AZAMAT KAMOLOV
981 subscribers
8.39K photos
1.23K videos
54 files
3.76K links
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ДАРС БЕРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

🔰Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбия ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса улар:

👉“она тили”
👉“ўқиш”
👉“тарбия”
👉“математика”
👉“атрофимиздаги олам”
👉“табиатшунослик”
👉“тасвирий санъат”
👉“технология” фанларидан дарс бериши мумкин.

🔰Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар:

👉“она тили”
👉“ўқиш”
👉“тарбия”
👉“математика”
👉“атрофимиздаги олам”
👉“табиатшунослик”
👉“тасвирий санъат”
👉“технология”
👉“жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.

❗️Бошланғич синф ўқитувчиларига умумий ўрта таълим муассасаларида бошланғич синфларда ўтиладиган рус тили, чет тили, мусиқа маданияти фанларидан дарс берилишига йўл қўйилмайди.

Бошланғич синф ўқитувчисининг тариф ставкаси юқоридаги фанлар ҳисобидан тўлдирилиши мумкин. Шу муносабат билан, бошланғич синф ўқитувчиларига улар дарс бераётган фанлар (она тили, ўқиш, математика, атрофимиздаги олам, табиатшунослик, тарбия, технология, тасвирий санъат ва жисмоний тарбия фанлари учун тегишли тоифа асосида ўқитувчининг тариф ставкасига мувофиқ иш ҳақи тўланади.

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
#сўраган_эдингиз

БУ ЙИЛ НЕЧАНЧИ ЙИЛДА ТУҒИЛГАН БОЛАЛАР 1 СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

❇️ Савол: Ассалому алайкум, мени фарзандим 2016 йилда туғилган. 2022-2023 ўқув йилида 1 синфга қабул қилиниши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган бўлиши лозим.

Демак, Сиз фарзандизни 2023/2024 ўқув йилида 1 синфга беришингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Каналга уланиш: 👇👇

👉@azamatkamal81👈
​​#Сўраган_эдингиз

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?

#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.

Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

👉дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;

👉умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;

👉муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;

👉ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

👉ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;

👉умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.

@talimda
ПКА_2022_Тошкент_вилояти_кунлар_04_04_2022.pdf
96.2 KB
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

📌 2022 йил 4 апрель куни малака (тест) синовларда иштирок этадиган педагоглар учун Эслатма (
Тошкент вилояти )!

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.iss.one/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot
ПКА_2022_Тошкент_вилояти_4_апрель_куни_Информатика_фанидан_тест.pdf
285.5 KB
‼️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ педагоглари учун эълон!

🕍 Ҳудуд номи
- Тошкент вилояти;

🏫Тест синовлари ўтказиладиган жойи- Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй);

📅 Тест синовлари ўтказиладиган санаси- 2022 йил 4 апрель;

🧑‍🎓Тест синовлари ўтказиладиган фан - Информатика ва ахборот технологиялари;

‼️ Тест синовларига кириш учун талаб қилинади - Шахсни тасдиқловчи ҳужжат
мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА )

📌
Жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб Тошкент шаҳридаги вилоятидаги умумтаълим мактабларининг педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

Барча маълумотлар: https://t.iss.one/pka_tdi_uz
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
#Сўраган_эдингиз
#Qabul_2022

⚡️Sizga qulaylik yaratish maqsadida eng ko'p kelib tushayotgan savollarga mutaxassis javoblarini e'lon qilib boramiz.

Prezident maktablariga hujjat topshirayotgan talabgorlarning qaysi fanlardan baholari 5 bo'lishi talab etiladi?

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga hujjat topshirayotgan talabgor-o'quvchining matematika va tabiatshunoslik fanlaridan 2021-2022-o'quv yilidagi yillik bahosi 5 ("a'lo") bo'lishi talab etiladi.

Prezident maktablariga imtihonlar qaysi fanlardan bo'lib o'tadi?

Prezident maktablariga kirish imtihonlarining 1-bosqichi matematika fanidan, 2-bosqichi esa tanqidiy fikrlash, muommoni hal qilish va ingliz tilidan bo'lib o'tadi.
______

❗️Shuningdek, qabul yuzasidan kelib tushayotgan savollarga javob berish maqsadida сall-markaz faoliyati ham yo'lga qo'yilgan.

📞
Call-markaz raqami: 1206

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
#Сўраган_эдингиз
#Prezident_maktablari

Prezident maktablariga kirish imtihonlarining 1-bosqichida qo'lga kiritilgan ballar talabgorning 2-bosqichdagi yakuniy natijalariga qo'shib, hisoblanadimi?

Talabgorning birinchi bosqich imtihonlarida egallagan ballari uning ikkinchi bosqich imtihonlarida inobatga olinmaydi.

Prezident maktablariga 2-bosqich imtihonlari qaysi fanlardan bo'lib o'tadi?

Prezident maktablariga kirish imtihonlarining 2-bosqichi tanqidiy fikrlash, muаmmoni hal qilish va ingliz tilidan bo'lib o'tadi.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Савол:
Кунларнинг совий бошлагани ва қизимнинг саломатлиги сабабли мактабда ўқийдиган қизимга шим кийдирган эдим, мактаб маъмурияти қизимни уйга қайтариб юборди. Айтингчи, совуқ ҳавода ўқувчи-қизларга мактабга шим кийиб бориш мумкинми?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган ) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

*****

В холодную погоду школьницам разрешено ходить в школу в брюках

Вопрос:
Из-за холода и состояния здоровья дочери я надела ей брюки, но администрация школы отправила ее обратно домой, чтоб она переоделась в юбку. Скажите пожалуйста, можно ли девочкам в холодную погоду носить брюки?

Ответ: В соответствии с Положением Постановления Кабинета Министров “О мерах по обеспечению современной единой школьной формой учащихся государственных общеобразовательных учреждений”, (https://alimentola.info/uploads/posts/2021-09/thumbs/1630756444_53-alimentola-info-p-shkolnie-bryuki-dlya-devochek-devushka-kra-57.jpg) утвержденного 15 августа 2018 года, в холодную погоду ученицам разрешается носить классические брюки, соответствующие школьной форме.

Манба👉 https://t.iss.one/xtv_press

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
👍1
ПКА_2022_25_26_октябрь_кунлари_Она_тили_ва_адабиёт_ҳамда_Ўзбек_тили.pdf
1.3 MB
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #Педагогларга_ёрдам

‼️Тошкент вилояти педагоглари учун эълон!

🕍 Ҳудуд номи
-Тошкент вилояти;

🏫 Тест синовлари ўтказиладиган жой - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21);

📅 Тест синовлари ўтказиладиган санаси - 2022 йил 25-26 октябрь;

🧑‍🎓Тест синовлари ўтказиладиган фан -Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили (Давлат тили);

‼️
Тест синовларига кириш учун талаб қилинади - Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.iss.one/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot
ПКА_2022_Тошкент в 25-26-10-2022.pdf
127.4 KB
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз

📌 2022 йил 25-26 октябрь кунлари малака (тест) синовларда иштирок этадиган педагоглар учун Эслатма (Тошкент вилояти)!

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.iss.one/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot
#Сўраган_эдингиз

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Сиз сўраган навбатдаги қайта тайёрлаш курслари тўғрисида маълумот берамиз!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курсларини эълон қилади 👇🏻 👇🏻

Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Амалий санъат

👉 Безакчи-рассом

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар

👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Амалий санъат (турлари бўйича)

👉 Рангтасвир (турлари бўйича)

👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва техника билим соҳаси

👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси

👉 Транспорт таълим соҳаси

👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси

Она тили ва адабиёт ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Ҳуқуқшунослик

👉Юриспруденция

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй

Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52

Савол ва таклифларингизни https://t.iss.one/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар, ўзгартиришлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from BOSHLANG'ICH TA'LIM TOSHKENT VILOYATI
#Сўраган_эдингиз

Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотлари ўтилиши мажбурийми?

Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади.

Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.

Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташлкил этиш лозимлиги қайд этилган.

Шунингдек, "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да ҳам ўқитувчилар фан тўгаракларида ишлаши лозимлиги қайд этилган.

Демак хулоса шуки, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.

https://t.iss.one/boshlangichtoshkentviloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Vazir jamg‘armasi hisobidan ustama olish uchun o‘tkaziladigan saralash jarayonlarining 2-bosqichi haqida vazirlikka ko‘plab savollar kelib tushmoqda.

Ushbu savollarga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Strategik rivojlantirish va xalqaro reytinglar boshqarmasi boshlig‘i Laziz Xo‘jaqulov javob berdi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Сўраган_эдингиз

NODAVLAT TA'LIM TASHKILOTLARINI OCHISH TARTIBI YENGILLASHDI

Nodavlat umumiy o‘rta ta’lim tashkiloti ochish tartibi qanday hamda ular amal qilishi lozim bo‘lgan asosiy talablar va shartlar nimalardan iborat?

Bugungi kunda nodavlat umumiy o‘rta ta’lim xizmatlarini ko‘rsatish faoliyatini litsenziyalash Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tartibga solinadi.


Batafsil: https://telegra.ph/NODAVLAT-TALIM-TASHKILOTLARINI-OCHISH-TARTIBI-YENGILLASHDI-04-14
#Сўраган_эдингиз

Ўқувчилари Президент мактабига ўқишга қабул қилинган педагогларга қандай имтиёзлар бор?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 32-бандига кўра Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижаларни кўрсатган тақдирда «Бошланғич таълим» ёки тегишли фан ўқитувчилари вазир Жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган ҳар ойлик устама олиш учун тавсия қилиниши мумкин.

Фақат мазкур устамага давогар педагог ходимлар Халқ таълими вазирлигида доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ томонидан ўтказиладиган саралаш босқичларидан ҳам ўтиб, энг юқори баллни қўлга киритиши керак бўлади.

Эътибор беринг, педагог ходимнинг ўқувчилари фақат Президент мактабига ўқишга қабул қилинган тақдирдагина директор жамғармасидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида мукофот пули тўланади.

Яъни Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги янги ташкил қилинган ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилари қабул қилинганлиги учун мукофот берилмайди.

👉https://t.iss.one/azamatkamal81
#сўраган_эдингиз

20 июндан эътиборан 2023/2024 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфга қабул жараёнлари бошланди.

⚠️ Қабул 2 босқичда: 1-босқич – 20 июндан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд бўйича;
⚠️ 2-босқич – 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади.

❗️Қабул комиссияси 3 та ҳолатда аризани рад этиши мумкин:

боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

✍️ Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин.

👉@azamatkamal81👈
#Сўраган_эдингиз

Педагог ходимлар томонидан берлиган энг долзарб саволларга жавоблар

Маълумки, Xalq ta'limi Info каналида таълимга оид янгиликлар, тизимдаги камчиликлар ва шу билан бир қаторда педагог ходимлар томонидан берилаётган энг долзарб саволларга ҳам жавоб бериб борилади. Қуйидаги (кўк) ҳаволаларни босиб, муаммоли саволларга жавоб топишингиз мумкин.

👉Ўқувчилари Президент мактабига ўқишга қабул қилинган педагогларга қандай имтиёзлар бор?

👉Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабдаги устама ҳужжатларини текширишга ҳақлими?

👉Менежерлик сертификатини олиб директорликка номзодини қўймоқчи бўлган талабгорлар қандай қилиб менежерлик курсларда ўқиши мумкин?

👉Мактабга янги ишга кирадиган ўқитувчига август ойида ойлик тўлашнинг имкони йўқ бўлса, уларни қандай қилиб ишга оламиз?

👉Мактабларда 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимларнинг дарс соати учун қандай ҳақ тўланади?

👉Келаси ўқув йилида ҳам мактаб дарсликлари ижараси бепул бўладими?

👉Таътил пули кам тўланган педагогларга «отпуска» пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртадаги фарқ тўлаб бериладими?

👉Педагог ходим декрет таътилидан қайтишдан аввал икки ой олдин раҳбариятни огоҳлантириши керакми?

👉Ўқитувчи декрет таътилидан қайтмоқчи, директор эса ишга олмаяпти. Бу вазиятда ким ҳақ?

👉Таътилда бўлган педагог ходимни тўгарак ўтишга мажбур қилиш тўғрими?

👉Ўқитувчи бу йил устама олмоқчи эди, аммо мактаб "завучи" устама олиш учун педагоглар қандай ишлар қилиши кераклигини тушунтирмаган. Бу вазиятда ким айбдор?

👉Мактаб битирувчиси олий таълимга ҳужжат топширмаса ўқитувчи жавобгар бўладими?

👉Олис ҳудудларда жойлашган мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчига қандай имтиёз ва қўшимча тўловлар бор?

👉Таълим сифати паст бўлган мактабга бориб ишлаш истагида бўлган ўқитувчи қандай талабларга жавоб бериши керак?

👉Педагог кадрлар тайёрловчи ҳусусий университетларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш учун 5 йил стаж талаб қилинмайдими?

