Bizning Namangan
839 subscribers
13.8K photos
7.88K videos
6 files
1.77K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
#Онлайн #Учқўрғон #Сессия

Учқўрғонда бўлиб ўтаётган маҳаллий Кенгаш сессиясида туман ҳокими томонидан 2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига алоҳида тўхталди.
· Биринчидан, туманнинг шу йил якуни билан асосий макроиқтисодий кўрсаткичларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 973,0 млрд сўмни ёки 115,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 105,0 фоизни, пудрат ишлари 106,7 фоизни, чакана савдо айланмаси 100,0 фоизни ва хизматлар ҳажми 101,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ёки барча соҳаларда белгиланган прогноз параметрлар ортиғи билан бажарилмоқда.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 4,8 млн сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5,3 млн сўмни, пудрат ишлари 1,2 млн сўмни, чакана савдо айланмаси 3,1 млн сўмни ва хизматлар ҳажми 2,2 млн сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджет даромадлари режаси 2020 йилда 87,5 млрд сўмни ташкил этган бўлса, амалга оширилган тадбирлар натижасида 95,5 млрд сўмга ёки 109,1 фоизга бажарилди (8,0 млрд сўм ортиғи билан таъминланади).

@voqif_uz
#Онлайн

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқда Ёшлар билан учрашиб, сайёр қабул ўтказмоқда.

Ҳозирга қадар йигирмага яқин мурожаатлар жойида ҳал этилди

@voqif_uz
#Онлайн

«Кредит бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак!» Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ёшлар билан сайёр қабули давом этмоқда.

Ғиёсиддин Тожибаев сартарошхона қуриш учун ер сўраб мурожаат қилди. Унинг масаласи шу жойнинг ўзида ҳал бўлиб, икки сотих ер ажратилди.

Сафура Темирова олий таълимда шартнома асосида ўқишини, уни тўлашда қийналаётганини айтди. Унинг мурожаати ёшлар агентлиги томонидан ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Ҳозирга қадар ер, кредит бўйича қирқдан ортиқ мурожаатлар бўлди. Вилоят раҳбари тегишли мутасаддиларга бу мурожаатларни тезкорлик билан ечишга топшириқ берди.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн #гигант_ош

Наманган "Афсоналар боғи" да 5 тоннадан ошиқ гигант қозонда, ош дамланди.

@voqif_uz
#Онлайн

Давлатобод туманида 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда сектор раҳбарлари, нуронийлар, спортчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар янги спорт иншооти фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, мазкур спорт мактабида 3 та теннис корти, 120 ўринли катта зал мавжуд.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн.
Наманган вилоят хокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят журналистларини байрам билан қутламоқда.

@voqif_uz
#online

#matbuot_anjumani

#онлайн Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “www.taklifim.uz” порталининг тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов порталнинг аҳамияти, уни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишнинг заруратига алоҳида тўхталиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги АКТ ривожлантириш маркази раҳбари Баҳтиёр Ахунбабаев порталнинг имкониятлари, таклифларни киритиш бўйича кўргазмали тақдимот ўтказмоқда

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, бошқарувда кенг жамоатчилик иштирокига эришишда ОАВ вакиллари ва блогерларнинг ўрни беқиёс.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, дастурларни ишлаб чиқишда аҳоли фикрини ўрганиш ва унга суяниш, энг асосийси вилоятимизда истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг таклифларини тизимлаштириш, гуруҳлаш ҳамда ҳудудий ва соҳалар кесимида зарурлик даражасини аниқлаштириш орқали кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.
Ушбу портал мамлакатимизда илк маротаба Наманган вилоятида келгуси йил учун инвестиция ва бошқа ҳудудий дастурларни шакллантиришда фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг берадиган таклифларини қабул қилиш, ишчи гуруҳи томонидан ўрганишда шаффофликни таъминлашнинг замонавий механизми ҳисобланади.

Ижтимоий соҳада умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт муассасалари, спорт ҳамда маданият объектларини янги қуриш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш каби таклифлар киритиш имкониятлари мавжуд.
Мухандислик-коммуникация ва инфратузилма объектлари бўйича ички йўлларни асфальтлаш, шағаллаш, электр таъминоти, ичимлик суви ҳамда оқава сув (канализация) йўналишларида тармоқ тортиш, реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш, таянч устунлари (столба), ТП (трансформатор) ўрнатиш, иншоот қуриш каби таклифларни бериш мумкин. Бундан ташқари, интернет ва алоқа, кўча ёритиш тизимлари, чиқиндихона ташкил этиш, транспорт йўналишлари ва автобекатларни қуриш каби йўналишларда ҳам таклифлар киритиш имкони яратилди.

@voqif_uz
#Онлайн

Муҳтарам Президентимизнинг йиғилиш баёнларида белгиланган инвестиция дастури асосида қуриб битказилган Янги Наманган туманида жойлашган 2021 йилда ўзи фаолиятини бошлаган 2-сонли туғруқ комплексида Вилоят хокимлиги томонидан жарохлик столи ва наркоз аппарати ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2022 йилнинг биринчи дақиқаларида тўғилган чақолоқнинг отаси Тохиров Орифжонга телевизор совға қилинди.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

@voqif_uz
#Онлайн

Анжуманда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуритдинов "2021 йил давомида умумий қиймати 100,8 млрд сўм бўлган 43 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди", дея алоҳида рақамларга тўхталди.
Бошқарма бошлиғи ўз маърузасида бу рақамларни қуйидагича изолади. - Шундан ўз маблағи 84,6 млрд сўм, банк кредити 16,2 млрд сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 434 та янги иш ўринлари яратилди.

Мамлакатда ички туризмни қайта тиклаб олиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар жамоалари, корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг вилоят ҳудуди ва вилоятлараро саёҳатларини ташкил этиш режа-жадваллари тасдиқланди ва саёҳатлар амалга оширилди.
Бунда Наманган вилоятида 2021 йилнинг январ - декабрь ойлари давомида 325.600 нафар сайёҳлар маҳаллалар кесимида ҳамда 16 425 нафар сайёҳлар ташкилот ва муассасалар кесимида мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқарилди.

@voqif_uz
Bizning Namangan
Photo
#Онлайн

Анжуманда қайд этилган маълумотлардан иқтибослар

2021 йилда туризм соҳасида ишга тушган лойиҳалар:

🔹 “Поп Туризм” мажмуаси.
Поп туманида тоғ этагида 54 гектар майдонда миллий, жахон стандартларига жавоб берадиган Туризм мажмуаси лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 2,1 млн.АҚШ доллари тўлиқ хорижий инвестиция маблағлари, 0,4 млн.АҚШ доллари банк кредити хисобланади ва хозирги кунга қадар лойиҳа қурилиши учун 1 млн. АҚШ долларидан зиёд маблағ ўзлаштирилган.
Ушбу лойиҳа “Apart Hotel Cosmos” МЧЖ томонидан Россия Федерациясининг “Строй Лидер” МЧЖ фирмалари билан хамкорликда амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида 200 ўринли 3 юлдуз тоифадаги меҳмонхона, 205 ўринли ўтов типидаги дам олиш маскани, 3 км узунликдаги йўловчи ташувчи дор йўли, овқатланиш шаҳобчалари, сузиш хавзаси, болалар майдончалари, кичик амфитеатр ва соғломлаштириш марказлари ўрин олган.
Лойиҳа 2021 йилнинг сентабрь ойида биринчи қисми қурилиб фойдаланишга топширилди.
🔹 “Афсонлар водийси”
Наманган вилоятнинг туризм “магнити” ҳисобланган, умумий қиймати 918,0 млрд.сўмлик 155 гектар майдонни эгаллаган “Афсонлар водийси” истирохат, кўнгилочар боғида айни пайтда 113 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2 400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1 800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган. Боғ тўлиқ фойдаланишга топширилса йилига 600 минг нафар сайёҳлар ва маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

@voqif_uz
Bizning Namangan
Photo
#Онлайн

Наманганнинг туризмини ривожлантиришдаги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш борасида ҳам матбуот анжуманида алоҳида таъкидланди.

🟣 “Афсоналар водийси” боғини вилоятнинг “чорловчи нуқтаси” сифатида фойдаланиш орқали, вилоятга ташриф буюрган меҳмонларни ҳудуд бўйлаб саёҳатларга жалб этиш.
Амалга ошириш механизми:
🔸Ушбу маскан бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда турли инфотурлар ташкил қилиш;
🔸вилоятда фаолият юритаётган туроператорларни бир жойда жамлаш орқали боғ ҳудудида “Visitor centre” фаолиятини йўлга қўйиш;
🔸 “Visitor centre”да турли йўналишларда ишлаб чиқилган турпакетларни ташриф буюрувчиларга сотиш чораларини кўриш;
🔸Меҳмонлар учун транспорт хизматлари ва гид-экскурсоводлар фаолиятлари йўлга қўйилади.

