Bizning Namangan
1.06K subscribers
13.6K photos
7.71K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online

Видео: Наманган шаҳрида ўтказилаётган Гуллар паради бошланиш арафасида.


@voqif_uz
#online

«Яшил» деҳқон бозоридаги нархлар ўрганилди

Бугун туман сектор раҳбарлари, бозор ҳудудида жойлашган савдо расталаридаги нарх-наво ва ободонлаштириш ишларини ўрганишди.

Туманда жойлашган Яшил бозоридаги нарх-наво ҳам аҳоли талабига мос равишда бўлиши керак. Хозирда бозор ҳудудудида қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар, турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар.

Шунингдек бозор ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ноқоқнуний қурилмалар аниқланиб белгиланган тартибда чоралари кўрилди. Айримларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

@voqif_uz
https://www.facebook.com/samandar.mominov.18

Bugun soat 19:00 Namangan tumanida tashkil etilayotgan "Yangi O'zbekistonda erkin va farovon yashaylik" shiori ostidagi madaniy tadbirni yuqoridagi silka orqali #ONLINE tomosha qilishingiz mumkin!

Namangan viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi axborot xizmati

@voqif_uz
#online

Халқлар Дўстлиги маҳалласида обод маҳалла дастури доирасида ичимлик суви тармоғи таъмирланмоқда

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда бўлиб обод маҳалла дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Жумладан, Халқлар Дўстлиги маҳалласида бўлиб марказий кўчадан ўтувчи сув тармоғини таъмирлаш ишларини назорат қилди. Маълумот учун ушбу ишлар якунига етказилгач ушбу маҳалла ва туташ ҳудудларда ичимлик суви таъминоти сезиларни даражада яхшиланади.

@voqif_uz
#Online

Ёрқин лаҳзаларга бой ўтаётган “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остидаги гала-концертдан фото лавҳалар

Ушбу гала-концерт дастурида эл суйган санъаткорлар ёшларга ҳуш кайфият улашмоқда.

@voqif_uz
#online

Норинда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Бугун эрта тонгдан Норин туманидаги 47-сонли  махсус интернет мактабида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан 0 ёшдан 18 ёшгача диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун чуқурлаштирилган оммавий тиббий кўрик ташкилланди.

"Саломатлик куни"да туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари иштирок этдилар.

Мутахассислар томонидан туман аҳли, айниқса аёллар ва болаларнинг саломатлиги  астойдил ўрганилиб, касаллиги аниқланган кишиларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Зеро, давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига берилаётган эътибор кундан-кун ўз самарасини бермоқда.

@aslfakt_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online

Yoshlar festivalining mexmon sanatkori xonanda, bloger Ozoda kuylamoqda.

@aslfakt_uz
#online

Ғалаба кўчасида асфальтлаш ишлари бошланди.

Туман ҳокими, "Ғалаба" кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ва қуриш ишлари билан танишди.

Дастур асосида Давлатобод туманининг "Ғалаба" кўчасини "Хизмат кўрсатиш кўчаси"га айлантириш режалаштирилган.

"Ғалаба" кўчасини "Хизмат кўрсатиш кўча"сига айлантириш орқали, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилади.

Ҳозирда ушбу кўчада асфальтлаш, йўл текислаш, лоток ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: кўчанинг 2185 метр масофасига асфалт қопламаси ётқизилади. Замонавий пиёдалар йўлаклари қурилиб, йўлнинг икки томонига лотоклар ётқизилади.

@aslfakt_uz
#Online

Чортоқ бозорининг фойдаланишга топширилиши туман аҳлига байрам туҳфаси бўлди

Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси арафасида Чортоқ  деҳқон бозори янги лойиҳа асосида қуриб битказилиб, замонавий кўринишга келтирилди.

Буткул янги қиёфа касб этган савдо мажмуасининг 16 та павильонда 350 та савдо расталари бунёд этилиб, сотувчию харидорларга қулай шароит яратилди.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида-алоҳида жойлаштирилди. Савдо дўконларида ҳам лойиҳага монанд равишда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ён-атроф ободонлаштирилди. Маҳобатли дарвозадан кираверишда фавворалар ишга туширилди.

Унинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков сўз олиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган байрам ҳамда бозорнинг фойдаланишга топширилиши билан муборакбод этди.

Иштирокчилар билан биргаликда бозорда яратилган шароитлар билан танишилди.

@aslfakt_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#online

Чорсу бозори ҳудудидаги тирбандликларга чек қўйилади

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев шаҳар марказидаги энг кўп транспорт тирбандликлари юзага келадиган "Чорсу" деҳқон бозори ҳудудидаги вазиятни ўрганди.

Барчамизга маълум бозор атрофида 3 та ер ости ўтиш йўлаклари мавжудлигига қарамай пиёдалар белгиланмаган жойлардан ўтиш оқибатида ҳаракат хавфсизлигига жиддий хавф туғдириш баробарида тирбандликларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар иштирокида пиёдалар учун қўшимча йўл очиш, бозор яқинидаги чорраҳани айланма ҳаракатланиш йўлига алмаштириш таклифлари кўриб чиқилди.

Ушбу таклифларни синов тариқасида амалга ошириш, муаммоларни бартараф этиш, пиёдаларга, транспорт ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ҳокими тегишли кўрсатмалар берди.

@bizningnamangan
#online

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Фазман корхонасида бўлди

«Fazman tekstil» МЧЖ Европа стандартларига мос келадиган «Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш» билан шуғулланади

Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. долларни ташкил этиб, тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.

Корхонада Машҳур бренд остида «Костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари» ишлаб чиқарилмоқда.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбари Актам Хаитовни корхона фаолияти билан таништирди ва ишчи ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни барчаси халқ розилиги ва яхши яшашлари учунлиги таъкидланди.

@bizningnamangan