Bizning Namangan
1K subscribers
13.6K photos
7.72K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
#Ибрат

Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Чунки онанг бундан сенданда кўпроқ хафа бўлади.

Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин! Онани хурсанд қилган жаннатга киради!

@voqif_uz
#Ибрат

Қиз фарзанди борлар ўқисин!

Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.

Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса ҳам бермас экан.
- Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
- Узр отажон бу кунда бера олмайман, ҳали мен хисобимни билмайман балким меники ҳам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
- Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота ҳисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.

АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга хитоб қиларкан.

Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, ҳаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.

Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...

Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар ухлаб қолган бўлса ҳам.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Охиригача эшитиб ҳулоса чиқарамиз.. 😢
Ибрат учун танишларга юборамиз.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат....

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!

Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!

@voqif_uz
#Ибрат

Аччиқ ҳақиқат...

Оёқлари шишиб кетгунича намоз ўқиган Муҳаммад (с.а.в.) нинг

Кўзлари шишиб кетгунича ухлайдиган умматимиз.

© Нажиб Фозил

@voqif_uz
#ибрат

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ
!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

@voqif_uz
#Ибрат

Бир пайтлар бир журналда ўқиган эдим: «Тонг пайти эшик тақиллади. Хонадон бекаси чиқиб қараса, тиланчи экан. Картмонидаги охирги юз риёлни олиб Унга узатди ва ичидан ўтказди: «Ë Роббим, ўн баробар, ўн баробар».
Сўнг ошхонага кириб, нонуштага уннади. Бу орада эри ҳам уйғониб, хонасидан чиқди ва дастурхонга ўтирди. Суҳбат асносида эр хотинига деди: «Ҳа, сал бўлмаса, ёдимдан кўтарилай дебди. Ана у стол устига конверт қўйдим. Кеча ишдан қайтаётиб почтага учраган эдим, сенга келибди», деди. Аёл туриб конвертни очиб қараса, газетага ёзган мақоласига қалам ҳақи жўнатишибди. Ажабланарли жойи шундаки, пул роппа-роса минг риёл эди!

©Ҳомиджон Ишматбеков

@voqif_uz
#ибрат

Парҳез турларининг энг гўзали, ғийбат қилиб одамларнинг гўштларини ейишдан тийилишдир.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

"Иккинчи жуфт" деб номланган Миср фильми атиги 4 дақиқа давом этади ва Миср кинофестивалида энг яхши қисқа метражли фильм мукофотига сазовор бўлди.

@voqif_uz
#ибрат

Агар фарзандим мендан олдин вафот этса нима қиламан?
Ёки мен у кичиклигида вафот этсам нима қилади? Унга ким тарбия беради? Ким меҳр беради?
Боламни ухлатаётиб, унга қараб шуларни ўйлай бошладим. Сўнг менинг сийнамга Раҳмон ва Раҳийм сифатини жойлаб қўйган Аллоҳ, мен бўлсаму бўлмасам, бошқаларни сабабчи қилиб ҳам ўша меҳрни бера олади. Тарбияни ҳам беришимда ҳозир Аллоҳ мени сабабчи қилаётган бўлса, мен ўлсам ҳам бошқасини сабабчи қила олади. Асл қайғуришим керак бўлган нарса, фарзандимнинг охирати бўлиши лозим. Ўлим бу айрилиқ дегани эмас. Асл айрилиқ ўлимдан сўнг биримиз Жаннат биримиз (Аллоҳ асрасин) Жаҳаннамга кетишимизда бўлади. Шунинг учун мана шундай боқий айрилиқ бермаслигини дуо қилиб сўраб, Аллоҳ қодир қилганча гўзал тарбия бериш керак. Ўзидан ҳидоят, ёрдам, тавфиқ сўраб, гўзал нарсалар ҳақида ўйлаш керак.

© Тунчироқ

@voqif_uz
#ибрат

Бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

@voqif_uz
#ибрат
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти билан бошла, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўл.

Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса Аллоҳ ҳохласа албатта ижобад бўлади!

Ассалому алейкум!

@voqif_uz
#ибрат

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

@voqif_uz
#ибрат

Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?

60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради.

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

-Тавбани кечиктирманг
-Аллоҳнинг эшигини ҳеч ким қулфлай олмайди!


@voqif_uz
#ибрат

​​Оғир кечган 7 соатлик операциядан кейинги сурат: янги туғулган чақалоқ, ўзининг марҳума онаси олдида,  ўнг тарафда эса уларни операция қилган доетор.

Гап шундаки, она учун бу туғуруқ ҳавфли бўлган, лекин она фарзанди учун ҳаммасига рози бўлган, чунки бу фарзанди 11 йил кутилган эди.

Операция давомида онани ҳам, болани ҳам, асраб қолишга ҳаракат қилинди. Лекин иложи бўлмади, онанинг илтимосига кўра унинг фарзанди ҳаётигина сақлаб қолинди.

Она ўз фарзандини бир неча дақиқа давомида биринчи ва оҳирги мартта бағрига босди, юзларидан ўпди ва секин кўзлари юмилди.

Миллатнинг улуғлиги — онанинг улуғлиги билан белгиланади. Онага бўлган эҳтиром — миллатга бўлган эҳтиромдир. Оналаримизни Аллоҳ асрасин.

@voqif_uz