AZAMAT KAMOLOV
1.11K subscribers
7.9K photos
1.09K videos
50 files
3.42K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

1 майга қадар автомобиллар хариди учун навбатдагиларни тўлиқ тугатиш;

Йиғилишда автомобиллар учун олдиндан тўловни 85 фоиздан 50 фоизга тушириш;

автомобиллар учун импорт божини икки бараварга, 30 фоиздан 15 фоизга камайтириш топшириғи берилди.

👉@azamatkamal81👈
#Диққат_эълон 📢📢📢

Мактабларда фаолият юритаётган 537 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари асосида талабаликка тавсия этилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан олий педагогик маълумотга эга бўлмаган, мактабда ўқитувчи сифатида фаолият олиб бораётган ҳамда “Педагогика” таълим йўналишларига ҳужжат топширган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида ҳудудлар кесимида жами 500 та ўрин белгиланган эди.

🔰 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шакли бўйича “Педагогика” таълим йўналишларига имтиҳонда иштирок этган ўқитувчиларнинг маълумоти шакллантирилган бўлиб, Давлат тест маркази томонидан абитуриентлар рўйхати уларнинг тўплаган баллари ҳамда танлаган таълим йўналишлари устуворлиги бўйича аниқланди.

Бир қатор ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами ўринлар 537 тани ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати
тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан етказилди.

👉Рўйхатда келтирилган ўқитувчиларнинг кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Халқ таълими вазирлиги


👉@azamatkamal81👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗОЙИР МИРЗАЕВ:

- Бугун ёшларга қилинган эътибор, албатта, ўз мевасини беради.

Бўстонлиқ туманининг энг чекка, олис Пском қишлоғида жойлашган 45 мактабга Бухоро вилоятидан келиб ишлаётган (эр-хотин) ўқитувчиларга вилоят ҳокими ноутбук совға қилди.

Каналга уланиш:
@azamatkamal81
​​Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас

Айни кунларда Давлат хизматлари марказларига эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ташриф буюрувчилар сони кескин ортган. Уларнинг аксариятида иккита хавотир мавжуд:

1️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар;

2️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади.

Фуқароларнинг бу хавотирлари ўринсиздир.

❗️Чунки:

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, уларнинг берилган вақтига қараб (қуйида батафсил) 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади;

бунда қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди.

Маълумот учун, эски “права”лар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda maktablardan birida tashkil etilgan tadbirda, havo sovuq boʻlishiga qaramay oʻquvchi qizlarning yupun holda mehmonlarini kutib olayotgani aks etgan surat tarqaldi va ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilarning haqli eʼtiroziga sabab boʻldi.

Mazkur holat yuzasidan Toshkent viloyati xalq taʼlimi boshqarmasi oʻrganish olib bordi.

Oʻrganishlar natijasida aniqlanishicha, ushbu holat joriy yilning 14-fevral kuni viloyatning Qibray tumanidagi “Yangi yoʻl” MFY hamda “Oltin meros” xayriya jamoat fondi tomonidan tashkil etilgan tadbirda kuzatilgan. Mahalla fuqarolar yigʻini tadbirni oʻtkazish uchun Qibray tuman xalq taʼlimi tasarrufidagi 29-sonli maktabning faollar zalidan foydalangan. Tashkilotchilar oʻquvchi qizlardan tadbirga taklif etilgan mehmonlarni kutib olishda amaliy yordam berishlarini soʻragan. Maktab rahbariyati bunga rozilik bildirgan va havo sovuq boʻlishiga qaramay oʻquvchi qizlarni yupun kiyimda mehmonlarni kutib olishga jalb etgan.

Toshkent viloyat xalq taʼlimi boshqarmasi bu kabi holatlarni keskin qoralaydi. Tizim tasarrufidagi taʼlim muassasalarida oʻz tadbirlarni oʻtkazishni rejalashtirgan tashkilot va maktablar rahbariyatidan bu kabi holatlarga eʼtiborli boʻlishga chaqiradi va bu kabi holatlar takrorlanmasligi uchun ushbu holatga yoʻl qoʻygan maktab rahbariyatiga chora koʻriladi.

Toshkent viloyati xalq taʼlimi boshqarmasi axborot xizmati

Kanalga ulanish 👉
@toshkentvxtb
#AYNI_PAYTDA

🔰TOSHKЕNT VILOYATI XALQ TA’LIMI TIZIMIDAGI "ZAMONAVIY MAKTAB" MAQOMIGA MUNOSIB KO‘RILGAN TA’LIM MUASSASALARIGA SЕRTIFIKATLAR TOPSHIRISH MAROSIMI BO‘LIB O‘TMOQDA.
(batafsil bir ozdan so‘ng)

📸Tadbirdan fotolavhalar


🖊Toshkent viloyati xalq ta'limi boshqarmasi axborot xizmati
Kanalga ulanish 👉
@toshkentvxtb
Ижтимоий тармоқлар уйдирма ва ҳақорат минбари эмас

📍 https://uza.uz/posts/347024

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@azamatkamal81
#Биласизми

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

💾 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

👉@azamatkamal81👈
#муносабат

⚡️Кўрганни... эшитган енгадими ёхуд нега ҳикмат эмас, иллат излашга мойилмиз?

... Балки, Пском сафарида бўлган мухбирлар ҳокимнинг юзидан ўтолмагандирда, деб ўйлагувчилар ҳам бордир. Ундай десак, ҳокимга шундай кескин саволлар ҳам берилдики, унга “ҳа” деганда тилинг, “йўқ”деганда дилинг куяди. Ҳоким машинадан тушиши билан берилган илк “илмоқ”ли саволни эшитган бўлсангиз керак. Гап биринчи ўринбосарнинг саҳарда ўтказган мажлиси ҳақида кетяпти...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Биз “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Пандемия давом этаётгани, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби омиллар дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.

Шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этмоқда”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
“Бугунги йиғилишни ўзим ҳар бир вилоят ва туман кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиб ўтказаётганимнинг яна бир муҳим сабаби – 2022 йилда чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1,2 миллион, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча имконият ва захира мавжуд”, деди Президент.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари вилоят ёки туманда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига талаб қанча, бу талабни қондириш учун 2022 йилда қандай тизимли ишлар қилиш керак, деган саволларга бирорта ҳудуд раҳбарида аниқ тасаввур йўқлигини танқид қилди.

Чорвачилик ва пиллачиликда бугунги вазифаларни бажариш ва айтиб ўтилган иш ўринларини яратишга шахсан вилоят ҳокимларининг ўзи масъул ва жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлари, аграр соҳа раҳбарлари учун чорвачилик, қўйчилик, эчкичилик, пилла ва жун саноати йўналишида ўқув семинари ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.

Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдаланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманида ўқитувчилар билан боғлиқ "узрбозлик иши"дан сўнг мамлакатдаги ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига алоҳида мурожаат йўллабди.

Мурожаатда вазирлик ўқитувчиларнинг қадр-қимматини ерга уриш, касб фаолиятини олиб боришда ҳуқуқларини поймол этиш, обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш каби бўлаётган холатларни давлат сиёсатига нисбатан онгли равишда қилинаётган саботаж сифатида бахолаган.

Шу боис, вазирлик ҳар бир ҳокимдан ўқитувчиларни обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш, мажбурий меҳнатга жалб этиш каби ҳолатларга йўл қўймасликни сўраган.

❗️Менимча вазирлик ҳокимларга бундай жиддий мурожаат билан биринчи бор чиқмоқда. Демак пичоқ келиб суякка тақалган.

Вазирликнинг ушбу мурожаатини ҳар бир ўқитувчи ва масъул билиб қўйгани маъқул: кимдир вазирлик номидан фойдаланиб ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилмоқчи, обрўсизлантириш ёки "узр сўратиш" ҳаракатида бўлса билингки бу давлат сиёсатига нисбатан саботаж.

👉 @deputat_kusherbayev