AZAMAT KAMOLOV
1.1K subscribers
7.94K photos
1.11K videos
51 files
3.44K links
Download Telegram
​​#Биласизми

ОТА-ОНАЛАР ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ДАРС ЖАРАЁНИГА АРАЛАШИШИ МУМКИН ЭМАС

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.

Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.

Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.

❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

👉фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@talimda

#Биласизми

🔰 Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог, психолог ва кутубхона ходимларига қуйидаги ишлар учун базавий тариф ставкаларига 40 фоизгача устама берилади:

тарбиявий жараён сифати ва самарадорлиги;
синфдан ташқари ишлар ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш;
таълим стандартларидаги билимлар ва кўникмаларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражаси;
ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса;
ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

💾 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

👉@azamatkamal81👈
#Биласизми

☑️ 1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.

Каналга уланиш👇👇👇
👉@azamatkamal81👈
#Биласизми

❗️Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/azamatkamal81
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш,
мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#БИЛАСИЗМИ
🔰МАКТАБ ЖАМОАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ҚЎЙИДАГИЛАРГА РИОЯ ЭТИШЛАРИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

👉- педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда ўқитувчилар ўзаро муносабатларда бир-бирига “Сиз” деб мурожаат этишлари;

👉- раҳбар, педагог ходимлар ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;
👉- жамоа аъзолари орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг)
хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;

👉- жамоа аъзолари тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ўз вақтида келишлари;

👉- таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида ўнг томонидан юришлари;
👉- жамоа аъзолари бир-бирига дуч келганда саломлашишлари, бунда, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари
👉- жамоа аъзолари иш вақтида эркин ҳаракатланиш учун қулай ва эстетик дид билан касбга мос ҳолда кийинишлари;

👉- кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши ҳамда кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

👉- эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- умумэътироф этилган миллий анъаналарга, шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги талаб этилади.

❗️Асос: “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”.

Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БИЛАСИЗМИ

🔰Ўзбекистонда атиги 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади

Ўзбекистонда фақатгина 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТ халқаро болалар жамғармаси ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Мультииндикатор кластер кузатувларининг дастлабки натижалари» мавзусига бағишланган тақдимот йиғилишида ахборот берилди.

Батафсил👈

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Биласизми

МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИГА ҚАНДАЙ УСТАМА ВА ҚЎШИМЧАЛАР ТЎЛАНАДИ?
(кимларга берилади, шартлари, ҳуқуқий асослари ва миқдорлари)

Сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар ва ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир олиб борилаётган қонунчилик ўзгаришлари таълим фидойилари меҳнатини янада моддий қўллаб-қувватлашда катта аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ташаббускор ва иқтидорли ўқитувчиларга ҳар ойлик устама ва қўшимча тўловлар хусусида қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

👉https://uzedu.uz/y3/news/826


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram