Blogger Abdullayev
12.5K subscribers
615 photos
925 videos
12 files
2.99K links
@antikorruz ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muxbiri

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Боғча қозонига солиниши керак бўлган 12 кило гўшт “чўмичга чиқмади”

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси мутасаддилари Қўшработ туманидаги 5-мактабгача таълим ташкилоти ошхонасини кўздан кечирди.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#Ҳамкорлик_бирдамлик

Blogger Abdullayev телеграмм каналда эълон қилинган видеолавҳа бўйича, РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиали масъул ходимлари ва носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан мазкур муаммо ўрганилиб, бартараф этилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш жамиятини шакллантириш мақсадида, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ билан ҳамкорликда ушбу соҳадаги муаммо ва натижалари берилиб борилмоқда.

P.s: Сув таъминоти Тошкент вилояти бошқармасининг ахборот хизмати раҳбарига ҳам ташаккур! Ўз вақтида муаммони бартараф этишини талаб этгани учун.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар Умид МФЙ фуқароларининг эътирозига масъуллар эътибор қаратишади деб умид қиламиз.

Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи светофор кераклигини инобатга олиб фуқароларнинг муаммосини ижобий ҳал этиб беришингизни кутиб қоламан.

P.s: Фақат шаҳар ҳокими Даврон Хидоятовга ёпишмасдан бошқа масъуллар ҳам халқни ичига киришни ўрганса эди. Бундай эътирозлар қолмас эдими?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Шунчаки

Оёғи ифлос тўр булғар, ўзи ифлос эл булғар

Касалхонада ётиб баъзи нарсаларни тушундим. Одамлар суварак ёки сичқон бор экан деб шикоят қилишларидан аввал ман каби асл сабабни тушуниши учун ҳам шу постни ёзишга қарор қилдим. Шундай одамлар бор эканки, ҳаттоки пакетни ойнада ташқарига улоқтирар экан. Дори-дармон идишлари борми? қутиси борми? фарқи йўқ, ётган хонасини ойнасидан кўчага пастга қараб улоқтириши энди инсофдан эмас! Яна шундай одамлар бор эканки, ҳожатхонага кириб чиққанда қўли кетига етмас экан! Ҳожатхонада ҳожат чиқаргандан кейин кетидан ювиб юришни билмайдиганлар ҳам бор экан. Мани қизиқтирган нарса айрим бефаросатларни деб оддий тиббиёт ходимлари айбдор бўлиб қолаверадими? Касалхоналарнинг хар бир хонасида ахлат қутиси бўла туриб ҳам ойнадан ахлатни кўчага ташлайдиганларни нима деб аташ мумкин? Яна шундай одамлар борки еган овқатини хонада қолдириб эрталабгача ачитиб хонани саситиб юборади! Энди шу айрим инсонлар бефаросатлигини уйида ҳам қилармикан? Мана шундай ҳолатлардан кейин қайси тиббиёт касалхонасини суварак ва сичқонлар босмасин? Бу дунёга инсон бўлиб келдик, ҳайвон эмас. Инсон бўлиб ўлиш насиб қилсин. Бу постимга ким қандайда фикрда?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Мана, неча йиллардан буён 1-октябрь "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" байрам сифатида нишонланиб келинмоқда.

Саноқли кунлардан кейин бу кун яна бизнинг меҳмонимизга айланар экан, шу фурсатдан фойдаланиб, ўз telegram саҳифам орқали барча устоз ва мураббийларни чин қалбдан муборакбод этмоқчиман.
Албатта telegram саҳифамни кузатувчилар орасида ҳам, ўқитувчи ва мураббийлар бор уларни ҳам табриклашни жоиз деб билдим. Ҳурматли устоз ва мураббийлар, байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳим барчангизга соғлик-саломатлик, куч қувват ато этсин! Илм ўргатишда чекаётган заҳматларингизга сабр-қаноат ато этсин! Қилаётган хайрли амалларингизда бардавом қилсин! Ўтган устозларимизни Аллоҳим раҳматига олсин! Қолганларини паноҳида асрасин!

P.s: Бу самимий сўзларим фақатгина таълим учун жон куйдириб ҳалол ва виждон билан кечаю-кундуз тиним билмай меҳнат қилаётган педагоглар учундир. Олий маълумотли деган номга нолойиқ ва инсоннинг юзига фаросатсизларча туфлайдиган педагогларга эмас!(Виждонингиз бўлса таълимдан кетишингиз керак барибир хеч кимга қизиқ эмассизлар.) Ҳалол ва виждон билан ишлаётган келажак ёшлари учун ўз билимини аямаётган педагоглар сизлар қаҳрамонсизлар!!!

