AZAMAT KAMOLOV
1.11K subscribers
7.91K photos
1.1K videos
50 files
3.42K links
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

💾 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

👉@azamatkamal81👈
#Биласизми

☑️ 1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.

Каналга уланиш👇👇👇
👉@azamatkamal81👈
#Биласизми

❗️Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш,
мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#БИЛАСИЗМИ
🔰МАКТАБ ЖАМОАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ҚЎЙИДАГИЛАРГА РИОЯ ЭТИШЛАРИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

👉- педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда ўқитувчилар ўзаро муносабатларда бир-бирига “Сиз” деб мурожаат этишлари;

👉- раҳбар, педагог ходимлар ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;
👉- жамоа аъзолари орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг)
хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;

👉- жамоа аъзолари тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ўз вақтида келишлари;

👉- таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида ўнг томонидан юришлари;
👉- жамоа аъзолари бир-бирига дуч келганда саломлашишлари, бунда, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари
👉- жамоа аъзолари иш вақтида эркин ҳаракатланиш учун қулай ва эстетик дид билан касбга мос ҳолда кийинишлари;

👉- кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши ҳамда кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

👉- эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- умумэътироф этилган миллий анъаналарга, шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги талаб этилади.

❗️Асос: “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”.

Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БИЛАСИЗМИ

🔰Ўзбекистонда атиги 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади

Ўзбекистонда фақатгина 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТ халқаро болалар жамғармаси ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Мультииндикатор кластер кузатувларининг дастлабки натижалари» мавзусига бағишланган тақдимот йиғилишида ахборот берилди.

Батафсил👈

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Биласизми

МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИГА ҚАНДАЙ УСТАМА ВА ҚЎШИМЧАЛАР ТЎЛАНАДИ?
(кимларга берилади, шартлари, ҳуқуқий асослари ва миқдорлари)

Сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар ва ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир олиб борилаётган қонунчилик ўзгаришлари таълим фидойилари меҳнатини янада моддий қўллаб-қувватлашда катта аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ташаббускор ва иқтидорли ўқитувчиларга ҳар ойлик устама ва қўшимча тўловлар хусусида қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

👉https://uzedu.uz/y3/news/826


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
#Биласизми
Мактаб ўқитувчиларига дафтар текширганлик учун ҳақ тўланади

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

🔹синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

🔹
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

🔹
информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.


Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.iss.one/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.iss.one/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

➡️
Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Хусусан:

● 18 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
● 19 март
(якшанба) – дам олиш куни;
● 20 март (душанба) – дам олиш куни;
● 21 март (сешанба) – Наврўз байрами;
● 22 март (чоршанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal
#Биласизми

ОТА ОНАЛАРГА МАСЛАҲАТ...!

Қандай қилиб бир кун асабларни бузмасдан, бир-бирини ранжитмасдан яшаш мумкин? Бундай савол кўпгина ота-оналарнинг асосий муаммосига айланган. Фикримизча, пастда саналиб ўтиладиган қоидалар озгина бўлсада, бу муаммоларни ечишда ёрдам беришига ишонамиз.

☀️Болангизни оҳиста уйғотинг. Бола уйғонгач эса, сизнинг эркаловчи овозингизни ва кулиб турган чеҳрангизни кўриши унга ижобий таьсир кўрсатади.

☀️Уни силтаманг, кечаги хатосини юзига солиб огоҳлантирманг.

☀️Болани шошилтирманг , вақтни ҳисобга олиш бу сизнинг вазифангиз. Бунда фақат сиз айбдор бўласиз, кечикишингизда боланинг заррача айби йўқ.

☀️Фарзандингизни нонуштасиз узатманг. Чунки мактаб нонуштасигача анча бор.

☀️Хайрлашув олдидан унга қараб: “шўхлик қилма, бугун ёмон баҳолар бўлмасин! “ — каби сўзлар билан сийламанг. Яхшиси унга омадли кун тиланг, чиройли гаплар айтинг. Чунки уни машаққатли кун кутмоқда.

☀️Мактабдан сўнг, уни осойишталик ва мулойимлик билан кутиб олинг. ‘Бугун қандай баҳолар олдинг, нималар қилдинг ?” — деган саволлар билан қийнаманг.

☀️Агар фарзандингизнинг кайфияти йўқлигини сезсангиз, уни сўроққа тутманг. Узи тинчланиб, барчасини айтиб бергунча сабр билан кутинг.

☀️Мактабдан қайтгач, дарсларини бажаришга мажбурламанг. Яхшиси қўйинг, бир икки соат дамини олсин. Дарс қилиш учун энг яхши вақт — кечки 5-7 соатлар оралиғидир. Кечқурун дарс тайёрлашни психологлар тавсия этмайди. Йўқса уни эрталаб қайта тайёрлаш керак бўлади.

☀️Фарзандингиз дарс тайёрлаган пайтда тепасида турманг. Бола ўзи мустақил шуғулланишга ўргансин. Агарда дарс қилиш жараёнида муаммолар туғилиб қолса, уни қуйидаги сўзлар билан руҳлантиринг. “Яна бир уруниб кўр, сен албатта буни уддасидан чиқасан. Қани мен бир кўрай, ёрдам бераман.”

☀️☀️☀️Болани ҳеч қачон кўп баҳо олишга ўргатманг. Эсингздан чиқмасин у баҳо учунмас, узи учун ўқиши керак.

☀️Болангиз билан мулоқотда ҳеч қачон унга талаб қўйманг. “Агар сен буни бажарсанг, агар сен яхши баҳо олсанг…” кейинчалик бу талабни бажаришга қодир бўлмай қолса ўзингизга қийин бўлиши мумкин.

☀️Болангизни тарбияси ҳақидаги ёки оилавий муаммоларингизни, боланинг олдида ҳал қилманг ёки кўтарманг.

☀️Фақатгина болангиз учун кунига ҳеч бўлмаганда ярим соатгина вақт топинг ва у билан бўлинг. Бу пайтда телефон, телевизор, компьютер ёки бошқа гаджетларга чалғиманг. Бундай пайтда фарзандингиз, унинг қувончдари ва муаммолари сизнинг ҳам муаммойингиз ва қувончингиз эканлигини тушуниб етиши лозим.

☀️Бола билан шуғулланиш, гаплашишнинг ва ҳатто бирга вақт ўтказишнинг ўзингиз учун аниқ тактикасини ишлаб чиқинг. Оилангиз билан маслаҳатлашинг китоб ва интернетдан фойдаланинг.

☀️Болангизнинг хархашаларига, чарчоғига ва бош оғриқларига эьтибор беринг. Чунки кўпгина вақтларда бундай обьектив белгилар, дарсларнинг оғирлиги, боланинг чарчаб қолишидан келиб чиқиши мумкин.

☀️Ёдда тутинг — ҳаттоки энг катта ёшдаги болалар ҳам эьтиборга муҳтож. Ухлашидан олдин уларга эртаклар, қизиқарли воқеалар айтиб, сийпалаб, эркалаб, ухлатиб қўйинг. Бу уларни кун бўйи олган стреси ва чарчоғидан халос қилади.

👉@azamatkamal81👈
#Биласизми

❗️Янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

Меҳнатга
натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ишдан
бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

Дам
олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

Иш
берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ходим
ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

Йиллик
асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ходимларга
иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

Аёлларга
ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

3
ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

Айрим
тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

Ходимни
бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ишга
қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

Ишга
қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ


Kanalga ulanish
👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal
photo_2023-05-05_17-59-07.jpg
119.6 KB
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

⚠️ Шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
photo_2023-03-18_14-14-13.jpg
98.4 KB
#Биласизми

🔰 Қоида тариқаси, боғчада озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади.

📝 Мазкур комиссия ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади.

Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, қуйидагилар комиссия аъзолари ҳисобланади:

▫️тарбиячи;
▫️ошпаз;
▫️ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
▫️тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вакиллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
photo_2023-03-31_12-22-01.jpg
117.4 KB
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

🔸 ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

🔸 ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I — IV синфлар учун 5 кун);

🔸 дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

🔸 дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 -10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 -30 дақиқа).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
Имтиёзлар реестри.pdf
1.3 MB
#таълим
#биласизми

☄️ Талаба бўлиш учун кимларга имтиёз бор?

📌Марҳамат, 41 та имтиёз тури билан танишинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун неча нафар техник ходим ажратилиши керак?

Кузатиб бораётган бўлсангиз, сўнги кунларда мактаб ҳудудини ўқитувчилар меҳнатидан фойдаланиб ободонлаштиришга уринган мактаб директорлари бирма-бир жаримага тортиляпти.

Шу сабабли, мактаб ҳудудини тозалаш учун неча нафар техник ходим ажратилиши кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтишни лозим топдик.

Мактабнинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳамда спорт майдонларининг ҳар 2500 кв.м. майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда ҳовли супурувчи лавозими (таълим муассасада 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

Мактабнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда боғбон лавозими киритилади. (Мактабнинг ижарага берган майдони бундан мустасно.)

Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 кв.м, тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади. Бироқ, мактабда 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда киритилади.

Мактабда машғулотлар иккинчи сменада ҳам олиб борилганда, ушбу сменадаги ўқувчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м, тозаланадиган майдон учун қўшимча 0,25 бирлик, узайтирилган кун гуруҳи мавжуд бўлганда эса, гуруҳга қатновчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м, тозаланадиган майдонга 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда фаррош лавозими киритилади.

Шунингдек, мактабларга зарурият туғилганда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг таъмирлаш-эксплуатация бўлими томонидан хизмат кўрсатилиши керак.

Хизмат кўрсатилмайдиган узоқ ҳудудларда жойлашган, бориш қийин бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида биноларга хизмат кўрсатувчи ва комплекс таъмирлаш бўйича ишчилар лавозимлари ҳар 500 ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва короба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда электромонтёр лавозими киритилади.

Сув қувурлари, канализация тизими ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2000 кв.м фойдали майдон учун 1,0 бирлиги ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, бироқ таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда чилангар-сантехник лавозими киритилиши керак.

Мактабда ўқувчилар сони 500 нафардан ортиқ бўлганда 1,0 бирлик бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишчи лавозими киритилиши керак.

Мактаб ҳудуди ҳали ҳам ўқитувчилар меҳнатидан фойдаланиб ободонлаштирилишига қараганда, демак юқоридаги нормалар ишламаяпти. Балки, ҳудудий молия бўлимлари етарлича техник ходимлар штати ажратилишига тўсқинлик қилаётгандир.

Балки, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг таъмирлаш-эксплуатация бўлими томонидан мактабларга яхши хизмат кўрсатилмаётгандир. Масъуллар масаланинг мана шу жиҳатига ҳам эътибор қаратишлари керак деб ўйлаймиз.

Халқ таълими инфо каналидан олинди.

👉https://t.iss.one/azamatkamal👈