез кунда Чирчиқ шаҳрида очиладиган расмий савдо офиси орқали барча харидорлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларга тўғридан-тўғри жавоб олишлари мумкин бўлади.

Мазкур турар-жой мажмуаси ҳақида батафсил маълумотлар тез кунларда эълон қилинади.

Янгиликлардан бохабар бўлиб боринг ва орзуйингиздаги уйга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
12👏7👍6🔥4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳри Ф.Хўжаев кўчаси 1-уй ёнидаги йўл эътиборсиз қолганми?

Чирчиқ шаҳридаги Ф.Хўжаев кўчаси 1-уй ёнида жойлашган йўл ҳолатига анчадан буён эътибор қаратилаётгани йўқдек туюлади. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли, айниқса куз ва қиш фаслларида, болаларини мактабга олиб боришда, ишга қатнашда катта қийинчиликларга дуч келаётганини маълум қилмоқдалар.

Аҳоли бу муаммога расмий идоралар эътибор қаратади, деб умид қилмоқда. Чирчиқ шаҳри ҳокими Муроджон Абдураҳимов ушбу ҳолатга бефарқ бўлмасдан, фуқаролар учун қулай шароит яратиш юзасидан амалий чоралар кўради, деб ишонамиз.

Мазкур масала юзасидан мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯7🔥3😱2🤯1🤬1😡1
Бошқарув сервис компаниялари фаолияти юзасидан олиб борилган танқидий чиқишлардан сўнг амалиётий учрашув ташкил этилди

Сўнгги пайтларда бошқарув сервис компанияларининг фаолияти бўйича ёритилган танқидий мақолаларимиз ва жамоатчилик фикри ортидан, жорий йилнинг бугунида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Мурод Юнусов ҳамда мазкур тузилманинг масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашув давомида коммунал соҳада мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳамкорликда муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ишларини тизимли равишда олиб бориш юзасидан келишувга эришилди.

Мурод Юнусов ўз сўзида коммунал соҳадаги долзарб масалаларни маҳаллий кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўрганиш, ечим топиш ва фуқаролар розилигини таъминлашга тайёр эканини билдириб, масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилишини таъкидлади.

Бундай учрашувлар коммунал соҳани ислоҳ қилиш ва жойларда аниқ натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Жамоатчилик назорати, очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорлик — тизимдаги камчиликларни бартараф этишда асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍63👏3🔥1
Депутатлар: селфи, ваъда, ёқолиш... яна қайтариладиган сериалми?

Бугун бир фуқаро шахсий муаммоси билан мурожаат қилди. Гапни шундай бошлади:
— Аввалроқ шу муаммо билан депутатларга мурожаат қилгандим. Келишди, селфига тушишди, "Албатта ёрдам берамиз!" деб ваъда беришди. Аммо... икки ҳафта ўтди — на депутат бор, на ёрдам, фақат селфидаги табассум қолди.

Шунда мен ҳам бефарқ бўлмадим, дедим:
— Ҳа, ҳозир баъзи депутатларнинг асосий вазифаси — селфига тушиш ва оғизни катта очиб ваъда бериш. Кейин эса, гўё бўлмагандек, ғойиб бўлиш.

Ахир бу "ваъда бериш – ишнинг ярми" деган нақлни нотўғри тушуниб қолишмасин? Қолаверса, иш қилиш учун куйиш керак, селфи учун эса фақат қиёфа керак.

Аслида халқ хизматчиси бўлиш — селфида чиқиш эмас, халқ оғриғини юрагида ҳис қилиш. Лекин афсуски, айримлар учун депутатлик кинодаги роль бўлиб қолди шекилли. Сценарий одатий: кўринади, ваъда беради, йўқолади.

Азизлар, сиз не дейсиз — бу саҳна сизга таниш эмасми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯115👍3👏2🔥1
Инсайдерларнинг хабар беришича, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ёнидаги "Doctor B" хусусий клиникасида куни кеча 6 ёшли болага нотўғри укол қўйилиши оқибатида бола вафот этгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича келаётган хабарлар қай даражада ҳақиқатга яқин эканини ҳозирча аниқ билмаймиз. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
😱14🤬103😢3🤯1😨1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўлингиздан келса сиз ҳам ёрдам беринг. Видеони яқинларингизга улашинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
😭11😢71👍1🔥1😱1😨1