Blogger Abdullayev
12.5K subscribers
615 photos
925 videos
12 files
2.99K links
@antikorruz ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muxbiri

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Спарк автомашинаси сувда оқмоқда. Ҳолат қаерда ва қачон бўлгани аниқ эмас. Лекин кўришингиз мумкин машина ичидаги одамларни қутқаришга ҳаракат қилишмоқда. Ўпкани босиб олмаслик оқибати аянчли аҳволларга олиб келади. Масъуллар ушбу масалага расмий муносабат берсин.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Аввал ҳам айтгандим яна айтаман. Чирчиқ шаҳрида фаолият юритадиган бошқарув сервис компанияларининг 99% ўз мажбуриятларини эплай олмайди.

Қуёш маҳалласининг кўп қаватли уйларига хизмат кўрсатувчи оёғи ердан узилган Jewelly бошқарув сервис компанияси фуқароларнинг шикоятига эътибор қарата олмас экан. Мазкур бошқарув сервис компаниясидан ҳозирда Қуёш маҳалласининг 13-та кўп қаватли уйлар фуқаролари эътироз билдириб келмоқда. Энг қизиғи эса ушбу бошқарув сервис компаниясига масъулларни ҳам тиши ўтмас эканда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими эса жонлантириш тизимидан ҳали бера уйғона олмайди бу кетишда. Демак тушунишим бўйича оёғи ердан узилган, фуқаролар шикоятига эътибор қаратмайдиган ва мани танқидим учун таниш-билиш орқали муаммони беркитишим сўраётган бу бошқарув сервис компаниясини ҳеч ким эплай олмас экан. Яшанг шаввозлар Jewelly компаниясига масъулларни ҳам тиши ўтмас эканда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбарини эса номи бор ўзи йўқ.

P.s: Ҳа айтганча Jewelly бошқарув сервис компаниясида 24/7 режимида ишлаш керак бўлган офис кундуз куни ҳам ишламайди. Тунги навбатчилардан эса дарак йўқ. Чирчиқдаги барча бошқарув сервис компанияларининг тунги навбатчилик қисми йўқ деярли.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг


Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими Тоҳир Шотаев билан бир кун. Йўл транспорт ҳодисаси гувоҳи бўлганим сабабли тўғриси тунги вақт 01:00 атрофида содир бўлган бўлса энди уйга кириб келдим. Тоҳир Шотаев воқеа жойига келиб далолатнома тузиб машиналарни жарима майдончасига жойлаштиргунча салкам уч ярим соат кетди. Ичиб олиб машина ҳайдаб йўл транспорт ҳодисаларини содир этадиган кимсаларни ёқтирмайман. Ачинарлиси эса йўл транспорт ҳодисасини содир этишга этиб қочиб кетишига кулими ёки йиғлими? Уйдагиларидан кимдир келгандан сўнг ичиб олиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган шахс бутунлай йўқ бўлиб қолди. Бузоқни югурган сомонхонагача шахсан манда ушбу шахсни ҳайдовчилик гувоҳномасидан тортиб қай аҳволда турган-битганигача видео тасвири мавжуд керак бўлса эълон қиламан. Тоҳир Шотаев билан тонгни ҳам орттириб юбордик...

Ичиб олиб ҳайдайдиганларни оқламайман, ичиб олиб машинага ўтиришни ўзи катта хато аслида. Бирор бир оилани ёстиғини қуритиб юбориши мумкин...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Арзон бўлган уйларга учманг, иложи борича кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган янги уйлардан уй харид қилинг...

