AZAMAT KAMOLOV
1.11K subscribers
7.91K photos
1.1K videos
50 files
3.42K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди ва халқаро аэропортда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди.
Аэропорт қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, унда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўладиган терминални келгуси ойда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в город Самарканд ознакомился с условиями, создаваемыми в местном международном аэропорту.
Воздушная гавань города реконструируется в рамках проекта стоимостью почти 83 миллиона долларов. В прошлом году была заново отстроена взлетно-посадочная полоса. Завершено возведение нового терминала, в нем ведутся отделочные работы.
Терминал, способный обслуживать 800 пассажиров в час, планируется сдать в эксплуатацию в следующем месяце.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #aeroport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат: Гувоҳномани осонгина олмоқчи бўлганларга маслаҳатим – ўқиб, билим олинг, машина ҳайдашни кўчада эмас, автомактабда ўрганинг ва сизга сифатли таълим берилишини талаб қилинг. Чунки, ўқимас экансиз, минг валломати бўлсангиз ҳам, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайсиз!

______


#Обращение: Мой совет тем, кто хочет легко получить права — учитесь, получайте знания, учитесь водить машину не на улице, а в автошколе, и требуйте, чтобы вам давали качественное образование. Причина проста — не будете учиться, будь вы хоть какой шишкой, больше не сможете получить водительские права без знаний!

@allamjonov_ki
#иш_жараёнидан

Чиноз, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманидаги мактаблар.

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈
#яшил_макон
#яшил_йиллик
#мурожаат

⚡️Зойир Мирзаев вилоят аҳли ва жамоатчилигига мурожаат қилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тонгги_мутолаа