Каналимизни кузатиб боринг ва уни бошқа ҳамкасбларингизга ҳам тавсия қилинг. Бизни мунтазам кузатиб, ҳуқуқий саводхонлигингизни янада ошириб боринг.

👉Xalq ta'limi Info
#Сўраган_эдингиз

Мактабга янги ишга кирадиган ўқитувчига август ойида ойлик тўлашнинг имкони йўқ бўлса, уларни қандай қилиб ишга оламиз?

#Савол
Адлия вазирлиги умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўшатиш буйруқларини августда амалга оширишни сўрабди. Лекин, янги ўқув йили учун тарификация рўйхати ҳали тасдиқланмаганку. Дарслар ҳам ўқитувчиларга бўлингани йўқ. Шу сабабли, иш сўраб келган фуқарони ишга олганимиз билан ойлик маош тўлашнинг имкони бўлмайди. Августда ойлик тўлашни имкони бўлмаса, унда қанадй қилиб ишга оламиз?

#Жавоб
2022 йил 1 августдан бошлаб мактабларга юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилиши бошлангандан сўнг, айнан сентябрь ойида буйруқ лойиҳаларининг ҳажми ортиб кетган. Шу сабабли ҳам Адлия вазирлиги фуқароларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ лойиҳаларини август ойида амалга оширишни сўраган.

Лекин ҳақиқатдан ҳам август ойида таълим муассасасига янги ишга кираётган фуқароларни ишга олишда кўпчилик муаммоларга дуч келади. Чунки бу пайтда тарификация рўйхатлари тасдиқланмаган бўлади.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тарификация рўйхатларини шакллантириш учун умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ишлаб чиқилади.

Шундан сўнг умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.

Шакллантирилган дарс соатлари сеткаси эса умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомда белгилаб берилган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Педагогик кенгаши томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17 сентябрга қадар электрон дастурга киритганларидан сўнг ҳудудий ММТБ ва ҳудудий молия органлари ҳар йили 25 сентябрга қадар ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлайди. Шундан сўнг таълим муассасалари ходимларига иш ҳақи миқдорлари белгиланади.

Янги ишга кираётган фуқароларни август ойида ишга қабул қилиб, уларга ойлик маош тўлашнинг имкони йўқлиги учун кўпчилик бу ҳолатда қандай йўл тутиш кераклигига қийналади. Шу сабабли амалиётда фуқаролар кўпроқ сентябрь ойидан бошлаб ишга қабул қилинади.

Аммо бу муаммони ечишнинг қонуний йўли ҳам мавжуд

Меҳнат кодексининг 108-моддасида меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга кириши, ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шартлиги кўрсатилган.

Ушбу модданинг эътиборли жихати шундаки, агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлсагина, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

Демак, бу вазиятда мактаб директори янги ишга кираётган фуқаро билан тузилаётган меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашиб олиши мумкин.

Яъни, мактабда ҳали дарс тақсимоти қилинмаган бўлса, август ойида янги ишга кираётган фуқаролар билан меҳнат шартномасини тузиб, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ ҳам расмийлаштириб, фақат меҳнат шартномасида иш бошлаш санасини сентябрь ойи деб белгилаб қўйилади.

Шунингдек, ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ҳам иш бошлаш санаси кўрсатилиши тавсия қилинади. Шунда буйруқ ҳам фуқаро билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам қонуний бўлади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Педагог ходимлар томонидан берлиган энг долзарб саволларга жавоблар

Маълумки, Xalq ta'limi Info каналида таълимга оид янгиликлар, тизимдаги камчиликлар ва шу билан бир қаторда педагог ходимлар томонидан берилаётган энг долзарб саволларга ҳам жавоб бериб борилади. Қуйидаги (кўк) ҳаволаларни босиб, муаммоли саволларга жавоб топишингиз мумкин.

👉Мактабларда “Мустақиллик дарс”лари қай тартибда ўтказилади?

👉Синф раҳбарлик қилмайдиган ўқитувчиларга дарс берилмаслиги мумкинми?

👉
Хорижий тил ўқитувчисининг сертификати бўлмаса, унга дарс бермаслик керакми?

👉Пенсияга чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши керак?

👉Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?

👉Август ойида педагогларга дафтар текшириш ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун пул тўланмайдими?

👉Мактаб директорининг қизи унинг ўринбосари бўлиб ишлаши мумкинми?

👉Энди янги ишга кираётган барча талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида ишга олинадими?

👉Педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтишда қайси турдаги текширувлардан ўтиши керак?

👉Мактабда педагоглар етарли бўлса ҳам директор яна янги ўқитувчини ишга олишга мажбур(ми?)

👉Олис ҳудудларда жойлашган мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчига қандай имтиёз ва қўшимча тўловлар бор?

Каналимизни кузатиб боринг ва уни бошқа ҳамкасбларингизга ҳам тавсия қилинг. Бизни мунтазам кузатиб, ҳуқуқий саводхонлигингизни янада ошириб боринг.

👉Xalq ta'limi Info
#Сўраган_эдингиз

Директорлар қачондан бошлаб ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколатига эга бўлади?

#Савол
Мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Эртадан бошқа ишга ўтмоқчиман. Ишдан бўшаш ҳақида директор номига ариза ёзсам, ўринбосарларни ишдан бўшатиш ҳали менинг ваколатимга ўтмаган, юридик марказ ходими билан гаплашдим деяпти.

#Жавоб
Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони 4-бандига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколати берилди.

Яъни, Президент фармонида бу қоиданинг қачондан бошлаб кучга кириш санаси аниқ кўрсатиб қўйилган. Бу 2023 йил 1 сентябр ҳисобланади.

Бундан ташқари Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 28 августдаги 261-сонли буйруғи билан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Ушбу меъёрий ҳужжатда ҳам директор ўринбосарлари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари номенклатурасидан чиқариб ташланган.

Демак, хулоса шуки 2023 йил 1 сентябр санасидан бошлаб мактаб директорлари ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколатига эга.

Халқ таълими инфо каналидан олинди.
👉https://t.iss.one/azamatkamal👈
#Сўраган_эдингиз

11 ноябрь дам олиш куними? Бу кунги мавзуларни бошқа кунга кўчириб журналга тиғизлаштирган ҳолда ёзамизми?

#Савол
11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинганми? Бу кунги мавзуларни журналга қандай тартибда ёзамиз? Ёки тиғизлаштирган ҳолда бошқа кунга кўчирамизми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгилан.

Яъни, 11 ноябрь ҳақиқатдан ҳам байрам санаси ҳисобланади, лекин бу сана ишланмайдиган байрам кунлари таркибига кирмайди. Шу сабабли (олти кунлик иш ҳафтасида ишловчи) барча мауассаса ва ташкилотлар учун 11 ноябрь ҳам расман иш куни ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра қуйидаги саналар ишланмайдиган байрам кунларидир:

1 январь
— Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланадиган кузги таътил якунлангач, 10 ноябрдан дарс жараёнлари бошланади. Бунда 11 ноябрь куни ҳам одатдагидек дарс жараёнлари бўлади. Шу сабабли электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.

👉https://t.iss.one/azamatkamal
#Сўраган_эдингиз
#Eksternat_tartibidagi_imtihon

Yoshim 25 da. Baʼzi sabablarga koʻra, oʻz vaqtida maktabni tugatganligim toʻgʻrisidagi shahodatnoma ololmaganman. Yaqinda eksternat tartibida imtihondan oʻtib ushbu hujjatni olish mumkinligi haqida eshitdim. Bu imtihonlarda kimlar ishtirok eta oladi?

❗️Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan oʻz vaqtida maktabni tugatganligi toʻgʻrisidagi shahodatnomani olmagan fuqarolar uchun eksternat tartibida imtihon oʻtkazish orqali mazkur hujjatni berish amaliyoti yoʻlga qoʻyilgan.

Buning uchun fuqarolar har yili 1-martdan 1-mayga (shu kuni ham) qadar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali eksternat tartibida imtihonlarda ishtirok etish boʻyicha onlayn ariza topshirishlari lozim.

🔹 11-sinf doirasida 18 yoshga toʻladigan va undan katta yoshdagi fuqarolar eksternat tartibida shahodatnoma olish uchun ariza topshiradi. Bu yosh chegarasi umumiy oʻrta taʼlim maktabi bitiruvchilari yoshiga mos ravishda belgilangan.

👉 Maʼlumot uchun: 9-sinf doirasida tegishli yilda 16 yoshga toʻladigan va undan katta yoshdagi fuqarolar ham 9-sinfni bitirganligi toʻgʻrisidagi shahodatnoma olish uchun eksternat tartibida imtihonlarda qatnashishlari mumkin.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Veb-sayt