Яқинда бир танишим ёзган эди, мана шу Чирчиқда уй харид қилиш учун машина акцияси қўйилган экан шунга уйни олмоқчиман нима маслаҳат берасиз деб ёзган эди. Маслаҳатим шундан иборатки уйнинг нархи арзонлиги, ҳар хил акциялар(машина қўйилишлари каби) ишониш керак эмас. Ҳар доим виждонли бўлган юрист билан маслаҳатлашган ҳолда қурувчининг қурилишдаги даражасини, онлайн ҳужжатларни текшириб кўринг. Orginfo.uz my.gov.uz ва қурилиш вазирлигининг қурувчиларни даражасини эълон қилиб борувчи саҳифаларни текшириб чиқинг. Айтмоқчи бўлганим эса машина каби акциялар ўтказилиши маркетинг алдови деб ҳисоблайман. Машинага эмас эртага уй ўз вақтида топширармикан, алдаб қочиб кетиб мани сарсон қилмасмикан деган саволларга ечим топиш керак. Шундоқ ҳам қанчадан қанча сифатсиз қурилишлардан тортиб уйсиз қолаётган фуқароларгача кўрсатиб бердим. Тафаккур қилинг шошилманг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Бугун соат 23:30дан 01:00гача бўлган вақт оралиғида Чирчиқ шаҳрининг кўп қаватли уйларига хизмат кўрсатувчи жами 16-та бўлган бошқарув сервис компанияларининг 9-тасининг тунги навбатчилик қисмига эътибор қаратиб тўғри гапни айтганимга ишонч ҳосил қилдим. 9-та бошқарув сервис компанияларидан атиги 3-та Чирчиқ Сервис ГР, Эргашева Эъзоза ва Гўзал шаҳрим гулласин бошқарув сервис компанияларининг тунги навбатчилик қисми жойида экан. Perfect beaver intention, Ҳақиқий обод, Чирчиқ Тезкор хизмат, Шукрона ТТЗ-1, Янги нур сервис ва Гулистон обод бошқарув сервис компанияларининг тунги навбатчилик қисми дегур иш жойлари умуман ёпиқ. Лекин ушбу компанияларининг 24/7 режими асосида фаолият юритиши керак эди. Қизиқ энди бу постимга қандай важлар келтиришар экан-а? Кимдир изоҳлаб берсин, нега тунги навбатчилик қисми мавжуд эмас? Ёзда шундай бўлса аномал совуқда қандай бўлар экан буларнинг фаолияти? Қолган бошқарув сервис компанияларининг тунги навбатчилик қисми бўлган фаолиятига ҳам эътибор қаратаман давоми бор....

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Эртага 27-июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот ходимларининг касб байрами. Шу муносабат билан барча матбуот ва оммавий ахборот ходимларини касб байрами билан табриклайман. Оммавий ахборот воситалари ходимларининг иши ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли, чунки уларнинг қўлида Ер юзидаги энг кучли қуроллардан бири бўлган сўз турибди.
Улар халқ манфаатларини фидокорона ҳимоя қилиб, бунёдкорлик ва эзгулик хабарчиси бўлиб хизмат қилмоқда. Барча оммавий ахборот ходимларини ушбу касб байрами билан табриклайман ва ҳалол меҳнати, юксак касбий маҳорати ҳамда танлаган ишига фидойилиги учун самимий миннатдорчилигимни билдираман! Самарали ижодингизга муваффақиятлар тилайман барча режаларингиз ва ғояларингиз амалга ошсин.

Саройга хизмат қиладиганларга тегишли эмас бу пост...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

🚘Машина модели: #Гентра
♻️Ранги: Оқ
📶Йил: 2015
🆙Пробег: 295 км
⛽️Бензин, газ
💲Нархи: 8500$ ками бор, келишилади нақд.
📞Тел: +998974769997
🚩Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри
905 Межикар, 3-позиция ўриндиқлар 3-позиция диска, Эшиклар шумка, Тесла монитор, опра фара, американка фара...

P.s: Машина ҳолати яхши, йўл транспорт ҳодисасига учрамаган. Ўзимни танишимни машинаси машина қидириб юрган яқинларингизга улашинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Янги Ўзбекистонда эскича қараш ёхуд ислоҳотлар чириб бориши.

Мурожаат таҳрирсиз жойлаштирилмоқда.

"4-poliklinikada zallarida yurib bo'lmaydi havo yoq issiq derazalari ochilmaydi homilador ahvolda o'tiramiz ochratimiz kelishini kutib odamni mazzasini qochiradi avval har tomonlama tekshirib keyin ko'chiringla edi xalqqa yengilik emasku battar kasal bo'ladiku bunaqa ahvolda🤕🥺

Yengi poliklenikani etadigon bo'lsak umuman talabga jovob bermidi doxtirlari yoq ginikologa navbat olaman disam sanitarka tarqatvoti didi registruturadigi qiz qani sanitarka disam 2 etajda didi 2 etaji qidirib topomadim pastga tushib yoq ekan disam xa sanitarkalani xonasida ekan didi qolimda istmalavtgan 11 oylik bolam bilan sarsonman 2 safardan beri borib navbat olomiman doxtir 13-00 da borib navbat olaman disam qomadi didi navbat"


Ушбу масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Тўрақул Арзикулов тегишли тартибда ўрганиб чиқишини ва расмий муносабат беришини сўраб қолар эдим. Янги поликлиникаларда нега лифтлар ишламайди?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#тезкор #тарқатинг

Тошкент вилояти Қибрай тумани блогери Равшан Махмудовга 13.06.2024 йил куни, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судининг Ҳукми билан Маҳмудов Ровшан Абдухалимовичга ўқилган суд ҳукми экан. Ҳукмни ўзида бир неча моддалар қўлланилган экан. Ушбу суд ҳукмида Равшан Махмудовнинг Жиноят кодексининг 168-2-моддаси ҳақида ҳам сўз борган. 168-модда бу фирибгарлик

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
#диққат #тарқатинг

Мақсад тадбиркорни ҳар қанақасига эзишми? Бу кетишда Ўзбекистонда тадбиркорлар қоладими ўзи?! Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маркировка масаласида жиддий ёпишиб олгандек гўё. 2024 йил 1-сентябрдан бошлаб барча дорихоналарда назорат ҳариди ўтказилиши белгиланган, айбдор дорихоналар эса жаримага тортилади.

Савол туғилади: маркировка назоратини жорий этишдан олдин Республика бўйлаб барча дорихоналардаги қолдиқ (маркировкасиз) дори воситалари борлигини ҳисобга олганми бу Солиқ қўмитаси? Аслида чакана бўғинда маркировкалаш назоратини қатъий жорий этишдан аввал тадбиркорларга имтиёз берилиши керак. Сабаби бутун Республика бўйлаб 15000 дан ошиқ дорихоналарда маркировкасиз дори воситалари мавжуд, бу қолдиқ товарларни дорихона ўзи хоҳласа ҳам 1-сентябрга қадар сота олмайди.

Бу бўйича яхшилаб ечим ўйланиши, тадбиркорларга камида 2025 йил якунигача имтиёз берилиши керак. Эҳтимол билан бу маркировкасиз дори воситаларини дорихоналар сота олмаса, омборхонада мавжуд бўлса ҳам жарима берилиши мумкин. Энг қизиғи эса ушбу маркировкасиз дори воситаларини сотган улгуржи ташкилотлар ҳам қайтариб олмайди. Дори воситалари учун ҚҚС (НДС) жорий этилгани сабаб ҳам бу нарса имконсиздир. Давлат солиқ қўмитаси бирор бир қарорни қабул қилишдан олдин уни якунини ҳам ўйлармикан? Юқоридаги ҳолат бўйича тадбиркорларга имтиёз берилиши зарур деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу масалага расмий муносабат билдириши зарур. Мақсад тадбиркорларни хўрлашми ёки тадбиркорларни қўллаб қувватлашми?

ANTIKORRUPSIYA (@antikorruz) OAV maxsus muxbiri Blogger Abdullayev

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi