AZAMAT KAMOLOV
980 subscribers
8.39K photos
1.23K videos
54 files
3.76K links
Download Telegram
#Очиқлик_сари

🏢Нурафшон. Тошкент вилояти ҳокимлиги биносини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланмоқда.

🔹Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳудуд раҳбари сифатидаги ўз фаолиятини очиқлик ва шаффофлик, халқ билан мулоқот руҳида бошламоқда.

🛣Ҳокимлик ҳовлиси ва унга туташ майдонларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида қуюқ дарахтзорлар билан ўралган сўлим хиёбон ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Forwarded from Odiljon Tojiyev
КОМИССИЯ ҚИЗҒИН ИШ УСТИДА

Хабарингиз бор, 20 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.

Шу муносабат билан бизга тармоқларда мурожаат қилишаяпти. Яъни, одамлар Кенгаш аъзолари бугун нималар билан банд эканлиги ва олдинда турган жараён ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.

Кенгаш аъзолари айни пайтда шу кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган биринчи умумий ишчи йиғилишга тайёргарлик кўришмоқда. Мажлисда Конституциявий Кенгашнинг ишлаш тартиби, механизмлар муҳокама қилинади ва вазифалар, аниқ муддатлар белгиланади.

Мажлис баробарида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказишга ҳам тайёргарлик кўраяпмиз.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни диққат билан кузатаяпмиз, ҳар бир эътиборли таклиф ва фикрни кўздан қочирмасликка интилаяпмиз. Умумий мақсадимиз битта – янгиланаётган Конституциямиз фақат ва фақат олийжаноб, меҳнаткаш халқимизнинг бугунги орзу-истаклари намоён бўладиган ҳаётбахш ҳужжат бўлиши шарт.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик #сен_билан_бирмиз #ҳаммамиз_бирга

👉 @odiljon_tojiyev