#Фиқҳ_сабоқлари
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?
а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга уруғ тўкилмаса ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватини ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида.
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Раддул муҳтор" китобларида уйқудан уйғонган кишининг баданида намлик кўриши борасида ўн тўртта ҳолатни санаб ўтганлар. Шундан қуйидаги олтита ҳолатда ғусл вожиб бўлади:
1. Кийим ва бадандаги суюқликнинг маний экани аниқ бўлиб, шаҳватли туш кўргани ҳам ёдида бўлса;
2. Намлик маний эканлиги аниқ, лекин туши ёдида эмас;
3. Намликнинг мазий эканлиги аниқ, туш кўрганлиги ҳам ёдида;
4. Намликнинг маний ёки мазий эканлигидан шубҳа қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
5. Намликнинг мазий ёки вадий (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган оқ суюқлик) эканига шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
6. Намликнинг маний ёки киши шамоллаганда келадиган намлик эканлигида шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса.
Қуйидаги тўрт ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди:
1. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлса;
2. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлмаса.
3. Кўрган нарсасининг мазий экани аниқ бўлса, лекин туш кўрганлиги эсида бўлмаса;
4. Кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса.
Уч ҳолатда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳолатларда ҳам ғусл вожиб бўлади, деганлар:
1. Маний ёки мазий эканига шак қилса-ю, туш кўргани эсида бўлмаса;
2. Маний ёки вадий кўрганига иккиланиб қолса, кўрган туши ҳам эсида бўлмаса;
3. Маний ёки мазий эканига шак қилиб, туш кўрган-кўрмаганлиги эсида бўлмаса (булғанганини билмаса ҳам).
"Мўминниг меърожи" китобидан.
🌐 Ravza.uz
@voqif_uz

#Фиқҳ
ҒУСЛНИНГ СУННАТЛАРИ
1) ғуслга ният қилиш; (мабодо ният қилиш эсдан чиқса ҳам ғусл адо бўлаверади)
"Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар!".
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим.
2) ғуслни "Бисмиллаҳ..." билан бошлаш; (кийимни ечишдан аввал айтилади).
3) икки қўлини бўғими билан қўшиб ювиш;
4) олатни (жинсий аъзони) ювиш;
5) бадандаги нажасни ювиб кетказиш;
6) таҳорат олиш (сув тўпланадиган жойда турган бўлса, оёқлар кейин ювилади, аксинча бўлса, оёқлар ҳам ювилади);
7) баданнинг ҳамма ерига етказиб, уч марта сув қуйиш;
8) сув қуйишни бошдан бошлаш, сўнгра аввал ўнг, кейин чап елкага сув қуйиш;
9) оёқларни сув тўпланган жойдан ташқарида алоҳида ювиш;
10) сочи ўрилган аёл (соч ғусл вожиб бўлишидан аввал ўрилган бўлса) бошининг ўзини (сочларининг тагини) ювиши кифоя, ўрими устидан эса масҳ тортади. Агар сочи ёйилган бўлса, унинг ҳаммасини ювади.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
🌐 Ravza