AZAMAT KAMOLOV
981 subscribers
8.39K photos
1.23K videos
54 files
3.76K links
Download Telegram
#ифтихор
#Паркент_тумани
#онлайн

Жорий ўқув йилида Паркент туманидан 2218 нафар ёш мактабни битирди. Шундан 12 нафар битирувчи олтин, 3 нафари эса кумуш медал билан мактабни тугатди.

Аҳамиятлиси, битирувчиларнинг 46 нафари муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига қабул қилинди.
Айни дамда тумандаги 4-мактабда ана шу юксак шараф олтин медалларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ёшларга медалларни вилоят ҳокими ўринбосари Зуҳра Мирғозиева топширди.

Жанобиддин Холтоев ана шундай эътироф ва ифтихорга арзирли ёшларимиздан бири. У жорий йилда тумандаги 40-мактабни олтин медалга тамомлаб, муддатидан олдин Буюк Британиянинг Оксфорт Брюкс Халқаро унверситетини халқаро бухгалтерия-молия ҳисоботи йўналиши талабаси бўлди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#ПАРКЕНТ_ТУМАНИ
🔰СЕМИНАР
❇️“ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДАГИ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”

Жорий йилнинг 10 май куни Халқ таълими вазири соҳадаги ислоҳотларни энг чекка ҳудудлардаги мактабларгача етиб боришини таъминлаш, ўқитувчиларнинг жамият ривожи, мамлакат тараққиёти ва келажак авлод олдидаги масъулиятини ошириш, мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, бу борада мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлди. Ташриф давомида мактаблардаги юқори синф ўқувчилари билан суҳбат давомида уларнинг касбга тайёрлаш кўникмалари билан танишди.
Ва айни масала юзасидан тизимдаги қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича соҳа мутахассисларига таклиф, тавсия ва вазифалар берди. Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб,Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Паркент тумани Халқ таълими бўлими “Педогогик-психологик ташхис фаолиятнини ташкил этиш” шўъбаси ташаббуси билан тумандаги 51-сонли умумтаълим мактабида “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдаги муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. https://t.iss.one/toshkentvxtb/30133
Айни пайтда тадбир бошланди.
📸Жараёндан фотолавҳалар

🖊Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ТУҲФА
#ПАРКЕНТ_ТУМАНИ
🖥“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлодни замонавий компьютер техникаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида куни кеча вилоятимизнинг Паркент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6,7-сонли умумтаълим мактабларига замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb