Bizning Namangan
1.06K subscribers
13.6K photos
7.71K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
#Матбуот_анжумани #Давлатобод_тумани_ҳокимлиги #Ижтимоий_тармоқлар #ОАВ #Журналистлар #Блоггерлар #Тармоқ_фойдаланувчилари #Кенг_жамоатчилик

Журналист ва блогерлар учун иссиқлик тизимини модернизация қилиш юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда Наманган вилоят Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Давлатобод туманидаги 350 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун марказий қозонхоналар қуриш ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ва “2022/2023 куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида Пресс-тур ўтказилди.

Пресс-турга ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Пресс-тур иштирокчиларига Давлатобод тумани “Навбахор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган РК-1 марказий қозонхонаси ва кўп қаватли уйларда демонтаж ва монтаж ишлари, хонадонларга замонавий биметал иситиш радиаторларини ўрнатиш ишлари, уйларнинг ер тўла қисмига (ИТП) индивидуал иссиқлик пунктини ишлаш тизими билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек журналист ва блогерларга, қурувчи ташкилотлар томонидан қурилиш ишларида аҳоли эътирозлари, тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган камчилклар юзасидан ҳам саволларига жавоблар берилиб яқин кунларда камчиликлар бартараф этилиши билдирилди.

@voqif_uz