Bizning Namangan
847 subscribers
13.8K photos
7.88K videos
6 files
1.77K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат....

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!

Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!

@voqif_uz
#Ибрат

Аччиқ ҳақиқат...

Оёқлари шишиб кетгунича намоз ўқиган Муҳаммад (с.а.в.) нинг

Кўзлари шишиб кетгунича ухлайдиган умматимиз.

© Нажиб Фозил

@voqif_uz
#ибрат

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ
!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

@voqif_uz
#Ибрат

Бир пайтлар бир журналда ўқиган эдим: «Тонг пайти эшик тақиллади. Хонадон бекаси чиқиб қараса, тиланчи экан. Картмонидаги охирги юз риёлни олиб Унга узатди ва ичидан ўтказди: «Ë Роббим, ўн баробар, ўн баробар».
Сўнг ошхонага кириб, нонуштага уннади. Бу орада эри ҳам уйғониб, хонасидан чиқди ва дастурхонга ўтирди. Суҳбат асносида эр хотинига деди: «Ҳа, сал бўлмаса, ёдимдан кўтарилай дебди. Ана у стол устига конверт қўйдим. Кеча ишдан қайтаётиб почтага учраган эдим, сенга келибди», деди. Аёл туриб конвертни очиб қараса, газетага ёзган мақоласига қалам ҳақи жўнатишибди. Ажабланарли жойи шундаки, пул роппа-роса минг риёл эди!

©Ҳомиджон Ишматбеков

@voqif_uz
#ибрат

Парҳез турларининг энг гўзали, ғийбат қилиб одамларнинг гўштларини ейишдан тийилишдир.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

"Иккинчи жуфт" деб номланган Миср фильми атиги 4 дақиқа давом этади ва Миср кинофестивалида энг яхши қисқа метражли фильм мукофотига сазовор бўлди.

@voqif_uz
🥰1
#ибрат

Агар фарзандим мендан олдин вафот этса нима қиламан?
Ёки мен у кичиклигида вафот этсам нима қилади? Унга ким тарбия беради? Ким меҳр беради?
Боламни ухлатаётиб, унга қараб шуларни ўйлай бошладим. Сўнг менинг сийнамга Раҳмон ва Раҳийм сифатини жойлаб қўйган Аллоҳ, мен бўлсаму бўлмасам, бошқаларни сабабчи қилиб ҳам ўша меҳрни бера олади. Тарбияни ҳам беришимда ҳозир Аллоҳ мени сабабчи қилаётган бўлса, мен ўлсам ҳам бошқасини сабабчи қила олади. Асл қайғуришим керак бўлган нарса, фарзандимнинг охирати бўлиши лозим. Ўлим бу айрилиқ дегани эмас. Асл айрилиқ ўлимдан сўнг биримиз Жаннат биримиз (Аллоҳ асрасин) Жаҳаннамга кетишимизда бўлади. Шунинг учун мана шундай боқий айрилиқ бермаслигини дуо қилиб сўраб, Аллоҳ қодир қилганча гўзал тарбия бериш керак. Ўзидан ҳидоят, ёрдам, тавфиқ сўраб, гўзал нарсалар ҳақида ўйлаш керак.

© Тунчироқ

@voqif_uz
#ибрат

Бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

@voqif_uz
#ибрат
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти билан бошла, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўл.

Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса Аллоҳ ҳохласа албатта ижобад бўлади!

Ассалому алейкум!

@voqif_uz
👎1
#ибрат

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

@voqif_uz
#ибрат

Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?

60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради.

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

-Тавбани кечиктирманг
-Аллоҳнинг эшигини ҳеч ким қулфлай олмайди!


@voqif_uz
#ибрат

​​Оғир кечган 7 соатлик операциядан кейинги сурат: янги туғулган чақалоқ, ўзининг марҳума онаси олдида,  ўнг тарафда эса уларни операция қилган доетор.

Гап шундаки, она учун бу туғуруқ ҳавфли бўлган, лекин она фарзанди учун ҳаммасига рози бўлган, чунки бу фарзанди 11 йил кутилган эди.

Операция давомида онани ҳам, болани ҳам, асраб қолишга ҳаракат қилинди. Лекин иложи бўлмади, онанинг илтимосига кўра унинг фарзанди ҳаётигина сақлаб қолинди.

Она ўз фарзандини бир неча дақиқа давомида биринчи ва оҳирги мартта бағрига босди, юзларидан ўпди ва секин кўзлари юмилди.

Миллатнинг улуғлиги — онанинг улуғлиги билан белгиланади. Онага бўлган эҳтиром — миллатга бўлган эҳтиромдир. Оналаримизни Аллоҳ асрасин.

@voqif_uz
👍2
#ибрат

Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди. Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди. У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.

Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!

Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг! Чунки "қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.

Оғир кунда жонингизга оро кирганларни ташлаб кетманг!

@voqif_uz
#Ибрат #Хокимлар

Зилзила эпицентри бўлган Хатай вилоятининг биргина омон қолган шахри Эрзин.

Хатай вилояти Эрзин шахрининг ёш хокими Оккеш Элмасўғли:

"Мен хатто 1 та бинонинг ноқонуний қурилишига рухсат бермадим. Улар мендан ғазабланишди, танқид қилишди ва қуйидаги сўзлар билан қўрқитишди: "халол бўлган битта сенми?" Лекин хозир виждоним безовта қилмаяпти".

Маълумот учун, Эрзин шахри худудида биронта хам бино қулаб тушмаган. Эрзин - бу вайронагарчилик бўлмаган ягона худуд...

@voqif_uz
#Ибрат

Дада деб қўйилар илк бора қадам,
Дадаси бор олам энг гўзал олам.
Дунёда бахтлидан бахтлироқ одам,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Тоғлар гўзал бўлар,қишда қорида,
Куй ҳам жилоланар найда торида.
Бу бахтни  ҳис қилинг улар борида,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Пайти келар борингизни бериб ,жим,
Йиғлайсиз сўзингиз айтолмай иним.
Отангиз тафтини ким беради ким,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Ҳаётидан ўксиб нолимас улар,
Фарзандларин кутиб санайди кунлар,
Агар, дуо қилса омадинг кулар,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Дадажон, сизни яхши кўраман!

@aslfakt_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_учун

Тошкентлик Нодирбек исмли бой! Оллохни рози қилиш йўлида астойдил камбагал фукароларга ёрдам беришга киришди.
​​#ибрат

Ўзингизга ишонинг

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига оқариб кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…
”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси ҳашаматли уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда, камин устида эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси бор эди...

P.S.: Ўзгаларнинг сиз ҳақида фикрларига эътибор берманг. Асосийси, ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!

@bizningnamangan
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
• Саҳоватли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

Яқинларга улашиб қўйинг!

@bizningnamangan