Bizning Namangan
1K subscribers
13.6K photos
7.72K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#УЙЧИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЙЧИ ТУМАНИДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИНГ КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИ.

ТУМАННИ ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲАТЛАР.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бир неча сонияларда ўз рангини ўзгартира оладиган БМW Х-7 автомобили.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Даҳшат 🔞

Зангиотада дугонасининг 38 ёшли отаси 14 ёшли бу қизни 8 ой зўрлаб келган. Агар кимгадир айтсанг ўлдиришини айтиб қўрқитгани айтилмоқда 😨😱

@voqif_uz
Она ҳақида ажойиб шеър экан

@voqif_uz
NURIDDIN DOMLA XOLIQNAZAROV - OTA NIDOSI
Ҳамма нарсани тўхтатиб бир мана шу маърузани тинглаб кўринг. Фақат охиригача тингланг! (Отаси борларни йиғлатти бу Маъруза)

Муфтий Устоз Нуриддин домла ҳазратлари

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📿 Истиғфор айтинг.

🎙Муфтий Нуриддин домла


@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КEЧИРГИН БОЛАМ

Бир кун келиб кексайиб қолсам,
Гапиришдан, юришдан толсам,
Сени қийнаб, ташвишга солсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Уст бошимни булғаласа лой,
Яноғимда қолмаса чирой,
Дастурхонга тўкиб қўйсам чой,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ташвиш бўлсам йил ўтган сари,
Эзмалансам бола сингари,
Юзингни ҳеч бурмагин нари,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ҳасратларим қалашиб кетса,
Инжиқлигим сал ошиб кетса,
Сўзларимдан ҳарф тушиб кетса,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Тутдек бўлиб ерга тўкилсам,
Давраларда бошингни эгсам,
Эҳ баъзида жонинга тегсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Овқатимни чайнолмай қолсам,
Бир коринга яролмай қолсам,
Оёқ тортиб, юролмай қолсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Кўп гапирсам тутмагин бошинг,
Эзмалансам уймагин қошинг,
Тўкиб қўйсам устимга ошинг,
Инжиқлигим кечиргин болам

Қоматингдан ўзим ўргилай
Кулгуингдан таскинлар терай
Зардаларинг кўрмай жон берай,
Мен шўрликни кечир жон болам.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта уҳла, эрта тур...☝🏻

Яқинларга улашинг

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онаси ёпган иссиқ нонларни соғинганлар учун 😊

@voqif_uz
#Диққат #Тезкор
⚡️⚡️Қозоғистон чегаралари Ўзбекистон ва Россия учун очилди

@voqif_uz
❗️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этган.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ
– 17 690 386 киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 17 913 057 киши

‼️2022 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп.

П/С: Шундай экан, бўйдоқлар шошиламиз! «Бир йигитга 3 та қиз тўғри келади», «Дарахтни тепса қиз ёғилади» деган гаплар бугунги кунга тўғри келмаяпти😂

@voqif_uz
🕋 ҲОЖИЛАР 14 ИЮЛДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

🇺🇿 “Ҳаж – 2022” дастури доирасида зиёратчиларимиз шу йил 14 июль–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади
.

Ўзбекистонга қайтувчи ҳамюртларимиз ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.

✈️ “Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Юртдошларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар таклиф этилади.

🤲🏼 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Москвадаги сайлгоҳлардан бирида кучли шамол оқибатида қулаган дарахт бир эркакни босиб қолди. Жабрланувчи ҳодиса жойида вафот этган.

@voqif_uz
❗️Медведев йиғилган пулларни рублда сақлашни маслаҳат берди

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари доллар ва евро курсларининг тенглашгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди. У жамғармаларни рублда сақлашни маслаҳат берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Британиянинг ўзлари ўз иқтисодиётларини ва Европани инқирозга олиб келди:

"Америкаликларнинг марҳаматидан "фойдали европалик аҳмоқлар" кўпроқ азоб чекишди. Лекин уларга одам ачинмайди, чунки айнан Европа Иттифоқидан русофоблар Россия билан гибрид уруш бошлади ва бизга қарши кенг иқтисодий фронт очди... Замонавий дунёга доллар, евро ва фунт стерлинг етарли эмас. Ҳозирча эса $1 = €1”.

💵=💶

@voqif_uz
Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова турмуш қурмоқчи

Буни хонанда Озода Нурсаидова Instagram саҳифасида маълум қилди.

@voqif_uz
🌑Бугун 13 июль куни Суперойни кўришингиз мумкин

Табиий сунъий йўлдош сайёрага иложи борича яқинроқ келади. Ушбу ҳодиса туфайли сиз Ердан ой дискининг одатдагидан каттароқ ҳажмини кўришингиз мумкин. Бу жуда камдан-кам ҳолларда содир бўлади

Бугун Тошкент вақти билан 19:38 дан кейин кузатилиши кутилмоқда.

@voqif_uz
Erkak kishining qalbini portlatib yuboradigan ikki holat bor

Birinchisi, uch yashar qizining kulib turib, «sizni hammadan yaxshi ko‘raman, dadajon» deyishi.

Ikkinchisi, o‘sha qiz ulg‘ayib, kelinlik libosida, yig‘lab turib, «bergan tuzingizga rozi bo‘ling, dadajon» deyishi...


@voqif_uz
ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

1. Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).
2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).
3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).
4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
6. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).
7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис:
"Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
8. Садақани яширинча бермоқ. Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ. Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".
10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.🌐 Ravza

@voqif_uz
📍Қизил ловия камқонликни даволашга ёрдам беради

✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:

🫕 Қизил ловия таркибида бошқа маҳсулотларга қараганда темир моддаси юқори, бу эса камқонликни даволашда энг фойдали табиий маҳсулотдир.

100 грамм қизил ловия таркибида темир, калий, оқсил, С витамини, магний ва бошқа фойдали микроэлементлар.мавжуд.

🥗Озиш мақсадида. Қизил ловия иштаҳани пастлатади ва тез углеводларни ҳазм бўлишини секинлатади.

🫀Юрак учун. Ўзида аргинин сақлагани сабабли азот алмашинувида қатнашиб, қон айланишини яхшилайди, бундан ташқари, қондаги глюкоза миқдорини пастлатиб, қандли диабетнинг олдини олади.

🙆‍♀️ Ичаклар фаолиятига. Клетчаткага бой бўлганлиги учун овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичакларни тозалаб, шлаклар ва токсинлардан халос қилади.

📌Иммунитетга. Таркибидаги олтингугурт организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.

🧑‍⚕️Манба: "Соғлом ҳаёт"

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон Ё ПИРИМ деманг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


❗️Видеони имкон қадар тарқатинг, бу сўзни жуда кўпчилик ишлатади. Одамлар билмасдан гуноҳкор бўлиб қолишмасин...

@voqif_uz