Bizning Namangan
1K subscribers
13.6K photos
7.72K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тезкор
⚡️⚡️Ўзбекистонда автомобил ойналари қорайтирилган ҳолда ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари қорайтирилган автомобил ойналарининг сотуви ҳам йўлга қўйилади. Ўз навбатида бу ҳайдовчиларга катта қулайлик яратади.

@voqif_uz
❗️Қирғизистонда мингга яқин мактаб директори ишдан бўшатилади

Мамлакат президенти "Давлат ва шаҳар таълим ташкилотлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича айрим чора-тадбирлар тўғрисида"ги тегишли фармонни имзолаган.

Унга кўра, мактаб директорлари танлов асосида сараланади, 5 йилдан ортиқ ишлаган умумий таълим ташкилотлари раҳбарлари эса лавозимидан озод этилади.

Фармонга асосан мамлакатдаги 966 нафар мактаб директорнинг лавозимидан кетиши кутилмоқда.

@voqif_uz
#Фиқҳ

ҒУСЛНИНГ СУННАТЛАРИ

1) ғуслга ният қилиш; (мабодо ният қилиш эсдан чиқса ҳам ғусл адо бўлаверади)
"Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар!".
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим.
2) ғуслни "Бисмиллаҳ..." билан бошлаш; (кийимни ечишдан аввал айтилади).
3) икки қўлини бўғими билан қўшиб ювиш;
4) олатни (жинсий аъзони) ювиш;
5) бадандаги нажасни ювиб кетказиш;
6) таҳорат олиш (сув тўпланадиган жойда турган бўлса, оёқлар кейин ювилади, аксинча бўлса, оёқлар ҳам ювилади);
7) баданнинг ҳамма ерига етказиб, уч марта сув қуйиш;
8) сув қуйишни бошдан бошлаш, сўнгра аввал ўнг, кейин чап елкага сув қуйиш;
9) оёқларни сув тўпланган жойдан ташқарида алоҳида ювиш;
10) сочи ўрилган аёл (соч ғусл вожиб бўлишидан аввал ўрилган бўлса) бошининг ўзини (сочларининг тагини) ювиши кифоя, ўрими устидан эса масҳ тортади. Агар сочи ёйилган бўлса, унинг ҳаммасини ювади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
🌐 Ravza

@voqif_uz
#Ибрат

Бир пайтлар бир журналда ўқиган эдим: «Тонг пайти эшик тақиллади. Хонадон бекаси чиқиб қараса, тиланчи экан. Картмонидаги охирги юз риёлни олиб Унга узатди ва ичидан ўтказди: «Ë Роббим, ўн баробар, ўн баробар».
Сўнг ошхонага кириб, нонуштага уннади. Бу орада эри ҳам уйғониб, хонасидан чиқди ва дастурхонга ўтирди. Суҳбат асносида эр хотинига деди: «Ҳа, сал бўлмаса, ёдимдан кўтарилай дебди. Ана у стол устига конверт қўйдим. Кеча ишдан қайтаётиб почтага учраган эдим, сенга келибди», деди. Аёл туриб конвертни очиб қараса, газетага ёзган мақоласига қалам ҳақи жўнатишибди. Ажабланарли жойи шундаки, пул роппа-роса минг риёл эди!

©Ҳомиджон Ишматбеков

@voqif_uz
❗️Истамбулда Туркия, Россия, Украина ва БМТ иштирокида Украина дони масаласида музокаралар бошланди. Улар ёпиқ форматда ўтказилади.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат
18+❗️Болалар ва аёллар кўришлари тавсия этилмайди.

Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетди😱

1,5 соатда махсус темир кесувчи асбоб-ускуналар ёрдамида боланинг қўлини чиқариб олинган. Хозирда бола облболницанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

Болаларни эхтиёт қилинглар.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Романтика киноларда бўлади-да...😂

Эрта тонгдан яхши кайфият ҳамрохингиз бўлсин))

@voqif_uz
🏙 Наманган, 14 июль, пайшанба

☀️ +35° .. +22°, Очиқ ҳаво

⛅️ Тонг: 26° C
☀️ Кун: 32° C
🌔 Оқшом: 32° C

🌊 Шамол: Ғарбий-жануби-ғарбий,
3.7 м/с
💦 Намлик: 16%
☁️ Босим: 756 мм сим. уст.

🌙 Ой: Ўсаётган ой
☀️ Қуёш чиқиши: 04:47
⛅️ Қуёш ботиши: 19:48

@voqif_uz
#Диққат #Тезкор
⚡️⚡️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОВИД-19нинг Омикрон штамми янги кўринишлари дунё бўйлаб тарқалаётгани сабабли давлатларни тиббий ниқоб режимини қайтаришга чорлади

@voqif_uz
⚡️🇺🇸Билл Гейтс дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини тарк этиши мумкин: тадбиркор бутун бойлигини хайрия ишларига беришни режалаштирмоқда.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси

1) Одамларга ўзингизни хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Хурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг..

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..

Ибрат учун яқинларга улашинг!

@voqif_uz
Хато қилсалар, уни яширишга уриниб, бирор инсон билиб қолмаслигини истайдилар, билиб қолганлардан ҳам беркитишни сўрайдилар.
Лекин бошқа киши хато қилса, уни ёйиш, ўша хатокорни шарманда қилиш учун шошиладилар.

Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«...Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунё ва охиратда беркитади».
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоятлари.

@voqif_uz
ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Бир киши дўстидан: “Уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:
عن زيدِ بن ثابتٍ رضي الله عنه قال: تَسَحَّرْنَا مَعَ رسول الله - صلى الله عليه وسلم ثُمَّ قُمْنَا إِلَى الصَّلاَةِ. قِيلَ: كَمْ كَانَ بينهما؟ قَالَ: قَدْرُ خَمْسين آيةً. متفقٌ عَلَيْهِ
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. "У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди?", деб сўралди. У: “Эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ .
Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

"Ҳикматлар чашмаси"дан🌐 Ravza

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирор инсонга...

-Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!

-Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!

-Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!

-Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!

«Ўзингни тузат» саҳифасидан


@voqif_uz
Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:

🌤 – Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

🏡 – Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.

🏍 – Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

🚶🏻‍– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

💖 – Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

☝️– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.

👤– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

🌴 – Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.

🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!

👥 - Эй Аллоҳим сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ

@voqif_uz
ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН БИРИДИР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина (ёки Макка) чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ", дедилар. Кейин: "Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди", дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: "Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?" дейишди. "Шояд, булар қуримагунча (ёки то булар қуригунича) улардан (азоб) енгиллатиб турилса", дедилар".

"Олтин силсила, Саҳиҳул Бухорий" китобидан.🌐 Ravza

@voqif_uz
#Диққат

Эртадан бошлаб ўқишни "перевод" қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланади.

Жорий ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

👉
transfer.edu.uz ҳамда my.dtm.uz — республика ОТМлараро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар;

👉
transfer.dtm.uz — хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар.

Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
• Ариза
• Паспорт (жпг ёки пдф шакли)
• Транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (жпг ёки пдф шакли)
• Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун)

Эслатма: Жорий йилдан бошлаб фақатгина 2 тоифа талабаларгагина ички перевод учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уммонда улкан тўлқинлар саккиз кишини океан тубига олиб кетди😳

Фожиа Дофар провинциясидаги Мугсай пляжида юз берган.

Шундан сўнг Уммон ҳукумати бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун сайёҳлик объектларини ёпишини эълон қилди.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Koʻp ishlasak rizqimiz ham koʻp boʻladi deb oʻylashadi, bu notoʻgʻri!

@voqif_uz
❗️Эртадан 200 минг сўмлик пул муомалага чиқади. Аммо Сенат банкнотни ҳали маъқулламаган

Янги пуллар чиқарилишини одатда бир ой олдиндан эълон қиладиган Марказий банк бу сафар янги пул муомалага чиқишига 2 кун қолганда бу ҳақда хабар берди. Боз устига, янги пул дизайни бўйича Сенатнинг розилиги олингани ёки йўқлиги номаълум. Регулятор бундай йирик купюрани муомалага киритиш зарурати бўйича изоҳ бермаётгани турли миш-мишларни кўпайтирмоқда.

@voqif_uz