🟣 Тесктиль корхоналарнинг мавжуд салоҳиятларидан фойдаланган ҳолда, ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Shopping” туризмини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш механизми:
🔸Текстиль корхоналарида мавсумдан чиққан маҳсулотларнинг омборда тўпланиб қолинишини олдини олиш мақсадида, маҳсулотларга турли чегирмалар жорий қилиш ва республика бўйлаб олдиндан тарғиб қилиш;
🔸Бошқа вилоятларнинг марказий кўчаларидан тўғридан-тўғри Наманганга келувчи автотранспорт воситалари фаолиятини (текстиль корхонаси ҳисобидан ёки маълум бир қисми маҳаллий ҳокимлик томонидан қоплаб берилади) йўлга қўйиш;
🔸 Тўй маросимлари учун келин ва куёв сарполарини Наманган вилоятидан ҳарид қилишга чорлаш бўйича тарғибот қилиш;
🔸 Ёшларда ишлаб чиқаришга бўлган қизиқишларини шакллантириш мақсадида, бевосита ишлаб чиқариш жараёнларини кўрсатишни ҳам йўлга қўйиш орқали саноат туризмини ҳам ривожлантиришга эътибор қаратиш;
🔸Вилоятда турли “Fashion week” ва соҳага оид мастер класслар ташкил қилиш орқали, Наманган шаҳрини Осиёнинг “Милан” шаҳрига айлантириш.

🟣 Вилоятда тиббий туризмни, хусусан клиникалар фаолиятини янада ривожлантириш чораларини кўриш.
Амалга ошириш механизми:
🔸Қўшни республикаларнинг чегарадош туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг тиббиёт хизматларига бўлган талабидан келиб чиқиб, тиббиёт туризмини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишда мақсадли тарғиботни амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
🔸Дастурга мувофиқ, дастлаб чегарадош ҳудудларда мобил тиббиёт хизматлари ташкил этиш, иккинчи босқичда бевосита қўшни республикаларга ташрифлар ташкиллаштирилган ҳолда Наманган вилоятида мавжуд тиббиёт муассасалар имкониятлари ҳамда салоҳияти бўйича тақдимотларни амалга ошириш билан бир қаторда жойларда тиббий кўриклар ўтказиш орқали кенг тарғиботни йўлга қўйиш;
🔸Қўшни республикаларда даволаниш мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудлар ўртасида жойлашган чегара постларидан ўтиш тартибларини соддалаштириш.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН

#Мобил_мухбир

📍Чуст туманида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабули ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда инсон қадри устуворлигига эришиш мақсадида халқ билан мулоқот, мурожаатлар билан шаффоф ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН

Айни дамда, Наманган шаҳридаги “Ахсикент” меҳмонхонаси конференциялар залида Covid-19 қарши кураш ва Миллий эмлаш жадвали бўйича иммунизация масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

@voqif_uz
#Онлайн.

Айни дақиқаларда туманимиздаги 48-умумтаълим мактабида Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори ижросига бағишланган туман семинари бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб, семинар иштирокчилари қарор ижроси бўйича мактабда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишмоқда.

Семинар давом этмоқда.

@voqif_uz
#Онлайн

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида "Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг: Шошилинч тиббий ёрдам ташкил қилишнинг долзарб муаммолари «ШОШИЛИНЧ ТИББИЁТДА ИННОВАЦИЯЛАР» мавзусидаги XVII Республика илмий-амалий анжуманининг расмий очилиш маросими бошланди.

@voqif_uz
#Наманган_шаҳар_ҳокими
#Онлайн

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов 2-сонли шаҳар туғруқхонасида ҳамда туғруқ комплексида 2023 йилнинг илк сонияларида дунёга келган чақалоқларнинг ота-онасини табрикламоқда.

Туғруқхона навбатчи ҳамширасининг маълум қилишича 2023 йилнинг илк дақиқаларида 2 қизалоқ ҳамда 2 нафар ўғил бола дунё юзини кўрди.

Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов чақалоқларнинг ота-оналари, яқинларини муборакбод этиб уларга эсдалик совғаларини топширди.

Туғруқхонада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича шифокорлар билан мулоқот қилинди.

@voqif_uz
👍1
#онлайн

"Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ва қорақолпоқ тилларида янги авлод адабиётлари яратилади.

Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади..."

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Саноқли дақиқалардан сўнг “Silk Road Samarkand” мажмуаси “Minyoun” меҳмонхонасида Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади.

ССВ Матбуот хизмати ушбу тадбир тафсилотларини онлайн ёритиб боради.

@aslfakt_uz
🥰1