AZAMAT KAMOLOV
980 subscribers
8.39K photos
1.23K videos
54 files
3.76K links
Download Telegram
#Қутлов

ТАЪЛИМ МОҲИЯТИ ВА ҲАЁТ ҚОНУНИ

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига ишга ўтганимда, гарчи доимо таълимга алоқадор соҳаларда фаолият олиб борган бўлсам-да, бир хавотирим бор эди. Яъни вилоятдаги энг кўп сонли жамоани бошқаришнинг ўзига хос нозик томонлари бўлади, хусусан, қурилиш соҳаси, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида мақомдаги мактабларда ишни тўғри ташкил қилишда тажрибам етармикан, деган ҳадик-хавотирларим бўлганди.

Тошкент вилояти прокуратурасининг бевосита биз билан ҳамкорликда ишлайдиган тажрибали ходимлари ҳамда алоҳида таъкидлашни истардимки, вилоят прокурори Салом Самадовнинг ёрдами, тавсия ва маслаҳатлари бу борада менга катта ҳаёт мактаби бўлди. Бу инсон сиймосида чинакам ватанпарвар шахс, кучли ижрочи, юқори савиядаги ташкилотчи, ёшларга ғамхўр мураббий бўлиб келаётган устозни ўзим учун кашф этдим, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикримга қўшилади.

Раҳбар қандай иш олиб борса, қуйи тизимдаги ходимлар ундан ўрнак, йўналиш олиб ишлайди. Шу маънода, раҳбарнинг ўзида шахсий ташаббус юқори савияда бўлмаса, иш юрмайди. Салом Исматович ўзининг кундалик фаолиятини мактаб ҳаёти, ёшлар масалалари, вояга етмаганларнинг турли муаммоларини энг биринчи навбатда ижобий ҳал этиш билан бошлайди. Доим бир хайрли ташаббус бошланса, дастлаб Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси ёрдамга келади, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Шу ўринда айрим мисолларни келтирсам. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганда, вилоят прокурори, ўз навбатида, туман-шаҳарларнинг прокурорлари мактабларга бориб, ҳовлига ўз қўллари билан кўчатлар ўтқазишди. Ҳали саҳармардонда - мактаб ўқитувчилари, директорлари ишга келмаган вақтда ишга жўнаш олдидан икки туп кўчат ўтқазиб кетай деб борган прокурорларни кўрдик.

Бундан ташқари, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш дейсизми, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчиларига ғамхўрлик дейсизми, таътил вақтларида ёки дам олиш кунларида ўқувчиларга турли саёҳатлар уюштириш бўладими – Юртбошимиз томонидан сектор раҳбарларига қўйилган барча талабларни амалга оширишда прокуратура органлари фавқулодда фаол, асосийси, бу ҳамкорлик бир марталик ноёб ҳолат эмас, мунтазам, давомли кўриниш олган.

Мен ўзим кўрган ва гувоҳи бўлган барча ҳолатларни батафсил ёзолмайман, албатта. Чунки реал ҳолатдан хабардор инсонлар сўзларим самимий эканлигини эътироф этишларига шубҳам йўқ, аммо баъзилар юқоридаги илиқ фикрларимни назорат қилувчи органларга мулозамат, хушомад сифатида баҳолашларидан истиҳола қиламан.

Лекин ҳаёт қонуни ва таълимнинг моҳияти битта – яхши инсонларнинг нега шундай эканлигини сўзлаш, айтиш керак. Чунки дунёда ботирнинг ишию, дононинг сўзи қолади, холос.

Фурсатдан фойдаланиб бугунги қутлуғ сана билан тизимда фидойилик билан хизмат кўрсатаётган барча ходимларни табриклайман. Оилавий тинчлик, касбий муваффақият ёр бўлсин.

Азамат Камолов,
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
AZAMAT KAMOLOV
👉@azamatkamal81👈
#қутлов

"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг асосчиси Бекзод Қобулов бошчилигидаги ижодий жамоанинг шу номдаги янги газетанинг илк сонини нашрдан чиқарганлиги, вилоятимиз босма матбуот нашрлари орасида янги нигоҳ, ракурсдаги янги овознинг пайдо бўлганлиги билан қутлайман.
▶️Бугунги шиддатли давр, ахборот асри дея номланаётган замонамизнинг кексаю-ёш, ишчи-деҳқону, зиёлилари, сиёсатшунос ва иқтисодчилари учун ҳам чекланмаган миқдорда ахборотлар кун сайин эмас, соат, ҳаттоки минут сайин янгиланиб тақдим этилаётганлиги, уларнинг аксарияти эса кўр-кўрона, манзил-мақсади ўрганилмасдан, кўпроқ ном қозониш, (обуначиларни кўпайтириш) шу орқали маълум бир даромадга эга бўлиш учун тарқатилаётганлиги кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми, барчамиз учун оддий, одатий ҳолга айланиб улгурган десак, асло хато бўлмайди.
▶️Албатта, бу ахборотларнинг ичидан ҳар ким ўзига кераклисини олади, лекин биз ёшлар деб ҳисоблайдиган аҳолининг жуда катта қисмини ташкил этадиган қатлам вакиллари ёки ишчи ва бошқа касб эгалари кўп ҳолларда бу ахборотларнинг ҳаммасини ҳам озгина бир ички таҳлил, теран мулоҳаза билан қабул қилавермаслиги ва айрим ҳолларда шов-шув илинжида тарқатиладиган ёлғон ахборотларга ҳам ишониб кетаверишлари ва бу ёлғоннинг кўпроқ одамлар ўртасида тарқалиши учун "жонбозлик" кўрсатишлари ҳам аён ҳақиқат.
▶️Шу маънода лойиҳа эгаларининг телеграмдаги ўз каналлари орқали ёшлар ва ҳаттоки катта авлод вакиллари учун ҳам ҳар томонлама фойдали, ўрни келганда одамни ўйлашга, мушоҳада қилишга, эстетик ва ижодий дидини юксалтиришга хизмат қиладиган ранг-баранг ва тезкор маълумотлар, масъул мансабдорларнинг эътиборсизлиги, айрим жойлардаги ўзига юклатилган вазифага панжа ортидан қараш, ўзибўларчилик, расмиятчилик ҳолатларини ҳам кескин танқид қилиб, кўплаб раҳбарларнинг юзига ойна тутиб бера олаётгани каби газетада ҳам келгусида мутлақо янгича ёндошув, сизу-биз бугун матбуотдан кутаётганимиз, унинг бизга берадиган, ўрнини ҳеч бир бошқа ахборот воситаси билан тўлдириб бўлмайдиган мутолаа завқи, янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун муҳим манба, йўлкўрсаткич вазифасини бекаму-кўст бажаришларига чин дилдан ишонамиз.
Мен бу фикр ва хулосаларни газетанинг биринчи, нишона сонини ўқиб чиқиб ёзмоқдаман. Келгусида бу нашрни албатта ҳар бир мактаб, ўқитувчи-педагогларимиз. илмга чанқоқ ўқувчи-ёшларимизнинг доимий ҳамроҳи, севимли газетасига айланишига тилакдошмиз.
Зеро, сўзни сўз айта олиш санъатига эга инсондан, қўшиқ ваа куйни маҳорат билан чала оладиган ва ижрони маромига етказадиган созанда ва хонандадан эшитганда қалб таскин топганидек, ахборотни ҳам кўр-кўрона, борича эмас, теран тафаккур соҳибининг уйғоқ нигоҳи, ҳеч бир таъмасиз берган ҳаққоний баҳоси асосидаги таҳлил орқали қабул қилиш кишига завқ бағишлайди. Дунёни янада теранг англашга, яшашнинг мазмун-мақсади ва шу борлиқ аро ўзингнинг аслингни, асл "мен"ингни топишга кўмаклашади, унга туртки беради.
📌Алалхусус, мудроқ босаётган қалбларни уйғотгувчи, ҳазрати инсоннинг энг эзгу фазилатлари, сифатларини тарбиялашга бел боғлаган "Ёшлар кундалиги" жамоасининг бу хайрли ишлари, улкан мақсадлари ва бошланган янги парвози юксалсин, юксалаверсин.

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
AZAMAT KAMOLOV
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида — О награждении государственной премией имени Зульфии Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қутлов
#адолат_тантанаси

Ҳақиқат, адолат барибир тантана қилади. Сўнгги йилларда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган ҳар қандай танловлар, беллашувларда шаффофлик, холислик ва энг муҳими адолат қарор топаётганлигига яна бир бор иқрор бўлдим.
Жорий йилда мукофотланганлар орасида Тошкент вилоятидан совриндор бўлган, бугун жамиятда шоира сифатида озми-кўпми танилиб улгурган, шу кичик жуссаси, умрнинг бошланғич фаслидаёқ кўплаб синовларни, дардларни бошдан кечирган, дунёга бошқа нигоҳ билан қарайдиган, ижодкор қалб билан ҳаммага бирдек ишонадиган, ҳар бир ишда ҳикмат, эзгуликнигина кўра оладиган, излайдиган соф кўнгил, метин ирода билан ана шу дардларни ҳам мардонавор енга олган, жияним Кумуш Абдусаломованинг борлигини кўриб, ниҳоятда севиндим.
Чекка бир қишлоқдаги оддий бир ишчининг фарзанди бўлган Кумуш ҳали мактаб ўқувчиси даврида бу мукофотни олишни астойдил ҳоҳлаган, уни оладиганларнинг якуний рўйхатига бир эмас, икки маротаба киритилган 2012-2013 йилларда охирги кунларга келиб, ўша даврдаги ўрта бўғиндаги айрим раҳбарларнинг "уддабуронлиги" билан байрам кунлари арафасида бошқа номлар совриндор сифатида эълон қилинар, (у вақтда бир вилоятдан бир кишига мукофот берилар эди) эндигина 15-16 ёшга кириб, ҳаётнинг бундай "ўйин"ларини кўрган, ичдан руҳан эзилсада буни атрофдагиларга асло билдирмасликка ҳаракат қилган жажжи қизалоқ яна ижодга зўр бериб, кейинги йилги танловга қадар шу даврлардаги барча танловлар (" Келажак овози" ва бошқалар)да мутлоқ ғолиб бўлар, "Зулфия" мукофоти танловининг навбатдаги вилоят, Республика босқичларида унинг ишларига оид жилдлар ҳам бошқаларникига нисбатан анча "мағзи тўла" бўлсада, Республика босқичида ижодкорлар йўналишидаги ишларни баҳолаган ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари ҳам энг юқори балларни қўйиб, киритгандан сўнг, агар бу йил ҳам шу қиз мукофот олмаса, бошқа ҳакамлик ҳам қилмаймиз деган фикрни айтиб, ишонтиришган йилларда ҳам яна бошқа номлар эълон қилинар, унинг ўрнига мукофот олган қизлар шундан кейинги ўтказиладиган турли издиҳомларда болалик қилиб, бу мукофотга қандай "эришганлари" ни сўзлаб берганда ҳам, бу адолатсизлик ва нохақликларга енгилмасдан, ҳаракатда, изланишда, билим олишда, ижод қилишда давом этаверди.
У даврдаку бу мукофот уни қўлга киритганга олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятини бериши (ҳозир ҳам бу имтиёз бор албатта) оддий ишчининг қизи, унинг ота-онаси, устозлари ва ҳамқишлоқлар орасида қанчалар катта имконият ва бахт, қувонч эканлигини ҳамма ҳам тушунавермаса керак.
Ўтган йиллар давомида Кумуш Оллоҳнинг беқиёс марҳамати билан шу синовлар, руҳан сиқилишлар эвазига ёш бошига орттирган оғир дардни енгиб ўтди, оиласида жуда катта моддий қийинчиликлар билан бўлсада Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетида бакалаврни тамомлади, университетда ҳам ўтказиладиган турли танловларда мудом ғолиб бўлиб, ҳали ректор қўлидан ноутбук, ҳали ёшлар ташкилоти раҳбаридан бошқа бир қимматбаҳо совғаларни қўлга киритиб, унга энг катта ишонч билдириб, далда бўлиб турган ота-онасини хурсанд қилар, "Ижод" фонди кўмагида минглаб нусхада шеърий китоблари нашрдан чиқар, бир сўз билан айтганда мудом қайноқ ижодий муҳит, изланиш ва интилишдан тўхтамай, кўплаб янги ютуқларга эришди. Бу вақт орасида ўзига муносиб эр йигит билан оила қуриб, фарзандли ҳам бўлишди.
▶️ Давлат Раҳбаримизнинг мазкур мукофотнинг бериш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорига асосан унинг ёш чегарасига ўзгартириш киритилиб, ҳар бир вилоятдан 2 нафар номзодга берилиши белгиланди.
▶️ Ваниҳоят, бугун синглим Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2 босқич магистратурасида ўқиётган, нуфузли бир идорада ишлаётган даврда бу мукофотга ҳақли равишда муносиб деб топилибди.
📌 Бу эътироф менинг назаримда Инсон қадрининг юзага чиққани, шу юртда яшаётган ҳар бир юртдошимизнинг қалбидаги орзу-армонларининг юзага чиқаётганлигига яққол мисол, муҳтарам Президентимизнинг халқпарвар сиёсати, ислоҳотларнинг юзага чиқаётганлигининг, адолатнинг тантанасидир.
#Қутлов

Ўрта Чирчиқлик ёш шоира, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Севинч Авазова ҳозиргина «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлиб, «Спарк» автомобилига лойиқ кўрилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҚУТЛОВ #ТУҒИЛГАН_КУН

Бугун вилоят ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири Муҳаммадхўжа Саидхўжаевнинг таваллуд куни!

⚪️М. Саидхўжаев 1991 йилда Зангиота туманида туғилган. Тумандаги 42-умумтаълим мактабида ўқиган.

🔸2013 йилда Ангрен педагогика институтини, 2021 йилда Чирчиқ давлат педагогика институтида магистратура босқичини тамомлаган.

📁"Ҳеч қачон бошлаш учун эрта ёки кеч бўлмайди. Ҳозир – бошлашнинг айни вақти" шиорига амал қилган Муҳаммадхўжа айни дамда Тошкент давлат Аграр университетида иқтисод йўналишида (сиртқи) таҳсил олмоқда

📌Илк фаолиятини Янгийўл қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида ҳуқуқ ва маънавият асослари фани ўқитувчилигидан бошлаган. Республика маънавият ва маърифат марказида қатор йиллар фаолият юритган.

Ёшлар - Ўзбекистоннинг бугуни, эртаси. Улар билан ишлашда янги куч, янги ғоялар керак. Бу йўлда эса тиниб-тинчимас тенгдошимиз Муҳаммадхўжага омад тилаймиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қутлов

Ҳозиргина Халқаро симпозиумлар саройида "Харижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Олмалиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан таркиб топган жамоа 3-ўринни қўлга киритди.

Президент қарорига мувофиқ, 3-ўрин соҳибларига 300 миллион сўм нақд пул мукофоти топширилди.

❗️Факт: 5-мактаб ўқувчилари шу танлов орқали жами 650 миллион сўм пул ишлаб топишди. Туман босқичи ғолиблиги 100, вилоят босқичи ғолиби сифатида 250 миллион, мана энди, республикадаги 10 мингта мактаб орасидан 3-ўрин ва 300 миллион пул ютиб олишди.

Қалай? Ўқиш керак, ўшанда пулнинг ўзи сизни қувлаб юради, ҳурматли ёшлар. 😍💰

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қутлов

ТАЪЛИМ МОҲИЯТИ ВА ҲАЁТ ҚОНУНИ

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига ишга ўтганимда, гарчи доимо таълимга алоқадор соҳаларда фаолият олиб борган бўлсам-да, бир хавотирим бор эди. Яъни вилоятдаги энг кўп сонли жамоани бошқаришнинг ўзига хос нозик томонлари бўлади, хусусан, қурилиш соҳаси, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида мақомдаги мактабларда ишни тўғри ташкил қилишда тажрибам етармикан, деган ҳадик-хавотирларим бўлганди.

Тошкент вилояти прокуратурасининг бевосита биз билан ҳамкорликда ишлайдиган тажрибали ходимлари ҳамда алоҳида таъкидлашни истардимки, вилоят прокурори Салом Самадовнинг ёрдами, тавсия ва маслаҳатлари бу борада менга катта ҳаёт мактаби бўлди. Бу инсон сиймосида чинакам ватанпарвар шахс, кучли ижрочи, юқори савиядаги ташкилотчи, ёшларга ғамхўр мураббий бўлиб келаётган устозни ўзим учун кашф этдим, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикримга қўшилади.

Раҳбар қандай иш олиб борса, қуйи тизимдаги ходимлар ундан ўрнак, йўналиш олиб ишлайди. Шу маънода, раҳбарнинг ўзида шахсий ташаббус юқори савияда бўлмаса, иш юрмайди. Салом Исматович ўзининг кундалик фаолиятини мактаб ҳаёти, ёшлар масалалари, вояга етмаганларнинг турли муаммоларини энг биринчи навбатда ижобий ҳал этиш билан бошлайди. Доим бир хайрли ташаббус бошланса, дастлаб Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси ёрдамга келади, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Шу ўринда айрим мисолларни келтирсам. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганда, вилоят прокурори, ўз навбатида, туман-шаҳарларнинг прокурорлари мактабларга бориб, ҳовлига ўз қўллари билан кўчатлар ўтқазишди. Ҳали саҳармардонда - мактаб ўқитувчилари, директорлари ишга келмаган вақтда ишга жўнаш олдидан икки туп кўчат ўтқазиб кетай деб борган прокурорларни кўрдик.

Бундан ташқари, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш дейсизми, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчиларига ғамхўрлик дейсизми, таътил вақтларида ёки дам олиш кунларида ўқувчиларга турли саёҳатлар уюштириш бўладими – Юртбошимиз томонидан сектор раҳбарларига қўйилган барча талабларни амалга оширишда прокуратура органлари фавқулодда фаол, асосийси, бу ҳамкорлик бир марталик ноёб ҳолат эмас, мунтазам, давомли кўриниш олган.

Мен ўзим кўрган ва гувоҳи бўлган барча ҳолатларни батафсил ёзолмайман, албатта. Чунки реал ҳолатдан хабардор инсонлар сўзларим самимий эканлигини эътироф этишларига шубҳам йўқ, аммо баъзилар юқоридаги илиқ фикрларимни назорат қилувчи органларга мулозамат, хушомад сифатида баҳолашларидан истиҳола қиламан.

Лекин ҳаёт қонуни ва таълимнинг моҳияти битта – яхши инсонларнинг нега шундай эканлигини сўзлаш, айтиш керак. Чунки дунёда ботирнинг ишию, дононинг сўзи қолади, холос.

Фурсатдан фойдаланиб бугунги қутлуғ сана билан тизимда фидойилик билан хизмат кўрсатаётган барча ходимларни табриклайман. Оилавий тинчлик, касбий муваффақият ёр бўлсин.

Азамат Камолов,
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Salom Ona (Askar Maktubi) (MuzTv.Net)
Rashshod Azamov
#аскар_қўшиғи
#қутлов

Юрт сарҳадларини ҳимоя қилаётган мард аскарларимиз, ватан посбонлари доимо соғ-омон бўлишсин.
Ҳарбий хизматни ўтаган акалар, дўстларимизга ҳам ёшликнинг энг ўктам, қалбдаги лиммо-лим орзулар қуршовида ўтказган бахтли дамларни ёдга солиши шубҳасиз.
Тингланг, завққа тўлинг.
Аскар ўғилларини соғиниб кутаётган, ана шундай мард ўғлонларни тарбиялаган Онажонларимиз ҳам доимо соғ ва омон бўлишсин!

👉@azamatkamal81👈
#Қутлов
#Ҳазил

Бугун Халқаро блогерлар куни. Шу муносабат билан блогерлар учун аталган мақоллар коллекциясини ҳавола қиламиз.

📌Матбуот котибининг фикрича:

Иш иштаҳа очар,
Блогер ишдан қочар.

😏Замҳокимнинг фикрича:

Блогер ҳурар, карвон ўтар.

😠Қурилиш фирмаси раҳбарининг фикрича:

Блогер келар эшикдан,
Удар кирар тешикдан.

💲Банк бошқарувчисининг фикрича:

Оч блогердан, қоч блогер.

💪Прокурорнинг фикрича:

Қимирлатма лабингни,
Ман бераман тобингни.

🙂Сайёра Файзиеванинг фикрича:

Блогер ачитиб гапиради,
Иғвогар кулдириб.

😨Миразиз Мирсултоновнинг фикрича:

Каналингни ўлдирганга, админликни бер.

🤷‍♀️АОКАнинг фикрича:

Маслаҳатли пост ўчирилмас.

☝️Қибрайлик блогер, ХТБшунос Равшан Маҳмудовнинг фикрича:

Гар ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас Элёр муаллим.

👏Блогер Муфасанинг фикрича:

Оч бола тўқ бола билан ўйнамайди,
Тўқ бола қашшоқларни ўйламайди.

😭Блогер Раҳмонали Холмирзаевнинг фикрича:

Олмалиқ бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин?

😉Блогер Олим Сулаймоновнинг фикрича:

Олим бўлсанг, блогистон сеники.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Бугун менинг бу ҳаётдаги энг катта давлатим. борлиғим, умримнинг мазмуни, мени шу кунларга етишимга ўзининг умрини, борини бағишлаган Онажонимнинг туғилган кунлари,
Онажон бахтимизга доимо соғ бўлинг, сизнинг борлигингиз, ёнимдалигингиз, сиздек Онага фарзандлигим учун Оллоҳга беқиёс ҳамду-санолар айтиб, доимо шукр қиламан.
Оллоҳдан Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва икки дунё саодатига эришишингизни сўрайман.
⚠️Сизни жуда кўп яхши кўраман.
‼️ Дунёдаги барча Оналар омон бўлишсин!

👍4