ОНАЛАР ЎЛДИРМАЙДИЛАР

Ҳикоя

Дўстим Мўминга бағишлайман

Мўмин эсингдами?...
Бу ҳикоямни Сенга бағишлаяпман, ошнажон!
Февраль. Изғирин...
Жанг олдидан бўладиган қўрқув ва сукунат.
Жўнжикасан, титрайсан. Совуқ камлик қилгандай ўлим ваҳимаси-чи; ҳатто томирингда қонинг тўниб қолган...
Бироқ... отишма бошлангач ҳаво ҳам қизиб кетади. Борлиқни порох, қон ва тер ҳиди қоришиқ ачқимти бўй тутади.
Пушта бўйлаб ўсган токларни таг-томири билан қўпориб, ғарқ пишган узумларни мажақлаб келаётган танк ариққа тушиб тумшуғи бир пасайиб кўтарилди-да, таққа тўхтади. Занжири отилиб кетди. “Занжир узилганини душман сезмаслиги керак”, ўйлади командир. Чор тарафдан ўқ ва снаряд учаяпти...
Оператор-отувчи танк башнясига ўрнатилган пулемётдан теваракка ўқ отиб турди. Кўз қўрқдига шундай қилди. Ёв яқин келмайди.
— От. Ановинга от! — қичқирди механик.
Боғ адоғидан эгнида оппоқ яктак-иштон, бошида афғони қалпоқ кийган кимса қўлида гранатомёт кўтариб кулба томон югуриб қолди. У жон уҳмида чопиб, кўримсиз кулба ичига кириб олишга улгурди.
Танк гумбурлади; кулбанинг бир томони тир-тўзғиб, борлиқ чанг-тўзон ва тутун ичида қолди. Кулбанинг ярмини снаряд олиб кетди.
— Яна отайми?
— Етади. Кетадиган жойига кетди.
Ташқарида жанг авжида.
Командир, отувчи, ўқловчи, механик — бутун экипаж ичкаридан чиқмай ўтиришибди. Аҳён-аҳёнда отувчи башнядаги пулемётни ишлатиб қўяди.
Ўқ овозлари тинди.
Кун оғди.
Улар оч эдилар.
Ташқарига чиқиш учун қуръа ташладилар.
Ташқарига чиқиш ўзбек жангчи — ўқловчининг чекига тушди.
— Бор, кулбага кир... Ҳеч бўлмаса гугурт топиб келарсан... Чекишнинг ҳам хумори тутяпти, — деди командир.
— Сув эсингдан чиқмасин, — механик ютиниб қўйди.
Жангчи люкдан базўр бўйлади, худди бошини ўқ юлиб кетадигандай. Ўзини токзорга отди. Жўяк ичига думалаб тушди. Ҳансираган кўйи жиққа тер босган бармоқлари билан автомат қўндоғини чунонам қисдики, қўли оғриқдан зирқираб кетди. Ариқ ичида бирпас кулбани кузатиб ётди. “Ҳеч ким йўқдир? Ҳалиги, чопиб кирган “дух”чи? Танк снарядидан омон қолмаган... Ўлган. Ўлиб кетган...”, — деган хаёл билан кулба томон эмгаклади. Ҳовлига етгач, ўрнидан туриб, ўқ тезлигида кулба ичига учиб кирди. У эшигини тепиб кирган хона айвон эди. Айвон шифтидаги болорга осилган қалин симга илдирилган челак ёнига келди. Челакда сув ярим эди. Жангчи тик турган кўйи челакни қийшайтирганча ютоқиб сув ича бошлади. Ичи ёниб кетган экан. Қўрқувдан дағ-дағ титрарди. Бироқ челакдан ҳам бошини тортиб ололмасди.
Чанқоғи босилди. Заҳ ҳиди урган тор айвонда нима қиларини билмай серрайиб турди. Шу маҳал... шу маҳал ичкари хонада нимадир тарақлагандай бўлди. Эшик шарақлаб очилди, остонада ўзига — нақд кўксига қурол ўқталиб турган аёлни кўрди. Бутун аъзойи бадани жимирлаб, соч толалари ўрнида бошига минглаб игна санчилди, оёқ-қўли бўшашиб, ичидан нимадир узилиб тушгандай иҳраб юборди. Лаҳзада аёлнинг даҳшат қотиб қолган кулранг юзи, зўриққандан косаси отилиб кетай деб турган нафрат ва қаҳр тўла чақчайган кўзларини кўрди. Қурол тутиб турган қўлларигина эмас, бутун танаси қалтираб-қақшаган аёл унга Азройилдан элчи бўлиб турарди. Жангчи қўлини ўз қуролига олиб боришга ҳам улгурмай тахта бўлиб тураверди. Аёлнинг кўрсаткич бармоғи қўлидаги автомат тепкисига тегиб турганини, қилт этган ҳаракат туфайли бадани илма-тешик бўлишни англади. Кўзлар тўқнашди. Сукут, титроқли сукут...
— Сув... Сув, — деди аскар овози титраб, — Об... об...
Аёл челакка кўз қирини солди. Жангчининг хаёлига келган гап шу бўлди:
— Она... Она... отманг. Сиз менинг... онамга ўхшайсиз, — деди чўк тушиб. Аскарнинг тим қора кўзларидан юзига гўёки сўнгги ёш томчилари шовиллаб оқа бошлади.
Қурол тутган аёл ожиз ва нотавон, қора кўз, қора қош ўғлоннинг эзғинди аҳволига бирпас оғриқли алфозда термулиб турди. Сўнг бош ирғаб ўрнингдан тур ишорасини қилди. Аскар ўрнидан турди. Аёл қўлидаги автомат милини “челакни ол”, маъносида ҳаволатди. Аскар симдан челакни олди. Аёл “энди жўнаб қол”, деган каби бош ирғади.
Аскар ярим челак сувни кулбадан гўёки ярим асрлик вақт оралиғида нафаси бўғзига тиқилиб олиб чиқди. Челак кўтариб тик турган кўйи ҳовлидан токзор томон қалтанглаб-силтанглаб қадам қўйди. У тик эди. Энди унга барибир эди. Энди эмгаклашнинг ҳожати йўқ эди. Энди эмгаклаш шармандалик эди, эмгаклаш ўққа учишдан ҳам даҳшат эди.
Аскар орқасига қадалиши мумкин бўлган ўқни ҳис қилиб, елкаси қизиб танк томон гандираклаб юриб келарди. “Ана отади, мана отади...” деган ўй эс-хушидан оғдирар даражада юрагига оғриқ соларди.
— Нега бунча қалт-қалт титрайсан? Қўрқиб кетдинг? — сўради командир.
— Кимдир бормикин? — кулбани нишонга олди отувчи.
— Йўқ. Ҳеч ким йўқ. Кулбада ҳеч ким йўқ. Ўликларни кўрдим, — деди аскар.
Унинг қаршисидагилар хоҳолашди.
— Ҳамма ёқни ўлик босиб ётибди-ку... Сени қара-ю, — командир унинг елкасига қоқиб қўйди.
Улар челакни бошларига кўтариб галма-гал сув ичишди.
Таъмиррота ёрдамга келди. “Оёғи чиққан” танкни тузатишди.
Улар ортга қайтишди. Пушта узра чўзилган ток новдаларини ер билан битта қилиб ўтаётган танк ҳар гал жўякка тушганда силтанар ва яна қаршисида неки бор эзиб-эзғилаб олдга интиларди.
Экипаж бепарво. Фақат қоракўз, қорақош ўғлон кўз ёшларини тиёлмасди. Икки йил ўт-олов ичида юриб ҳам дийдаси тош қотиб улгурмаган жангчининг нигоҳини изтироб, оғриқ ёшлари куйдирарди.
У айни дамда ўз онасини эслаб йиғларди. У айни дамда онасини соғинганини ҳис қилди — у онасини соғиниб йиғларди, олислардаги онаси уни ҳозиргина ўлим чангалидан олиб қолганини, олис-олислардаги онаси ўз жонига ора кирганини савқи-табиий ҳиссиёт билан сезиб турарди.
“Чиндан ҳам онамга ўхшаркан”, — ўйларди у.
“Ҳа, онамга ўхшаркан...”
Мўмин, эсингдами?..

Қўчқор Норқобил.

👉@azamatkamal81👈