Барча педагогларга юбориб қўйинглар!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Фуқаролар МИБдан ёрдам олиш ўрнига сарсон бўлишмоқдами?

Чирчиқ шаҳар Мажбурий ижро бюроси нега 9-ойдан буён суд қарорини ижросини таъминламаябсизлар? Жабр кўрган фуқарони сарсон қилиб чарчамадингизларми? Фуқаронинг айтишича хар доим қатнайвериб тенкаси қурибди. Чирчиқ шаҳар Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Абдумуталлиб Нурматов сизга бу масалада 3-кун аввал хабар берган эдим, афсуски сиз томондан ҳеч қандай ўзгариш бўлмади ҳаттоки муаммони ўз назоратингизга олмадингиз. Кечроқ барча ҳужжатларни кенг жамоатчиликга тақдим этишга мажбурман! Аввал муаммони айтиб огоҳлантирамиз, ўзгариш бўлмаса кенг жамоатчиликга тақдим этамиз.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Ўйлаб қараганда шифокорлар ёки умуман тиббиёт соҳасини устидан шикоят қилишдан аввал касалхонада ҳам ётиб туриш керак экан. Негаки Шифокорлардан тортиб санитаркаларгача ҳам ишлари жуда катта масъулият талаб этишини ҳис қилиш учун ҳам бир бор касалхонада ётиб кўринглар! Иложи бўлса 24-соат ухламай кузатиб кўринглар, ана шундагина тушуниб етарсиз. Гарчи санитаркалар билан суҳбатлашиб туринг улар ҳам биз каби инсонлардир. Шикоят қилманг демадим, асосли бўлса аввал тиббиёт рахбарига айтинг натижа бўлмаса ундан сўнг хоҳлаганингизга шикоят қилинг. Тиббиёт сохаси жуда катта мехнат талаб этишини ўйлаб кўринг хулоса қилинг.

Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи X.А.Ганиевага, Режали жарроҳ бўлимининг жамоасига ва Отоларинголог шифокорига ташаккур! Ҳамширалар муомала маданияти ва хабар олиб туриши билан алоҳида ажралиб туришди. Айрим бефаросат инсонларни қилган нокас ишларини кетидан тозаликни сақлаб юрган санитаркалар кечаю-кундуз тиним билан касалхонани озода сақлаш учун тозалаб юришди. Энг асосийси барча шарт-шароитларни қилиб берган Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи X.А.Ганиевага алоҳида ташаккур. Шу билан касалхонадан чиқишга қарор қилдим.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#Ана_холос
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва боғчаларга «Антиструмин» препаратини етказиб бериш бўйича кўп миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан «САМО» ООО асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол уни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекетлик ва коррупция ташкилоти яратиш бўйича қидирмоқда. ФҚБ маълумотларига кўра, 2005—2009-йилларда у бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган.

P.s: Бу қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши ҳали аниқланмаган. Чунки республикадаги вазиятдан фойдаланиб қолиб, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатиш пайида бўлганлар сон мингта.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

METILKA 💧
Анъаналарга инновацион ёндашув билан!
✍️Қўлланилиши:
Стоматит (катталар ва болалар учун)
☝️Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин

Маҳсулот сертификатланган. Рецептсиз берилади
Маҳсулот сертификатланган

Дорихоналардан сўранг!

@Metilka Расмий телеграм сахифасига обуна бўлинг!

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #тарқатинг

‼️Бизни болаларимиз тажриба қуёнчасими? 😨🤦🏽‍♂️

Док-1 макс”дан кейин қўрқиб қолдик. 16 шифохонага “Аструмин” дорисидан заҳарланиб келаётганларга бошқа ташхис.                 

P.s: Aniq bir yil mavzu bo'ladi endi buyog'iga.🤦‍♂

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Мурод Йўлдошев сиз огоҳлантиришларга тупуриб қўйганмисиз? Нима энди сиз бир ишни ҳал этишингиз учун ижтимоий тармоқларда ёритишим керакми? Чирчиқ шаҳар 12-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдидаги канализация қудуғининг қопқоғи йўқ эканлигини ўтган ҳафта айтган эдим. Душанба куни ҳал этаман деб нега ҳалигача муаммо бартараф этилмаган? Ёки айнан шу мактабнинг қайсидир бошланғич синф ўқувчиси қудуқга тушиб кетиб майиб бўлганидан сўнг бартараф этасизми? Мурод Йўлдошев сизни сўнгги кунларда тушуниб бўлмаябди. Агар оғзаки муаммоларга ечим топа олмасангиз бугундан бошлаб барча муаммоларни ижтимоий тармоқга чиқариб бораман! Яхши гап яхши муомала ҳеч кимга ёқмас экан.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Блоггер Абдуллаев ўз хоҳишига кўра Тошкент вилояти Перинатал марказида эгаллаб турган лавозимидан кетишга қарор қилди. Тошкент вилояти Перинатал марказидан баъзи сабаблар туфайли кетишга қарор қилганимни эьлон қилмоқчиман. Тошкент вилояти Перинатал маркази жамоасига зафарлар тилаб қоламан. Ўйлайманки бу қароримдан сўнг яхши Шифокорлар билан алоқалар узалмайди.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Мана бу жой Чирчиқ шаҳар Спортчилар кўчаси 36 ва 38-уйларнинг орасидаги йўлак экан. Фуқаролар айтишича тадбиркор томонидан қурилиш ишлари бўлган вақтда йўлларни шундай чуқур қилиб юборишган эмиш. Бир неча йилдан бера шундай ҳолатда ётган эмиш. Эртага бирор каттакон раҳбар келса баъзи масъуллар бу ҳолат кетидан гап эшитиб қолиши турган гап. Қолаверса шу ҳудудга хизмат қилувчи бошқарув компанияси нима иш қилмоқда экан? Домларни ёнидаги қуруган ўтлар ва ахлатни кўриш учун ўткир кўзлар керак эканми? Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов мана шу муаммога эътибор қаратишингиз сўрайман. Йўлларни тўғрилаб беришмаса эртага болалар боғча ва мактабга сув босиб ўтиши турган гап ёмғирли кунлар яқин...

P.s: Мирзо Улуғбек МФЙ раиси Самад Шодиевич сиз яхши раис эдингиз нима бўлди?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #жараён #тарқатинг

Айни дамда Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳия ҳудудидаги Камолот Маҳалласига қарашли кўп қаватли уйларнинг олдида ПҚ-408 сонли қарорининг ижроси бўйича асфальтлаш ишлари кетмоқда.

P.s: Энг ачинарлиси эса Камолот МФЙнинг айрим фуқаролари шу қилинаётган ишлардан камчилик қидириб норозилик билдириши бўлди. Афсуски бундай ишларни ношукурликдан бошқа нарса эмас деб ҳисоблайман! Айнан шу асфальт ишларини қилинишини қанчадан қанча ҳайдовчилар интизор бўлиб кутмоқда. Энг қизиғи эса аёл депутат билан тенгма тенг талашган айрим эркаклар бўлди...

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

САМО МЧЖ САЙТИДА БУ ДОРИ ОПТОМДА 3000 СЎМДАН ВАЗИРЛИК ЭСА 5500-6500 СЎМДАН ОЛДИК ДЕГАН.

МИЛЛИАРДЛАР КАМИДА 40% ҚЎШИБ ЁЗИЛГАН КЎРИНАДИ😳

БОСТИ-БОСТИ КИМГА КЕРАКЛИГИ НЕГАЛИГИНИ СЕЗГАНДЕКМИЗ !

Manba : Доктор Иcчанов


Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия #тарқатинг

Долзарб бўлиб қолаётган мавзу. Энг яхши ва сифатли уйларни қаердан топиш мумкин деган саволингизга Chirchiq city қурувчи ташкилот томонидан қурилаётган уйларни тавсия қиламан. Нега энди айнан Chirchiq city? сабаби қуйидагича Ёпиқ, қўриқланадиган ҳудуд, Видеокузатув 24/7, Катта автотураргоҳ , Машиналар кирмайдиган ҳовли, Болалар майдончаси, Сув ҳавзаси, Экологик салқин тоза ҳаво ва Тоғ кўриниши мавжуд. Қолаверса Chirchiq city ёнида Озиқ овқатлар дўкони, мактаб, оилавий поликлиника барча шароитлар мавжуд.
Хуллас секингина Chirchiq cityга кўчиб ўтамиз. Мурожаат қилиш учун +998 97 773 93 33
+998 99 796 62 54

Қўшимча маълумотлар учун @chirchikcity7

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов Инглиз тилини пахта гулли пиёлада чой ичгандек ичвордию. Қойил шаҳар ҳокими Инглиз тилини билиши бу жуда яхши, қолаверса болалар билан тўғридан тўғри Инглиз тилида гаплашиш суҳбатлашиш ҳамма ҳокимларни ҳам қўлидан келмайди. Мана шунақа шаҳримизда сер қиррали ҳокимимиз бор.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Бизга асраб авайлаш бегана, фақат бузиш ярашади...

Чирчиқ шаҳар Шодлик МФЙ ҳудудидаги 7-қаватли уйлар томонда нима гаплар? Фуқаролар шикоят қилишича мана бу болалар ўйингоҳини бузишмоқда эмиш. "Янги нур сервис" бошқарув компанияси айтишича болалар ўйингоҳини турган жойи автотураргоҳ жойи эмиш. Енг қизиғи асословчи хужжатни сўрасанг худуд маники дейди. Бу билан хохлаган ишимни хохлаганча қиламан деганими? Бизда асраб авайлаш йўқ, фақат бузиш керак. Ҳамма нарсани бузинглар ҳеч нарса қолмасин. Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов бу мавзуга нима дейсиз?

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Куни кеча Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар бўлимга тааллуқли муаммолар юзасидан қилган танқидларим бўйича бугун Сув таъминоти Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Равшан Маякуббов билан учрашиб муаммолар бўйича келишиб олинди. Куз ва қиш мавсумига тайёргарлик, Куз ва қишда
муаммолар зудлик билан бартараф этилиши бўйича келишиб олиниб ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ўйлайманки куз ва қишни беталафот ўтқазишни эплай олишади деб. Шу борада Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Мурод Йўлдошев ҳам кескин огоҳлантирилди. Мурод Йўлдошев ҳам бугундан бошлаб бор кучини сарф этиб хизмат қилади деб умид қиламиз. Ҳа айтганча бу ерда фақат Мурод Йўлдошевни ҳам айблаш нотўғри келишувда Сув таъминоти Тошкент вилояти бошқармасининг айбларини ҳам таъкидлаб ўтдим.

P.s: Барча гурухларга тарқатиб юборишингиз мумкин, ендиликда мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этишади насб қилса.

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Шунчаки

Анчадан бера бир мақсадни кўзлаб юрган эдим. Бугун шу мақсадимни оммага эълон қилмоқчиман. Ҳурматли фуқаролар хабарингиз бор Чирчиқ шаҳрида қийналган оилалар йўқ эмас. Шу қийналган оилаларнинг 3-тасига хайрия эҳсони ташкил этсак нима дейсизлар? Ҳаммамиз бир бўлиб бошқаларга ёрдам берсак яхши эмасми? Зеро биздан сўнг фақат яхши ном қолишини ҳисобга олиб келинглар хайрия эҳсони ташкил этамиз. Қуйидаги озиқ овқатларни олиш учун биргаликда пул еғиб ёрдам беришни ўйлаб қўйган эдим.
Гўшт 70.000, Ёғ 20.000, Тухум 40.000, Картошка 5000, Пиёз 4000, Сабзи 3000, Шакар 15000, Гуруч 25000, Ширинлик 15000.
Нархлар тахминан ёзилган, Саховатпеша инсонлар бўлса 8600 0610 5174 6310 (Абдуллаев Ваҳобжон) шу карта рақамига кўнгилдан чиқариб пул ўтқазсангиз бўлади. 3-та оилага озиқ овқат олиб берилади керакли маблағ еғилгандан сўнг! Ҳа айтганча эҳсон етказиладиган куни барча асосларни ўз саҳифамга жойлаб бораман. Бу мажбурий эмас ҳар ким ўз кўнглидан чиқарсин, хоҳламасангиз негатив керак эмас. Пул ўтқазаётганлар сцреэншотни @VaxoB_Abdullayev га жўнатинг. Саховатпеша инсонларга хам етқазинг!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Айтилган гап отилган ўқ каби. Блоггер Абдуллаев эълон қилган хайрия эҳсони оғир шароитдаги оилаларга етказиб берилди. Албатта маҳалла раисларнинг тавсияси билан. Эҳсондан қатнашган барчага раҳмат! Бош ҳомий Arena Cybersport МЧЖ(Chirchiq city) ташкилотига ҳам ташаккур! Атига 3-та оғир шароитдаги оилалар дегандим ва ёзилган маҳсулотлардан ташқари 6-та оғир шароитдаги оилаларга кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди!
Бу видео билан мақтанишни кўзлаган эмасман, аксинча инсонлар бирлашиб ёрдамни аямаслик ва хар доим яхшилик улашишини истаганим учун ҳам мана шу видеони жойламоқдаман! 2-та оиланинг илтимосини инобатга олиб уларни тармоқга жойлашни хоҳламадим! Ишонмаган инсонлар учун асос бўлиб қолсин. Яқин кунларда каттароқ хайрия эҳсони ташкил этаман насб қилса...

P.s: 6-та оиланинг қувончига сабабчи бўлдик!

Стоматитда ақлли даво бу @METILKA

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi