AZAMAT KAMOLOV
#ТДПУ_диплом_ҳимояси
#диплом_ҳимояси
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Тарих факультети “Таълим менежменти” кафедрасининг битирувчи курс талабаларининг Якуний давлат аттестацияси доирасида битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтмоқда.
Улар орасида 5 нафар мен илмий раҳбарлик қилган талабалар ҳам БМИни ҳимоя қилишмоқда.
Қувонарлиси, талабалар орасида инглиз тилида ҳимоя қилаётганлар ҳам борлиги, мазкур таълим йўналишини том маънода мактабларнинг бошқарувига тайёр, замонавий бошқарув кадрлари тамомлаётганлигини англатади.
Бу эса, бугунги кунда мактаб таълимини ривожлантириш, таълим сифатини оширишда жуда ҳам зарур бўлган, ислоҳотларни амалга оширишга биринчи навбатда масъул бўлган мактаб директорлари сафига замонавий дунёқарашга эга бўлган, малакали кадрларнинг кириб келаётганлигидан далолат беради.
Мазкур иқтидорли битирувчиларга 4 йил давомида таълим берган “Таълим менежменти” кафедрасининг мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Саидахмедова Нодира Илҳомовна бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар, устозларга ташаккур.
P/S: Албатта олий таълимни тамомлаётгандаги энг сўнгги синов куни ёшлар ҳаётидаги энг бир ҳаяжонли, қувончли кунлардан бири ҳисобланади.
Битирувчиларни кўриб, 21 йил аввал 2003 йилда қадрдон университетим, Тошкент давлат техника университетининг менежмент йўналишини тамомлаган куним, диплом ишимни раҳматли, академик Ваҳоб Раҳимович Раҳимов раҳбарлигида ҳимоя қилганим кўз олдимга келди.
Ҳақиқатдан ҳам олтин даврлар эди…
👉@azamatkamal81👈

👍9👏2