#якшанба_гурунглари
Шеърий лаҳза.
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Чархи дунё айланар ўша-ўша,
Манзил томон шайланар ўша-ўша,
Дилга мос дил сайланар ўша-ўша,
Аҳволим ўнгланмас, деб нолима, бас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Янгиланар ҳар кун бу эски ўлан,
Бир чалпак ёғилмас кўкдан, минг тилан!
“Алмийсоқ”да аҳдлашганмиз Ҳақ билан,
Сиёҳ қуриб бўлган, қалам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ҳаёт гўзал, кезай десанг, кезгулик,
Бахтлар талай, сезай десанг, сезгулик,
Борар еринг ёвузликми, эзгулик,
Йўллар кўпдир, аммо, қадам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Гоҳо ростинг, гоҳ ҳазил-ҳузулинг бор,
Дунё шундай, гоҳ дард, гоҳ ҳузуринг бор,
Бир ўзингни минг нуқсон, қусуринг бор,
Касаллик турфа хил, малҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Кўзингни оч, майли, ҳечдан кўра кеч,
Ўз дилингнинг тугунларин ўзинг еч!
Ўзгартирмоқ истама оламни ҳеч,
Дейсан куйиб: “Нега нолам ўзгармас?!”
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Меҳрли бўл, бўлсин ишқдан дилинг чўғ,
Меҳр текин, муҳаббатнинг нархи йўқ,
Ботирмисан, ким бўлсанг ҳам фарқи йўқ,
У-бу дема, у ҳам, бу ҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ботиржон Эргашев
👉@azamatkamal81👈
Шеърий лаҳза.
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Чархи дунё айланар ўша-ўша,
Манзил томон шайланар ўша-ўша,
Дилга мос дил сайланар ўша-ўша,
Аҳволим ўнгланмас, деб нолима, бас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Янгиланар ҳар кун бу эски ўлан,
Бир чалпак ёғилмас кўкдан, минг тилан!
“Алмийсоқ”да аҳдлашганмиз Ҳақ билан,
Сиёҳ қуриб бўлган, қалам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ҳаёт гўзал, кезай десанг, кезгулик,
Бахтлар талай, сезай десанг, сезгулик,
Борар еринг ёвузликми, эзгулик,
Йўллар кўпдир, аммо, қадам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Гоҳо ростинг, гоҳ ҳазил-ҳузулинг бор,
Дунё шундай, гоҳ дард, гоҳ ҳузуринг бор,
Бир ўзингни минг нуқсон, қусуринг бор,
Касаллик турфа хил, малҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Кўзингни оч, майли, ҳечдан кўра кеч,
Ўз дилингнинг тугунларин ўзинг еч!
Ўзгартирмоқ истама оламни ҳеч,
Дейсан куйиб: “Нега нолам ўзгармас?!”
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Меҳрли бўл, бўлсин ишқдан дилинг чўғ,
Меҳр текин, муҳаббатнинг нархи йўқ,
Ботирмисан, ким бўлсанг ҳам фарқи йўқ,
У-бу дема, у ҳам, бу ҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ботиржон Эргашев
👉@azamatkamal81👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#якшанба_гурунглари
Бир шингил табассум...
Қирғиз таксисти воқеасидан кейин, ўзимизнинг таксистлар...
👉@azamatkamal81👈
Бир шингил табассум...
Қирғиз таксисти воқеасидан кейин, ўзимизнинг таксистлар...
👉@azamatkamal81👈